Sadece LitRes`te okuyun

Kitap dosya olarak indirilemez ancak uygulamamız üzerinden veya online olarak web sitemizden okunabilir.

Kitabı oku: «СОҲИБҚИРОН МАЪНАВИЯТИ 2»

Yazı tipi:

Аҳмаджон Чориев

СОҲИБҚИРОН

МАЪНАВИЯТИ 2

Фан доктори ва академиклар худо томонидан берилган…

Уларга хавас билан

қарайман.

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон

Республикаси

президенти,

30.12.2016

Тошкент

«Янги аср авлоди»

2011

УДК: 94(575)

32(575)(092) Темур

ББК: 63.3(5Ўзб) 47.9

Ч– 77.

Чориев А. Соҳибқирон маънавияти. –Т.: «Янги аср авлоди», 2011. – 220 б.

ISBN 978-9943-08-676-0

Мазкур асар Соҳибқирон Амир Темур фаолиятига баўишланган бўлиб, ун-да улуғ аждодимизнинг башарият ривожига қўшган ҳиссаси, бугунги кунга-ча маълум бўлмаган қирралари баён этилган. Муаллиф Соҳибқирон маънавиятининг миллий истиқлол туйғусини ривожлантиришдаги аҳамияти ва тарихий хотирани тиклашдаги ўрни масаласига ҳам тўхталган. Шунинг-дек, Қашқадарё воҳаси билан боўлиқ авлиёлар, уларнинг олижаноб фазилат-лари Шайх Хўжжоз Парранда сингари сиймолар ҳаёти мисолида қизиқарли ёритилган.

Китоб илмий тадқиқотчилар, талабалар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

УДК: 94(575)

ББК: 63.3(5Ўзб) 47.9

Тақризчилар:

Убайдулла Уватов, тарих фанлари доктори, профессор

Нажмиддин Комилов, филология фанлари доктори,

профессор

Бобоқул Тошев, юридик фанлари доктори, профессор

Илмий муҳаррир:

Рустам РАЖАБОВ, тарих фанлари номзоди, доцент

Қарши Давлат университети илмий Кенгашининг 2011 йил 3 май 8-сонли қарори билан нашрга тавсия этилган.

ISBN 978-9943-08-676-0

© Аҳмаджон Чориев, «Соҳибқирон маънавияти».

«Янги аср авлоди», 2011 йил.

Мундарижа

1. Сўз боши

2. Соҳибқирон Амир Темурнинг туғилиши

3. Амир Темур ва унинг устозлари

4. Амир Темур ва алломалар

5. Пиру устозларга эътироф

6. Амир Темур ва илм аҳли

7. Амир Темур мажлисларида илмий мунозаралар

8. Амир Темур тарафидан Самарқандга чорланган дин пешволари

9. Амир Темур ва тасаввуф аҳли

10. Амир Темур фаолиятининг илм-фан тараққиётига таъсири

11. Амир Темур салтанатида илм-фан ривожи

12. Амир Темур даврида меъморчилик

13. Амир Темур буюк бунюдкор

14. Амир Темур ва Темурийлар даври тасвирий санъати ва мактабларининг ривожланиши

15. Темурийлар даври мусиқа санъати

16. Амир Темур ва Темурийлар даврида ҳарбий мусиқа

17. Амир Темур давлатида моддий маданият

18. Амир Темур даври кутубхоначилиги

19. Амир Темур даврида навруз байрамлари ва урф одатлар

20. Амир Темур боғлари

21. Амир Темур даврида давлатчилик

22. Амир Темурнинг Самарқанд тахти учун кураши

23. Соҳибқирон ҳарбий санъатига оид тадқиқотлар

24. Амир Темур – Шарқ ва Ғарбни туташтирган ҳукумдор

25. Амир Темур дипломатиясининг асосий тамойиллари

26. Амир Темурнинг ҳорижий давтал арбоблари билан ёзишмалари

27. “Темур тузуклари” ҳақида

28. Соҳибқироннинг хотин қизларга муносабати

29. Буюк салтанат рамзлари ва тимсоллари

30. Амир Темур давлат байроғи

31. Амир Темурнинг унвонлари

32. Анъаналарга содиқ ҳукумдор

33. Оқсарой мўжизаси

34. Азиз авлиёларни эъзозлаган Соқибқирон

35. Амир Темур ва Саидлар

36. Қуръони Карим асл нусхасининг келтирилиши

37. Қушсифат авлиёлар

38. Амир Темур васияти

39. Соҳибқирон руҳи осойиши

40. Кураш майдони (“Амир Темурнинг ёшлиги” достонидан)

41. Соҳибқирон насихати (Темур ва Боязид достонидан)

42. Амир Темур қўшинларини даволаган шифобахш булоқ

43. “Темурбекнинг уйғурча бир китобаси”

