Sadece LitRes`te okuyun

Kitap dosya olarak indirilemez ancak uygulamamız üzerinden veya online olarak web sitemizden okunabilir.

Kitabı oku: «Юрак – аланга: бадиалар», sayfa 3

Yazı tipi:

– Ҳа, фақат пул қизиқтиряпти. – Аёл қўлини пахса қилиб шанғиллай бошлади. – Сиз жарақ-жарақ пул оласиз. Ғамингиз йўқ. Мен энди бу болани нима билан боқаман? А? Гапиринг-чи?

– Ишланг, – боядан бери бир четда турган лейтенант гапга аралашди. Сиз тенги аёллар эркаклар билан баробар меҳнат қилишяпти.

– Сиз ўзингизнинг хотинчангизга ақл ўргатинг, хўпми?»

Хуллас, ҳикоя мазмунидан оиладаги бахтсизлик, иш жойидаги баъзан бўлиб турадиган ортиқча таъналар жамоа ва шахс ўртасида туғилган англашилмовчилик шахснинг жамоага нисбатан бегонасирашига, ўзини унга нисбатан ўгай каби ҳис қилинишига олиб келади ва буларнинг бари ўз навбатида маънавий тарангликка, таранглик узилишга олиб боради… Буни Асаднинг бошлиғи ҳикоя сўнгида тан олади: «Биз Асадни тарбия қиламиз деб яккалаб қўйган эканмиз, – майор оғир хўрсиниб пешанасини уқалаб қўйди. – Бу жуда катта хато, ўртоқ лейтенант». Ёш ёзувчи ҳаётда ўз ўрнини тополмаган, қилинган хатолар доирасидан чикиб кетолмаган, айни замонда ўзи ёмон одам бўлмаган кишининг тақдири, бу тақдирга бепарво бўлганларнинг инсонлик масъулияти ҳақидаги бир қарашни илгари сурмоқчи, у аллақандай қизиқарли масалаларнинг ҳам учини чиқарган, лекин катта ҳаёт ҳақиқати, инсон ҳаётининг мантиқи юзасидан қараганда, қаҳрамонни ўлимга олиб келган сабабларнинг жами бадиий жиҳатдан етарлича таҳлил ва тадқиқ қилинмаган, натижада Асаднинг ўлими бизга тасодифий ҳодиса каби туюлади, у тушган вазият ҳали ўлимга олиб борадиган, шундан ўзга чора қолмаган вазият каби англанмайди. Чунончи, Анна Каренина, Бовари хоним, Ромео, Жульетта, Ленский, Гулнорнинг ўлими улар ҳаётининг мазмунидан, муҳитнинг табиатидан, тақдирларининг ўзига хосликларидан ва улар бошдан кечираётган воқеалар ва улар истиқомат қилиб турган воқеликнинг тараққиёти мантиқидан келиб чиқар эди. Улар ўзларини яратган адибларнинг хоҳишлари билан эмас, ўзлари кечираётган ҳаётнинг, ундаги мураккаб боғланишларнинг, алоқаларнинг қонуниятлари билан саҳнадан кетар эдилар. Асаднинг ўлимида мана шундай қонуниятларнинг бир-бирига чатишиб кетган ҳалқаларини очиш ва агар бу ҳалқалар бўлмаган тақдирда, ёзувчи ўз нуқтаи назарига ўзгартишлар киритиши керакдай эди. Ёзувчи ўз нуқтаи назарини асослай олмаганлиги боя келтирилган парчадаги аён кўриниб турган яланғочлик, ўта табиий тасвирда ҳам билиниб турибди. Ёзувчи бизга ҳаётда шундай шанғи хотинлар ёки Асадга ўхшаган иродаси бўш, ўзидан бошқага кучи етмайдиганлар бор, улар аламларини одатда ўлимдан оладилар, дейиши мумкин, бу тўғридир, лекин унда ўлимнинг психологик томонларини очиб бериш ва бундан маънавий хулосалар чиқариш керак эди.

