Cilt 208 sayfalar
Профессор Доуэлнинг боши
Kitap hakkında
Профессор Доуэл жуда истеъдодли олим эди. Унинг тиббиёт ривожи йўлидаги ихтироларини таърифлашга сўз ожиз. У шу қадар илм-фан тубига шўнғиган эдики, ҳатто бутун вужудини унутаёзган, фақат миясигина унинг мавжуд эканини англатиб турарди. Аммо бир куни кўзларини очдию, боши остида вужудини эмас, оддийгина столнинг совуққина тўрт оёғини кўрди .... Ҳа, профессор инсониятни ўлимдан сақлаб қолиш, ҳеч бўлмаганда, миясини қайта жонлантириш устида изланаётганди, аммо илк тажриба қуёнчаси ўз боши бўлишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Жаҳон адабиётининг забардаст фантаст ёзувчиси Александр Беляевдан яна бир асар – «Профессор Доуэлнинг боши»ни китобхонларга ҳавола қилар эканмиз, ўқувчини мулоҳазага чорлаймиз. Мутолаа давомида ёзувчининг инсониятни оғир вазиятларда тирик қолиш имкониятларини ахтариш, илм-фанда мисли кўрилмаган янгиликларга қўл уришга чақиргани беҳуда эмаслигини, инсоний фазилатлар киши муваффақияти ёхуд таназзулида нақадар муҳим роль ўйнашини англаймиз.