44. Амир Темур дейдики

45. Ҳиёнатни кечириб бўлмайди

46. Бола бегуноҳ

47. Амир Темур иқрори

48. Амир (Саййид) Нуриддин Неъматулло Ибн Мир (Саййид) Абдулло

49. Амир (Саййид) Нуриддин Неъматулло

50. Шайх Неъматулло Валийи Кирмоний

51. Хожа Неъматулло зиёратгоҳи

52. Амир Темур қадамжоларининг обод қилиниши

СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУРНИНГ

ТУҒИЛИШИ

Тарихчиларнинг ёзишича, Амир Темурнинг отаси Амир Тараўай Баҳодир Шаҳрисабз вилоятида яшаган. Амир Тараўай Баҳодир Бухородан Тегина бегим исмли қизни бир шайх даргоҳидан хотинликка олган. Тараўай Баҳодирнинг биринчи хотинидан фарзанди бўлмаган. У киши Бухоро подшоҳи Баёни Қулихон амри билан Шаҳрисабзга ҳоким бўлган. Ўша замонда аўон деган миллат бостириб келиб Кошўарни олган. Кошўар Бухорога тобе бўлиб, хирож тўлаб турар экан. Баёни Қулихон Амир Тараўай Баҳодирни Кошўарга юборади. Тараўай Баҳодир Тегина бегимни катта хотинига топшириб Кошўарга жўнаб кетади. Бир оқшом Айўун хотун туш кўради. Тушида ой осмондин ерга тушиб Тегина бегимни ёқасидан кириб, енгидан тушиб, яна осмонга чиқиб етти бўлак бўлиб, етти тарафга кетди. Айўун хотун бу тушидан кўп хавотир бўлади. Отасидан қолган бир ўуломи бор эди ўшанга: «Сен Самарқанд шаҳрига боргин, Сулук ота деган киши бор экан, дунёни ҳамма асрорини биладиган одам экан, мани тушимнинг таъбирини ўша одамдан сўраб келгин», – деди. Ўулом Самарқанд шаҳрига бориб, навбат олиб бир кеча-кундуздан кейин Сулук ота олдига кириб Айўун хотиннинг тушини баён қилади. Сулук ота: «Аллоҳ 735 санада фарзанд беради. У Соҳибқирон жаҳонгир бўлади. Менинг гумонимча, ўша фарзанд Тараўай Баҳодирнинг иккинчи хотинидан, яъни Тегина бегимдан пайдо бўлади, рубъи маскунни, яъни етти иқлимни олади», – дедилар. Ўулом келиб бу воқеани Айўун хотунга айтди. Айўун хотун кўп хафа бўлиб ўуломни чақириб: «Тегина бегимни олиб кетиб, бир найранг билан ўлдиргин», – деди. Ўулом Айўун хотунга кўп насиҳат қилди, Айўун хотун рози бўлмади. Ахийри ўулом Тегина бегимни қатл этишга рози бўлиб, Тегина бегимга «Сизни Бухорога олиб бораман, отангиз касал экан, сизнинг келишингизни тайин қилган» деб яранч билан олиб кетди. Бир қанча йўл юриб бир чоҳни лабига келди. Ўулом билан бирга иккита канизак ҳам бор эди. Ўулом икки канизакни қатл қилди. Тегина бегим бечора кўп тавалло қилди. Ўуломга: «Эй, бобо, менинг қатлимдан нима ҳосил бўлади. Қорнимда олти ойлик болам бор, унинг гуноҳи нима бўлади?» – деди. Ўулом: «Ўша боланг сабаби билан сани ўлдираман, чунки у жаҳонгир бўлади», – деди. Ўулом шамширини қўлига олиб Тегина бегимни ўлдираман деганда Тегина бегим ўзини чоҳга ташлади. Ўулом чоҳнинг лабида турган эди, ҳаводан яшин олов пайдо бўлиб ўуломни куйдириб кетди. Тегина бегим унинг ўазабидан омон топди, аммо чоҳдан чиқа олмади. Чоҳда сув йўқ эди. Бир чўпон келиб сув оламан деб чоҳга арқон ташлади, Тегина бегим арқонга осилиб чиқди. Чўпон қараса, бир чиройлик хуштарҳ аёл чоҳдан ипга осилиб чиқди. Чўпон Тегина бегимдан кимлигини сўради. Тегина бегим: «Ман имоқия аҳлидан бўламан1. Кечаси бу ердан ўтиб борар эдим, билмасдан чоҳга тушиб кетдим», – деди. Шунда чўпон куйиб ётган ўуломнинг жасадини сўради. Тегина бегим: «Бу мани эрим эди, яшин уриб ўлди» деди. Аёлнинг ҳуснини кўрган чўпоннинг шаҳвати ғалаба қилиб, Тегина бегимга қўл узатди. Тегина бегим Аллоҳи Таолога бир неча бор муножот қилди. Муножоти Аллоҳга етиб, араб шаклли одам пайдо бўлди, воқеани сўради, Тегина бегим воқеани баён қилди. Араб шаклли одам чўпонга дўқ қилди. У: «Эй, малика, сен менинг ҳамширам қаторидасан. Мани Амири Жоку барлос дейдилар. Бу чўпон менинг чўпоним. Сен мени фарзандларим қаторидасан, мени уйимга боргин, сани фарзандларим иззат-икром билан қабул қилсин. Ундан кейин сенинг хешу ақраболарингни топиб бераман», – деди. Амири Жоку барлос Тегина бегимни олиб келиб хотинига топшир-ди. Ул вақтда Тегина бегимни тўлўоқ тутиш вақти яқин эди. Чор-1шанба оқшоми шаъбон ойининг 25 куни сичқон йили 735 санада Амир Темур туўилди. Саратон қуёши биринчи даражада эди.

Ровийларнинг ривоятига кўра, тўртинчи осмонда етти юлдуз бор, қачонки бу етти юлдуз саратон ойида Жадий буржига кириб бир жойга тўпланса ва ўша вақтда фарзанд туўилса, унга то ўлгунича ҳеч қандай хавф-хатар йўқ, чунки шу вақтда Аллоҳи Таоло дунёни офарида қилган. Соҳиби тарихи Амир Темур Шарифи Яздий айтадики: «Уч фарзанд шу вақтларда туўилган. Биринчиси, ҳазрати Искандар, иккинчиси Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.), учинчиси ҳазрати Амир Темур Соҳибқирон».

Темур туўилгач Амири Жоку барлос унинг тарбиясига машўул бўлди.