Ёзувчи одамда ёки ёшлар ҳақида гапираётган эканмиз, ёзувчи бўлишни истаган одамда деб айтайлик, тайинли бир қараш, тайинли бир нуқтаи назарнинг йўқлиги у яратган асар ёхуд у ёзган асар қаҳрамонларида ҳам аллақандай ғалати умуртқасизликларга сабаб бўлади. Бунда ёш адиб ўзи нимани ёзмоқчи, ёзаётган нарсаси орқали нималарни кўзламоқда, қандай ғоявий, сиёсий, бадиий мақсадларни илгари сурмоқчи, асарининг пафосини кимга қарши қаратмоқчи ёки кимга хизмат қилдирмоқчи, ҳали ўзи ҳам яхши, тўла-тўкис англаб етмаган бўлади. «Ёш гвардия» нашриёти эълон килган «Ойдин тунлар» деб аталган ёшларнинг асарларидан ташкил топган бир тўпламда Муқимжон Ниёзовнинг «Инсон ҳаёт экан…» деган ҳикояси берилган. Ҳикоя бир журналист йигитнинг номидан олиб борилади. Ёш мухбир таҳририят топшириғи билан фабрикада анча яхши ишлар қилиб қўйган ёш инженер йигит ҳақида очерк ёзиб келишга боради. Иқболжон деган ўша инженер йигит кийим тиқиладиган фабрикада ОТКнинг бошлиғи бўлиб ишларкан, у бўлим бошлиғи бўлгач, фабрикада иш сифати яхшиланган, ОТК сифатсиз кийимларни ўтказмайдиган бўлган, инженер йигит ўзининг сифатсиз маҳсулотини турли йўллар билан ўтказишга уринганларга зарба беради ва фабрикада обрў қозонади, унинг билан, тўғрироғи, унинг қўл остида ишлайдиган Гулзора деган қиз ўртасида муҳаббат туғилади, Гулзора эса цех бошлиғи Валиевнинг ўгай қизи, Гулзора ўгай отасини жуда ёмон кўради, ёмон кўрганини ҳеч кимдан яширмайди, очиқ айтаверади, Валиев эса ёш инженеримиз Иқболжонга қарши, чунки Иқболжон унинг думини босиб олган… Уруш йиллари Иқболжон ҳали гўдак эканлигидан унинг отаси ташлаб кетган экан, хотинига қилинган туҳмат орқасида шундай бўлган экан, ҳикоянинг охирида ўша ташлаб кетган ота, ҳозирги Гулзоранинг ўгай отаси Валиев кутилмаганда Иқболжоннинг ҳам отаси бўлиб чиқади… Ҳикоянинг чалкашгина воқеаси шундай. Лекин воқеа, сюжет ҳам майли-я, муаллифда умуман бадиий бир нуқтаи назарнинг йўқлиги кишини ҳайратга солади. Ҳикоя қилувчи журналист муҳаррирдан топшириқ олиб чиққач, муҳаррир «биринчи марта ишонч билдириб топшириқ бериши. Шунинг учунми, юрагим ҳовлиқиб кетгандек бўлди. Бўйнимга тегирмон тоши илиб қўйилгандек ҳис этдим ўзимни…», дейди. Наҳотки, оддий топшириқдан киши ўзини бўйнига тегирмон тоши илиб қўйилгандек даҳшатли оғирликни ҳис қилса ёки юрагининг ҳовлиқиб кетганлигини аник билолмаса, буни шартли шаклда гапирса. Лекин бадиий дид ҳали шаклланиб етмаганлигидан «юрагим ҳовлиқиб кетгандек бўлди» дейди. Шундан сал нарида яна шу топшириқнинг ҳаяжони таъсирида «Хаёлот тумани ичида қолдим. Бу туман эс-ҳушимни, қалбимни ўраб олди» дейилади. Оддийгина топшириқ кишини қанчалар ғалати, муболағали ҳолатларга солиши мумкин экан-а? Бу жумлалар ёш муаллифга ғоятда шоирона ва чиройли бўлиб кўринади ва эшитилади, шунинг учун ҳам бояги бадиий нуқтаи назардан уларни ўрни бўлса-бўлмаса ҳикоя қатига киритади. Журналист шу хаёлот тумани ичида ўз хонасига блокнотини олгани кириб боради ва беҳад бир соддадиллик билан шундай ҳикоя қилади: «Ўз хонамга ўйчан кирган эканман, шекилли, шерикларим галма-гал тинчликми, деб сўрашди. Шундагина мен бебош хаёлимнинг жиловини қўлга олдим. Дабдурустдан ич-ичимдан ғурурга ўхшаш ҳиссиёт пўртана бўлиб тоша бошлади.

