Мангу латофат: бадиалар
Kitap hakkında
Ўзбек таржимашунослик мактабининг атоқли намояндаси Иброҳим Ғафуров ҳақида сўз кетганда ҳақли равишда уни адабиётимизнинг жонкуяр вакили, дунё адабиётини она тилимизга олиб кирган ва буюк маънавий хазинадан халқимизни баҳраманд қилган устазода ижодкор сифатида эътироф этамиз. Дарҳақиқат, дунё афкор оммасининг қалбини ларзага солган Фридрих Нитше, Жеймс Жойс, Лев Толстой, Фёдор Достоевский, Уилям Фолкнер, Мопассан, Эрнест Хемингуэй, Габриел Гарциа Маркес, Кнут Гамсун, Дино Буссати каби даҳо ижодкорлар адабий меросидан баҳраманд бўлган ўзбек китобхони ёхуд ҳар бир адабиёт ихлосманди Иброҳим Ғафуровдан кўнглида миннатдорлик ҳиссини туйиши, шубҳасиз. Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим, Нитше, Достоевский, Маркес ҳамда Айтматовларни ўзбекча «сўйлатган» таржимон – ёзувчи Иброҳим Ғафуровнинг 8 жилдлик «Адабиёт дунёси» муаллифлик асарлари тўпламининг 6 жилди – Мангу латофат
Türler ve etiketler
Yorum gönderin