Амир Темур олти ойлик бўлганда Соҳибқирон туўилгани барча иқлимларга овоза бўлди. Бир куни Туркия подшоси овга чиқди. Тоғда бир ўор кўринди. Ўша ўорга кириб кўрса, шу ўор ҳазрати Искандарнинг туўилган жойи экан. Ўша ўорда бир лавҳ бор экан. Унда: «Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) туўилганларидан 800 йил ўтгандан сўнг бир бола дунёга келади ва у етти иқлимни олади, Туркия подшоси ҳам унинг қўлига асир тушади. Бу лавҳ Арасту ҳакимнинг хатидур», – деб ёзилган экан.

Туркия подшосининг хизматида Абу Мафохир номли ҳаким бор эди. У: «Мен бу йил қуръа ташлаб билдимки, Мовароуннаҳр мамлакатида бир бола дунёга келади. Унинг лақабини Искандари соний дейдилар» – деди. Бу сўзни Рум подшоҳи эшитиб, Бухоро подшоҳи Баёни Қулихонга нома ёзиб, Абу Мафохир ҳакимни кўп туҳфа ва ҳадя билан жўнатди. Ўша болани топиб ўлдиришни унга тайинлади.

Чақмиз номли ҳаким бор эди. У ўз вилоятидан Баўдод шаҳрига борди. Баўдод мамлакатининг подшоҳи Дилшод деган хотин киши эди. Чақмиз ҳакимнинг келганини эшитиб, уни саройга таклиф қилди. Чақмиз ҳаким: «Бу оқшом Баўдод қасри аўнаб кетади, шу сабабли мен саройга бормайман», – деди. Дилшод хотин бу башоратни қабул қилмади. У: «Қаср ҳафт жушдандур, аўанамайди», – деди. Иттифоқо, ярим кечада қаср аўнаб кетди. Дилшод хотин Чақмиз ҳакимни чақиртириб: «Бу воқеани қандай тушуниш керак?» – деб сўради. Чақмиз ҳаким: «Бу оқшом Мовароуннаҳр мамлакатида бир гўдак таваллуд топди. Шу сабабли қаср вайрон бўлди», – деди. Дилшод хотин у боланинг аҳволидан савол қилди. Чақмиз ҳаким: «Бу гўдак санга мусаллат бўлади, яъни сани юртингни олади», – деди. Дилшод хотин Чақмиз ҳакимни ўша болани ўлдириш учун Ироқдан Бухорога юборди.

Эрон подшоҳи шоҳ Шужў бир оқшом туш кўрди. Тушида офтоб осмондин Мовароуннаҳрга тушибди. Ҳакимдан: «Бу қандай воқеа?», – деб сўради. Ҳаким: «Мовароуннаҳрда соҳибқирон таваллуд топди, у рубъи маскунни олади», – деди. Шоҳ Шужў бу ҳакимни болани ўлдириш учун элчи қилиб Бухорога юборди.

Ҳиндистон подшоси малика Раъно ҳам ҳакимлардан, соҳибқирон дунёга келганлигини билиб, у ҳам бир ҳакимни болани ўлдириш учун элчи қилиб Бухорога юборди.

Соҳибқиронни ўлдириш учун Фарангистондан элчи келди.

Ўрис мамлакатидан ва Хитойдан ҳам элчилар болани ўлдириш мақсадида Бухорога келдилар.

Жами етти мамлакатдан етти элчи Бухорога келди.

Бухоро подшоҳи элчиларнинг барчаларини қабул қилди. Мусулмон мамлакатдан келган элчиларни ўнг томонига, қолган элчиларни чап томонига жойлаштирди. Элчилар подшоларидан олиб келган номаларини Бухоро подшосига топширдилар. Номаларнинг барчаси бир хил мазмунда бўлиб, қуйидаги сўзлар ёзилган эди: «Бухоро подшоҳи Баёни Қулихон. Сизга маълум бўлсинки, сизнинг вилоятингизда бир гўдак таваллуд топганига олти ой бўлди. Бу бола катта бўлгач, Соҳибқирон бўлиб барча мамлакатларни олади. Бу болани топиб ўлдиришга ёрдам кўрсатасиз деган умиддамиз». Подшо Ҳазрати эшонга юзланди. Ҳазрати эшон айтдиларки, «Аллоҳ томонидан болани тақдирига Соҳибқирон бўлиш ёзилган бўлса, буларнинг барча уринишлари бекор кетади». Шу сўзларни айтиб ҳазрати эшон Самарқандга жўнаб кетди. Подшо элчилардан: «Бу боланинг аҳволи сизларга қандай маълум бўлди?» деб сўради. Элчилар: «Ушбу йил туўилган болаларни бир назардан ўткарайлик», – дедилар. Подшо элчиларни масжиди жомеъга жам қилиб: «Ушбу йил туўилган болаларни ичидан соҳибқирон чиқади. Биз ўша болани саройда олиб қолиб ўз тарбиямизга оламиз. Шунга кўра ушбу йилда туўилган болаларни масжиди жомеъга олиб келинглар», – деб Бухорога жар солдирди. Бухоро шаҳридаги барча гўдакларни назардан ўтказдилар, қуръада кўринган нишона чиқмади. Ҳар бир болага бир сиқимдан олтин бердилар. Элчилар подшоҳга: «Буларнинг ичида у бола йўқ. Лекин бизга маълумки, у бола сизнинг қаламравингизда, яъни сизнинг мамлакатингиздадур», – дедилар. Подшонинг Сирож Қамарий деган вазири бор эди. Шу вазирни элчиларга қўшиб: «Буларга мамлакатнинг барча жойини кўрсат», – деди. Элчилар Самарқанд, Хўжанд, Ҳисор ва Шаҳрисабзни тафтишдан ўткардилар, боланинг нишонаси чиқмади. Элчилар яна қуръа ташлаб боланинг нишонасини Амир Жоку барлоснинг юртидан топдилар. Улар Амир Жоку барлоснинг юртига келдилар. Амир Жоку барлос уларни кўп зиёфат қилиб эъзозлади. Сўнгра элчилар мақсадни тушунтирдилар. Амири Жоку барлос: «Ман аввал аҳли аёлимни сизларнинг назарларингиздан ўткарай», – деди. Чиқиб элчиларнинг мақсадини Тегина бегимга айтди. Тегина бегим билдики, элчилар унинг боласини излаб келишган. Тегина бегим шу кеча тушида бухоролик шайхул аъламни кўрган эди. Шайхул аълам унга «Тургин, болангни олиб Бухорога боргин, бўлмаса болага қазои муаллақ рўй бериши мумкин», – дедилар. Тегина бегим бечора боласини қўлига олиб кечаси Бухорога қараб равона бўлди. Аллоҳи Таолонинг қудрати ва ҳазрати шайхнинг кароматлари билан бир нафасда Бухорога етиб келди. Бориб ҳазрати шайхнинг хонақоларига кирди. У ерда бир сандиқ бор эди. Тегина бегим сандиқнинг орқасига яширинди.