– Тинчлик бўлганда қандоқ, – дедим кулимсираб, – ошиғим олчи. – Юрагимга ҳазил ҳам сиғди. Столнинг ғаладонини очиб муқоваси чўғдек қип-қизил, қўл тегмаган янги блокнотни олдим. Кейин ҳамхоналаримга бирма-бир кўз югуртириб, «хўп, бизга оқ йўл», дедим-да, ташқарига чиқдим». Қизиғи шундаки, журналист йигит тасвирлаётган ҳолатларнинг биронтаси ҳам, унинг шу вазиятда табиий бўлган ҳолатига ўхшамайди. Агарда шу журналист йигит илк марта қўлига қалам олаётган, илк марта бундай топшириқ билан йўлга отланаётган булса эди, унинг журналистликка тасодифан кириб қолган ва энди биринчи топшириқни олиб бўйнига тош илингандай нима қилишини билмай «хаёлот тумани ичра» эс-ҳушидан айрилиб, ўйчан бўлиб қолиб, бебош хаёлининг жиловини дам йўқотиб ва дам қўлга олиб турганлигини бир қадар англаш мумкин бўлар эди. Лекин, афтидан, бунақага ўхшамайди. Бу бошлиқ топшириқ берca, нимагадир кувончдан ўзини йўқотиб қўядиган, «дабдурустдан ич-ичидан ғурурга ўхшаган ҳиссиёт пуртана бўлиб отиладиган» кишилар қабилидан бўлса керак. Юрагига ҳаттоки «ошиғим олчи» деган ҳазилни ҳам сиғдира оладиган, ҳеч ким, мабодо, индамаса, ўзига ўзи оқ йўл тилайдиган хандон-хушон шахслар камдан-кам учрайди. Журналист йигит фабрикага бориб Иқболжоннинг онаси билан танишади (инженер йигит, очеркнинг бўлажак қаҳрамони Иқболжон уни пешинлик ошга таклиф қилган эди). Журналист аёлни Иқболжоннинг «Дадалари бордир-а?» деган саволга тутади. Ҳикоя қилинишича, бу кутилмаган ғалати саволдан хотин «ёмон» аҳволга тушади, унинг «яраси янгиланади» ва «ая қозон бошига бориб, капгирни бир-икки айлантирди-да, йиллаб қалбида қулфлоғлик ётган дарду ҳасрат сандиғига калит солди». Ёш муаллиф сўзларни ҳис қилмайди, қаҳрамоннинг ҳолатига эътиборсизлик билан қарайди. Бўлмаса, қозон тепасида ёғ дог кила туриб ҳам «дарду ҳасрат сандиғига калит солиб» бўладими асти? Шу қозон бошида гапириладиган гапми?! Шундан сўнг ҳикоя ичида ҳикоя, яъни онанинг ҳикояси берилади. Уруш йиллари уни ўз ўқитувчиси яхши кўриб қолган экан. У муаллим билан синфда биринчи марта кўришган пайтларини шундай тасвирлайди: «Қошлари қоп-қора, қора кўзли, қаддибасти келишган йигит экан. Бир неча бор кўзларимиз тўқнаш келди. Аста-секин тасодифий тўқнашув ўрнини доимийлик эгаллай бошлади. Журнални варақлаган бўлди. Алланималарни ёзди-да, яна синфга… менга кўз югуртира бошлади». Шу синфнинг ўзида «тасодифий тўқнашув ўрнини доимийлик эгаллаган бўлса», муаллим ундан сира ҳам кўзини узмай тикилиб қолган бўлади ҳисоби. Бундан ташқари аёл киши бизнинг шароитимизда ҳар қандай журналист бўлганда ҳам бунақа гапларни ҳикоя қилиб берармикин, бунга ундаги ҳаё йўл қўярмикин?! Менимча, йўл қўймайди. Кейинроқ муаллим уни кузатиб қўймоқчи бўлади. «Қўрқиб кетдим, – деб ҳикоя қилади аёл. Ростини айтсам, қўрқинч ҳам ҳар хил бўлар экан. Юракни туширадигани ва кўтарадигани ҳам борлигини шу тобда сездим. Мен юракни кўтарадиган ҳузурбахш бир қўрқинч олдида лол бўлиб қолдим». Юракни туширадиган ва кўтарадиган қўрқинч ҳақидаги гаплар агар кеча чиқиб турган китобда ёзилганлигини назарга олмаганда, менимча, ҳатто «кашфиёт» даражасида англаниши мумкин. Мен бундай гапларни танқидчининг заҳархандаси тарзида айтаётганим йўқ. Лекин бугун ёшлар ижоди ҳақида кўп гапираётган эканмиз, бундай бадиий дид ва бадиий қарашга оид камчиликлар ҳозирда кўплаб эълон қилиниб турган ёшларнинг асарларида учраб турганлиги ҳаммамизнинг эътиборимизни тортиши керак. Биз ёшларга ғамхўрлик ҳақида гапирганда ва шу ғамхўрлик тарафдори бўлиб чиққанда, уларнинг асарларини кўплаб ва тез босиш фикрига келганда, ўша