Cilt 130 sayfalar
Француз ва ўзбек тилларида мотивация ҳодисаси
Kitap hakkında
Тил кишилик жамиятидаалоқа воситаси сифатида хизмат қиладиган ижтимоий ҳодисадир. Унинг ижтимоий табиати айрим шахсда эмас, балкижамият учун хизмат қилишда намоён бўлади. Тил инсониятнинг тарихий тараққиёт жараёнида яратилган барча маданий ва илмий бойликларини ифодалайдиган ва авлоддан – авлодга мерос бўлиб қоладиган асосий воситадир.Сўнгги йилларда тилшунослик фанининг амалий аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Маълумки, ҳар бир фаннинг амалий аҳамияти, унинг тараққиёти инсоният эҳтиёжларини қай дара­жада қондириш билан белгиланади. Қадимги даврлардан бошлаб, тилшунослик кишилик жамиятида ёзувни яратиш, ўқитиш, бошқа тилларни тушуниш каби эҳтиёжларни қондириш учун хизмат қилиб келган. Айниқса, она тилини ўқитиш, чет тилларни ўрга­ниш, бир тилдан иккинчи тилга таржима қилиш кабимасала­ларга эҳтиёж янада ошиб бормоқда: Тилшунослик фанининг янги методлари ёрдамида тилни ўрганиш, хусусан, чет тилларни ўқитиш ва ўрганишда янги ютуқларга эришилмоқда, бу фаннинг ривожланиши туфайли ўзбек тилшунослигида янги ўзгаришлар содир бўлмоқда ва янги терминлар кириб келмоқда. «Мотиво­логия» термини ўзбек тилшунослигида яқинда кириб келган термин бўлиб, ўзбек тилида жуда кам ўрганилган соҳадир.
Türler ve etiketler
Yorum gönderin