Элчилар: «Амир Жоку барлос бу болани қочирди», – деб ўйлаб ундан «Нега болани қочирдинг?», – деб сўрадилар. Амир Жоку барлос қасам ичиб: «У бир бегона заифа эди. Менинг уйимда яшаб турган эди. Қочиб кетибди», – деди.

Элчилар яна қуръа ташлаб Бухородан нишона топдилар. Бухородаги ҳазрати шайхнинг мозорларига келдилар. Тегина бегимнинг ушбу хонақода эканлигини билдилар. Саким бечора йиўлаб: «Эй, Аллоҳ, бу гўдакни ўзинг асрагин», – деб нола қилар эди. Элчилар Баёни Қулихонга хабар бердилар. Подшо келди. Ҳукамолар заифа боласи билан хонақода эканлигини айтдилар. Сўнгра Тегина бегимга: «Хонақодан чиқ, биз сенга тегмаймиз, бизга фақат бола керак», – дедилар. Тегина бегим чиқмади. Ҳука-молар ўзлари киришга аҳд қилдилар. Аввал Эрон ҳакими кирди. Яқин бориб болани онасининг қўлидан оламан деганида, осмондан тиў пайдо бўлиб, ҳакимнинг бошини кесиб ташлади. Ироқ ҳакими кирди. Яна ўша тиў пайдо бўлиб, унинг ҳам боши кесилди. Ўрис ҳакими кирди. Унинг ҳам боши кесилди. Фаранг ҳакими кириб, болага яқин бормасдан қайтиб чиқди. Ҳинду ҳакими унга таъна қилиб, уни қўрқоқликда айблади. Сўнгра ўзи кирди, унинг ҳам бошини тиў кесди. Туркиядан келган ҳаким кирди, яна тиў пайдо бўлиб, унинг бошини танидан жудо қилди. Хитой ҳакими ўлимдан қўрқиб кирмади. У: «Ман кофир бўлсам ҳам, сезиб турибманки, бу авлиёнинг қабри тепасида малоикалар бор. Бу тиў малоикаларнинг тиўидур. Аммо фаришталар итдан қочади, шунинг учун хонақога ит билан кирамиз» деди. Ит билан кириб Тегина бегим бечорани боласи билан олиб чиқдилар. Қоронўи туша бошлаган эди. Баёни Қулихон: «Кун кеч бўлиб қолди. Эрта тонгда болани қатл қиламиз», – деди. Ўша оқшом Баёни Қулихон шайхнинг қабрлари-ни бош томонида ётди. У туш кўрди. Тушида шайх: «Эй, Баёни Қулихон, ман сани подачиликдан подшолик даражасига чиқардим. Бечора Тегина бегим биздан паноҳ сўради. Уни боласи билан Амир Жоку барлосга бергин, Занжирсаройга олиб борсин. Сан кофирлар-нинг гапига кирмагин», – дедилар. Бўлўуси Амир Соҳибқирон ўлимдан омон қолди. Эрталаб подшо Амир Жоку барлосни чақир-тириб Тегина бегимни боласи билан унга топширди. Тирик қолган икки ҳаким ўз юртларига қайтдилар, лекин йўлда ўлим топдилар.

Ровийларнинг ривоятларига кўра, Темур 12 йил Амир Жоку барлоснинг қўлида тарбия олди. У болани ўз фарзандларидан ҳам яхши кўриб тарбият қилди. Амир Жоку барлос бу бола Тараўай Баҳодирнинг ўўли эканлигини билмас эди. Аммо тарихнинг гувоҳлик беришича, Амир Тараўай Баҳодир Амир Жоку барлос билан қариндош бўлган. Тараўай Баҳодир Кошўарни озод қилгач, бир оқшом туш кўрди. Тушида шайх унга: «Эй, бехабар, сенинг ўўлинг 12 ёшга кирди. Сен бу ерларда нима қилиб юрибсан», – дедилар. Тараўай Баҳодир уйўониб эрталаб йўлга тушди. Шаҳри-сабзга келиб катта хотинининг олдига кирди. Қараса хотинининг кўзи кўр, тили гунг, ўзи девона бўлиб қолган. Хотинини даволатиш учун табиб излади. Иттифоқо, маълум бўлдики Занжирсаройда Амир Жоку барлоснинг даргоҳида бир табиб аёл пайдо бўлибди. Касал хотинини олиб Занжирсаройга Амир Жоку барлоснинг ҳузурига келди. Йўлда бир дарахтнинг тагида иккита бола ухлаб ётарди. Атрофда қўй-қўзилар ўтлаб юрибди. Болалардан бирининг кўксида бир илон кулча бўлиб турибди. Бола уйўониб илоннинг калласини тишлаб узиб ташлади. Бу Темур эди. Тараўай Баҳодир ҳайратда қолиб, келиб кўришди. Боладан «Кимнинг боласи бўла-сан», – деб сўради. Бола «Ман Амир Жоку барлоснинг боласи бўла-ман», – деди. Болани етаклаб Амир Жоку барлоснинг қошига келиб, бола билан бўлган ҳодисани гапириб, ҳайрон қолганлигини айтди. Амир Жоку барлос: «Мен бу боланинг кўп ишларини кўриб ҳайрон қолганман», – деди. Суҳбатдан сўнг хотинининг касаллиги-ни баён қилди. Амир Жоку барлос: «Эй биродар, менинг қўлимда бир бегона хотин бор. Шу кўп тоату ибодат қилганидан сўнг табиб-лик илмига эга бўлди. Хотинингизни шу аёлга бир кўрсатинг», деди. Тараўай Баҳодир хотинининг қўлидан ушлаб олиб кирди. Тегина бегим: «Эй бобо, нима истагингиз бор?», деб сўради. Тарағай Баҳодир хотинининг дардини айтди. Тегина бегим хотинни таниб: «Хотинингиз бир оғир гуноҳ иш қилган экан, агар гуноҳига иқрор бўлса, тузалади», – деди. Айўун хотин ноилож қилган гуно-ҳига иқрор бўлди. Сўнгра Тегина бегим дуо қилди, Айўун хотин барча дардларидан қутулиб тузалди. Тегина бегим Темурнинг қўлидан ушлаб Тараўай Баҳодирга: «Мана бу бола сизнинг ўўлингиз, мен хотинингизман», – деди. Тараўай Баҳодир хотини ва ўўли билан кўришиб, сўнгра уларни олиб Шаҳрисабзга жўнади.

АМИР ТЕМУР ВА УНИНГ УЗТОЗЛАРИ

Биринчи устози Мулла алибек 7-ёшигача тарбия берган.

Иккинчи устози Шайих Шамсиддин кулол Қурони Каримсураларини ўргатган .

Учинчи устози Абдулла қутубга борганда 14 ёшда бўлган. Жанг санъатини ўргатган

Тўртинчи устози Самар Тархон исмли қиличбоз устани чорлаб мени унга шогиртликка берган

Менинг биринчи ўқитувчим мулло Алибек исмли киши бўлиб, мактабимиз маҳалламиз масжидида жойлашган эди. Машғулотлар пешинга бориб тугар, ўша пайт одамлар на- моз ўқиш учун масжидда тўплана бошлар эдилар. Биз бола- лар эса ўйинқароқ эдик – катталарнинг ибодат амалларини бажаришлари, диққатларини бир нуқтага қаратишларига халақит берган бўлсак керакки, намоз арафасида бизга уй- уйимизга тарқалишимиз учун рухсат бериларди. Ёшим ки- чик бўлгани туфайли ўзим уйимни топиб бора олмасдим, шунинг учун ҳам маҳалламиздаги каттароқ ёшли болалар- дан бири менга етакчилик қилар эди: у менинг қўлимдан тутиб, гавжум бозор майдонларини кесиб ўтиб, бир неча бор уйимга кузатиб қўйган. Ҳозир улуғворлик касб этиб, бутун жаҳон ҳукмдори бўлган чоғимда ҳам, мен ўша маҳал- ладошимга нисбатан қалбимда чуқур миннатдорчилик туй- ғусини ҳис этаман. У ҳозир ҳам ҳаёт – Кешда яшайди.

Устозимиз мулло Алибек хийла кексайиб қолган киши эди. У таълимнинг самарали воситаси – таёҳ, деб ҳисоблар, шунинг учун ҳам ўқувчилар онгига илк алифбо сабоқлари- ни тўқмоқ ёрдамнда сингдирарди. Мен унинг таёқ зарбала- рига дучор бўлмаган ягона ўқувчи эдим. Чунки менда фав- қулодда бир қобилият бор эдики, унинг кўмагида устоз берган топшириқларни тез ва осонгина ўзлаштирардим: ҳус- нихатда ҳам, талаффузда ҳам, ёд олишда ҳам бенуқсон эдим. Бир куни мулло Алибек мени отамга алқаб: «Ўғлингни қадрла – унинг идроки ва қувваи ҳофизаси бетакрор; шунинг ба- робарида у ҳар иккала қўли билан бирдек ёза олади. Бундай кишилар улғайиб икки дунёда ҳам ном қолдирар», – деган екан.

Мактабнинг бошқа ўқувчиларидан фарқли ўлароқ мен мажбурият юзасидан ўқиб, ўрганмас эдим. Аксинча, менинг ўзимда нлм олишга иштиёқ зўр эди. Шундан, уйга келга- нимдан кейин ҳам асосан даре билан машғул бўлар эдим.

Етти ёшга тўлганимда мулло Алибек мактабини тарк эт- дим. Ўқишимни бошқа мактабда давом эттирадиган бўлдим. Унда Шайх Шамсидцин деган уетоздан сабоқ ола бошла- дим. У Калом илмидан даре ўтар, бизга Қуръон оятларини ёд о лишни топшириқ берар эди.

Одатий машғулотларнинғ бири Қуръони каримнинг 91-сураси билан бошланди. Суранинг номи айнан устози- мизнинг исми билан ҳамоҳанг эди. «Шамс»(Қуёш) сураси 15 та оятдан иборат бўлиб, мен дастлабки сабоқдаёқ уни ўзлаштирдим. Шайх бундан росмана ҳайратланди, сўнг отамни ҳузурига чорлаб: «Узоқ йилликфаолиятим даврида

бунинг каби иқтидорли болани кўрмаганман. У бугун жуда қисқа фурсатда «Шаме» сурасини ёд олиб, мени лол қол- дирди», -деди. Сўзининг исботи учун сурани ёдцан айтиб беришимни сўради. Талабини бажардим. Севинчдан отам- нннг юраги ҳаприқиб кетдн. Унинг кўзларида қувонч ва ҳадик бор эди. Шундан бўлса керак у қўлларини кўкка чўзиб: «Эй Аллоҳ, фарзандимни дарду балолардан асра! Бедаво ва- бодан, бемаҳал қазодан сақла!» дея муножот қилди. Шун- / дан сўнг киссасидан бир тилла танга олиб, мулло Шамсид- (динга ҳадя қидди.

Шайх Шамсидцин сабоғига қатнай бошлаганимга бир ҳафтача бўлганди. Бир куни у болаларга умумий қилиб са- вол берди: «Қани айтинглар-чи, ўтирганда қай тахлит ўти- ришлик энг мақбул саналади?» Ҳар ким ўз билганича жа- воб қайтарди. Навбат менга келганида, «ўтиришнинг энг мақбули тиззалаб, чўк тушиб ўтиришлиқдир», деб жавоб цилдим, Устоз менга синовчан назар ташлаб, жавобимни изоҳлаб беришимни сўради. Дарҳол жавоб қайтардим: «Киши намоз пайти Аллоҳга сажда қилганида, Қуръон оят- ларини тиловат цилганида худци щу тахлит ўтиради», дедим. Устоз азбаройи ҳаяжонланиб кетганидан, «Офарин!» дея мени олҳади.

Шу воҳеадан сўнг устоз менинг таҳсилим билан жидций шуғуллана бошлади. Янги-янги сураларни ўргатишга кириш- ди. Қийналиб қолмаслигим учун, у менга ҳажман кичик-ки- чик сураларни ўргатар эди, Маълумки, пайғамбаримиз Му- ҳаммад (с.а.в.) ҳали Маккадан Мадинага ҳижрат қилмаган чоғи худци шундай суралар нозил бўлган. Мен бу сураларни устознинг дастлабкй қироатидан сўнг дарҳол ўзлашти- риб олар, устозимнинг қайта такрорлашига ҳожат қолдир- мас эдим.

Каминанинг дарсларга муносабатим, илм олишга бўлган иштиёқим устозни беҳад қувонтирди. У менга пайғамбаримиз (с.а.в.)га Маккада эканида нозил бўлган «Ёсин» сурасини ўргаташни бошлади. Бу сура ҳажман катта сура бўлиб, унда 83 та оят бор. Шайх бу ишнинг ғоят қийин эканини ҳис этиб, деди: «Темур, мен бу сурани жуда аниқ ва бенуқ- сон қироат қиламан. Сен уни яхшилаб тингла, сўнг худди мен талаффуз қилганимдек бенуқсон такрорлашга ҳаракат қил. Агар қийинчилик туғилса, тортинмай айт – ёрдамла- шаман!» Шундай деб устоз «Ёсин» сурасини жуда ҳам ифо- дали ва чиройли тажвид билан қироат ҳилди. Фақат даст- лабки «Я син вал Қуръаннл ҳаким» оятидан сўнг бир мудцат тўхтаб, «Ясин»нинг маъносини билиш, билмасли- гимни сўради. Мен билганимча жавоб қилдим. Яъни, «Я» арабчада бировга мурожаат қилинганда ёки бировни ча- қирмоқчи бўлганда ишлатиладиган товуш эканини, аммо бу ўринда «син» сўзи қандай маънога эга эканини билмас- лигимни айтдим. Устоз уқдирди: «син» – инсон маъносини беради, аммо ҳар бир кишига эмас, муҳим кишига нисбатан ишлатилади. Мен ҳақиқатан ҳам араб алифбосидаги бирги- на ҳарф «син» – «инсон» маъносини беришини билмас эдим, Шу боис бу ҳақда устозимга айтим.

«Назарий жиҳатдан сен ҳақсан. Тўғри таъкидладинг, – дея мени маъқуллади устоз, – «син» ҳарфи бошқа ҳарфлар сингари бир трвуш, у алоҳида ҳолда маъно моҳиятига эга эмас. Бироқ бу ҳарф «Сирра» маъносинии беради. Кўрдинг- ми, Аллоҳ ўз Расулини шу қадар севадики, унга «Эй Рай- ҳон!» деб мурожаат қилмоқда».

Мен ўша кезлари араб.тилини у қадар мукаммал билмас эдим. Шунинг учун ҳам устоз «Ёсин» сурасининг ҳар бир сўзидан англашиладиган маънолар усгида узоқ тўхталмади, фақат оятларнинг қисқача мазмунини таништириб ўтди.

Шундай қилиб устоз менга «Ёсин» сурасини бир марта ўқиб кўрсатиб бергач, мен ўзимдаги нусхани олиб уни такрорлашга киришдим. Бир неча маротаба такрорлаганим- дан сўнг уни батамом ёд оддим.

Ўша кезлари менинг кун тартибим қуйидагича эди. Эр- талабги нонуштадан сўнг мактабга, тушгача таҳсил олгач, шайх Шамсиддин ортидан пешин намозига сафда туриб, ибодат амалини бажариб бўлгач чўлга чиқиб кетар эдим.

Отам Тўрғай ҳамиша бир гапни такрорлар эди: яъни биз ҳарбий санъат билан шуҳрат қозонган аждодларнинг авло- ди эканмиз, шунинг учун ҳам болаликдан ҳарб санъатини ўрганишга бурчли эканман. Мана шундай даъватлар таъси- ридами ёки қонимда борлиги учунми илм олишга канчалик иштиёҳманд бўлсам, ҳарб ишига бўлган қизиқишим ҳам ун- дан кам эмасди. Кешга ёндош минтақаларда жуда катта яй- ловлар бўлиб, унда йилҳи уюрлари, ёввойи хачирлар тўда- си ўтлаб юрар эди. Шуларнинг сафида отамга тегишли бўлган, унча катта бўлмаган уюр ҳам бор эди.

Мен дарсдан кейин отминишниўрганиш иштиёҳида шу ерга келардим. Аввалига катта ёшдаги бирор киши минил- маган, ярим ёввойи бу отларии бўйсундириш йўлларини менга ўргатиб борди. Мен шу ишга оид барча қоидаларни бекаму кўст ўзлаштира бордим. Кейинчалик бу борада анча- йин малакага эга бўлдим. Ярим ёввойи отнинг ҳеч қачон олдидан ёндошмаслик лозим, чунки тишлаши мумкин. Ор- тидан яқинлашсанг – тепади. Унга ўнг ёки чап томондан ёндошиб мингач, ўнг ёки чап қўл билан ёлидан маҳкам тут- санг, у типирчилайди, депсинади, ирғишлайди, устидаги кишини ерга улоқтирмоқчи бўлади ва охир-оқибат ҳаракат- лари зое кетгач, бўйсунишдан ўзга чораси йўқлигини ҳис қилади – тинчийди.

Ҳар гал ёввойи отни минмоқчи бўлганимда мана шундай ҳаршиликларга дуч келар эдим. Уни мардонавор енгач эса» сакраб отга минар эдим-да, бир оз чоптирардим. У маъ- лум бир масофага боргач яна тўхтаб, энг сўнгги тихирли- гини намойиш этарди. Икки оёғини баланд кўтариб осмон- га сакрар, орҳа оёқлари билан депсиниб чавондозни ерга қулатиш пайида бўларди, охир-оқибат унинг ўжарлиги бар- ҳам топиб, тақдирга тан берарди.

Яйловда фақат отда сайр ҳилиш билангина кифояланмас эдим. Мен от усгида туриб ҳиличбозлик ҳилиш, ўқ отиш ва ўзимни мудофаа ҳилиш маҳоратимни ўстириш учун шуғул- ланардим. Бунда албатта мана шу санъатнинг ҳадисини ол- ган устозим менга кўмаклашар эди. От устида чопиб кета туриб ўқ узардим, аммо отган ўқим нишонга етиб бормас, қилич сирмашим ҳам кутилган натижани бермасди. Шунда устозим мени овутиб: «Сен ҳали ёшсан, мушакларинг бақув- ват эмас., Ҳали ўсиб улғаясан, тананг кучга тўлади – ўшанда ўҳни бехато узоҳ масофага отадиган бўласан», – дерди.

Ўша куни ҳам яйловда вақтни худди шу зайл ўтказдим. Куннинг иккинчи ярмида қош ҳорайгунга қадар от миниб қилич ўйнатиш, ўқ узиш, найза отиш машҳлари билан маш- ғул бўлдим. Уйга қайтгач овқатланиб, хуфтон намозини адо этгач ухлашга ётдим.

Эртасн куни мадрасада устозим мендан, «Ёсин» сурасини айтиб беришимни сўради. Ёдимда эди, бошдан-оёқ ёддан ўқиб бердим. Устозим яна мени олқишлаб, уч карра офа- рин айтди.

Шайх Шамсиддин қўл остида таҳсил ола бошлаганим- нинг учинчи йили мен Қуръонни батамом ёд олган эдим. Устозим шу муносабат билан шаҳарнинг илмли кишилари- ни анжуманга чақирди. Турган гапки бу йиғинга отам ҳам таклиф қилинган эди. Чақирилган барча меҳмонлар тўпла- ниб бўлгач, шайх уларга юзланиб: «Ўзингиз амин бўлинг ва синаб кўринг-чи, Темур Қуръонни ҳақиқатдан ҳам ўзлаш- тирдимикин?» – деди. Иштирокчилардан учта олим киши Қуръони каримдан учта суранинг номини айтиб, уни қиро- ат қилишимнй сўрашди. Баланд овозда оятларни қироат қилдим. Барча ҳойил қолди. Олҳишлашди ва мана шуйи- ғинда, барча бир овоздан менга «Ҳофиз» (Қуръонни ёдлаш ўқувчи) унвонини беришди.

Анжуман тугаб, йиғилганлар тарқагач Шайх Шамсиддин отамни ҳузурига чордаб, хайр-маъзур қилди: «Мен ни- маики билсам ўғлингизга ўргатдим. Бундан буён энди уни бошқа бир устоз таҳсилига беринг, токи у фарзандингизга дунёвий ва диний билимларни яна-да чуқурроқ ўргатиш ба- робарида, ҳаётнинг сир-асрорларини ҳам ўргатсин», – деди

Отам Шайх Шамсиддин мактабини муваффақиятли якунларининг

шш муносабати билан, унга бир от ва хачир совға

қилди. Бир неча кун ўтиб, мени Абдулла Қутб таҳсил бераётган мадрасага олиб бориб цўйди. Айтишим жоиз, Абдулла Қутб илмда беназир, юриш-туришда беқиёс салобатли киши эди. Шаҳарнинг казо-казолари ўз фарзандларини унинг сабоғига беришарди. Ўша кезлари мен тез улғайиб, жнсмонан такомилга эришиб бормоқда эдим. Ёшим ўн тўртга тўлиб, ташқи кўринишим биб-бинойи, хушбичим йи- гитча бўлиб кўзга ташлана бошлагандим.

Ёшим ўн олтига тўлди. Жанг санъатини шунчалар ўзлаш- тирдимки, тенгдошларимдан бирортаси ҳам кураш, ўқ отиш мусобақаларида менга тенглаша олмасди. Мушакларим шу қадар кучга тўлган эдики, агар осмонга қарата ўқ узеам, у булутлар орасида кўринмай кетар, орадан анча ваҳт ўтиб қайтиб тушар эди. Оғир вазнли кўплаб курашчилардан камина эпчиллигим билан ажралиб турардим. Мен ҳар бора- да бошҳалардан устуи бўлишга, улар бажариши мушкул бўлган машқларни бажаришга ҳаракат қилар эдим. Шундай машҳлардан бири – учта отни ёнма-ён чоптириб бири- дан иккинчисига сакраб минишни машқ қилардим.

Отларимиз яйловда ўтлаб юрган кезлари уларни тақа- лаш зарурати йўқ эди. Миниш ёки юк ташиш мақсадида шаҳарга олиб келинганидан сўнг, шунга эҳтиёж туғиларди. Мен бу ишни бировнинг ёрдамисиз танҳо ўзим бажара олар- дим: отнинг туёғини оёқларим орасидан ўтказиб, бир қўлим билан тутиб турардим-да, бошқаси билан тақани ўрнашти- риб михлар эдим. Ҳолбуки шу борада тажрибаси бор ки- шилардан сўрасангиз, мен айтаётган юмуш осот эмаслиги- ни ва буни ҳар қандай киши ҳам бажара олмаслигини айтдим

Менинг севимли машғулотларимдан яна бири, катта тез- лик билан югуриб бораётган отюшг эгаридан тутиб гоҳ у- гоҳ бу томонига сакраб оёғимни ерга тегизар-тегизмас яна эгарга ўнгланиб олищцан иборат эди. Бу машғулот кейин- чалик жангларда ёвнингў1^ларига чап бериш учуй асқотди. Тўғри, бундай чоғлари отам ҳалок бўлар, аммо ўзим омон ва бешикаст ҳолар эдим.

Чавандозлиқдан тапщари сувда сузиш борасида ҳам ма- ҳорат касб этган эдим. Жайҳун дарёси Мовароуинаҳр бўйдаб оқиб ўтади. Баҳор кезлари у тўлиб-тошади, ўзанига сиғмай қолади. Бир соҳилдан иккинчисига сузиб ўтиш оғир- лашади, ҳатто оқим хавфли туе олади. Мен мана шундай вазиятда ҳам қарама-қарши соҳилга сузиб ўтардим. Бунинг учун эса сувга тушишим билан ўзимни оқим ихтиёрига топ- ширар эдим. У мени оҳим бўйлаб олиб кетаркан, аста-ее- кин нариги соҳилга яқинлашиш ҳаракатида бўлар эдим: бу ҳол токи соҳилга етмагунимча давом этарди. Турган гапки дарёни тўғри кесиб ўтсам, шубҳасиз ғарқ бўлишим тайин эди. Шунинг учун ҳам бу ўриНда ақл ва тадбир қўллаш мақсадга мувофиқдир. Менинг яна бир машғулотим ёввойи от- ларни ушлаш эди. Уюр оралаб танланган отнинг бўйнига арқон солиш осон иш эмас. Мабодо уни чўчитиб юборсанг, бутун уюр безовталаниб қочишга тушади. Бу эса айнан тан- ланган отни қувиб ушлашни қийинлаштиради. Шунинг учун ҳам аксар ҳолларда бу ишга бир кун сарф бўлади. Мен учун эса саноқли дақиқаларгина кифоя эди. Мен ҳеч қачон уш- ламоқчи бўлган тулпоримга тўғридан-тўғри яқинлашмас- дим, чунки у менинг режамни пайқамаслиги лозим. Шунинг учун ҳам худди бошқа бир отга каманд ташламоқчи бўлган- дек кўрсатардим ўзимни: от ҳеч нарсадан ҳадиксирамай қўйгач эса унинг бўйнига арқон ташлаб, уюрдан олиб чи- қар эдим.

Хуллас, ўн олти ёшимда мен барча илмларни

ўзлаштиргандим. 2

Тўртинчи устози Самар Тархон исмли қиличбоз устани чорлаб мени унга шогиртликка берган. У менинг қиличбозлик маҳоратимни устиришга масул бўлди.Самар Тархон икки қулоч арқон олиб клелди.Ақлга сиғмайди “ Арқонга бало борми?”-деган ўй кечди хаёлимдан. У эса ана шу арқон билан ўнг қўлимни танамга махкам боғлади ва эй Темур сен хозир бир қўлли одамсан, бир қўлинг у ҳам бўлса чап қўлинг ишлайдихолос. Сен шу зайил қилиоч ўйнатишинг лозим шуни машқ қиламиз деди.Самар Тархоннинг Сабоқлари зойи кетмади. Мен ҳар иккала қўлимни ҳам бирдек ишлата олар эдим.Самар Тархоннинг берган ўгитлари 1362-йилда Сеистонда бўлган жангда Амир Темурнинг ўнг қўли ўнг оёғидан ярадор бўлганда соҳибқирон чап қўли билан жангни давом эттирди ва ғалаба қозонди.