эски, аммо ғоятда олижаноб шиорни, ғамхўрлик талабчанлик билан бўлсин, деган шиорни эслаб турсак ёмон бўлмасди. Акс ҳолда юқоридаги каби адабий қуйқаларга кенг йўл очилган бўлади. Ҳикоя ҳақидаги фикримизни яна пича давом эттирамиз. Жувон муаллимга эрга тегади. Тўйнинг учинчи куни эри жангга кетади. У урушда экан, бу ўғил кўради. Ўғил олти ойлик бўлганда эри ярадор бўлиб урушдан қайтади. Лекин уйга келмай тоғасиникига тушади. Хотиннинг ўзи уни қидириб боради. Эри «Қутбидан қолманг!..» деб гапни қисқа қилиб ундан юз ўгиради. «Нималар деяпти-а. Наҳотки мени… Йўқ, йўқ. Мен бузуқ эмасман. Иқболжон сизнинг болангиз-а, нахот шундай дейишга тилингиз борса, дегим келди. Айтолмадим. Кўнглим тўлиб кетди. Шартта изимга қайтдим. Парпирак бўлиб кетяпман чамамда. Ҳадеб кўзимни ишқалайман. Олчадек кўз соққалари катта бир уммонни жойлаштирганми ўзига. Мунча кўп ёш оқади-я». Ҳаётда биров бировнинг фожиасини масхараомуз тилда гапириб берса, кишида беҳад ўнғайсизлик туғилади. Худди шунингдек, ҳеч қачон пародия тили билан трагедия ёзиб бўлмайди. Бизнинг қаҳрамонимиз эса айнан шу йўлни тутганидан унинг ғалати, англанмаган ва нима учундир англатилмаган, изоҳсиз қолиб кетган фожиаси бизга ажабтовур бўлиб кўринади. Биз унинг фожиасига эмас, «Парпирак бўлиб кетяпман, чамамда», «олчадек кўз соққалари катта уммонни жойлаштирганми», «ўпкам шардек шишиб кетдими дейман» сингари умуртқасиз сўзларига маҳлиё бўлиб қоламиз беихтиёр. Муаллифнинг ҳаётга ва ўзи тасвирлаётган кишиларга қарашида маълум бир нуқтаи назар йўқ. Шунинг учун ҳам у гўзал деб тасвирлаган нарса китобхонга хунук бўлиб туюлади: «Гулзорани кўз ўнгимга келтираман, – деб ҳикоя қилади инженер йигит Иқболжон. Дилбар қиз. Ингичка қошлари, кўмирдек тим қора сочлари, узунчоқ юзу ияклари кўринаётгандай…» Дилбар деб аталаётган қиз ияги, юзи узунчоқ деб тасвирланса, унинг қандай дилбарлиги қолади? Биз бу ҳикояга узоқроқ тўхталаётганимизнинг боиси унда кўринган ва бу ерда озгинагина мисол келтирилаётган ёшлар насрига хос бўлган қусурлар Абдураҳим Назаровнинг «Яхши ният», Мирзакарим Пирматовнинг «Тун ва тонг», Мирзоҳид Мирзараҳимовнинг қатра ҳикояларида ҳам учрайди. Айтайлик, Абдураҳим Назаровнинг ҳикоясида шундай жумлалар бор: «Прожектор кўз илғамас даражада парпираб турарди», «қўлидан тарвузи тушиб, деворга суянганича беҳуш кишидай бир нуқтага тикилиб қолди», «суҳбатдошининг сўзларидан қандайдир ғурур ҳиди келиб турса ҳам, бу ўринли ғурурдай туюлди унга», «севгим ҳақида қаерда бўлса гапиравермай дейману, оғзимдан гуллаб қўйганимни ўзим билмай қоламан», «хаёл оғушидаги Маҳфуза Эртойни ҳар томонлама чамалаб кўрди. Эртойнинг ҳар бир ҳаракати унинг қалб садоси оҳангига мос тушаверди. Ажаб, бу туғилаётган муҳаббатмикан?» Ўсмоқчилаб берилаётган бу саволни балки тушуниш мумкиндир, балки қизнинг чамаси жуда кўп нарсаларни ўзига қамраб олаётганлигини ҳам фаҳмлаш қийин эмасдир, лекин мана бу парчада тасвири берилган бахтли ҳодисани қайси таърифга солиб китобхонга еткизса бўлади? «Йигит «севгилинг» деган сўзни эшитиб қизариб кетди. Маҳфузанинг қўлларини ушлаганда ёлқинланган юрак, ҳаммага ўзини кўз-кўз қилдимикин? Қизнинг ҳаракатида бахтли ҳодиса бўлгани билиниб турарди. У Маҳфуза томон юрар экан, йўғон бармоқларини карнай қилиб жавоб қайтарди.

–Ҳо-хо-о-о-о-ой!»

Ёки Мирзакарим Пирматовнинг ҳикояларида учрайдиган «Ўғилжоннинг тундай қора сочлари шу кеча бирданига оқариб борарди», «Қизнинг ҳозиргина қоп-қора сочи мошгуруч бўлиб қолган, ёнбошидаги бир тутам соч эса қордай оппоқ», «Аянинг гаплари унга мадор киритди. Ўрнидан туриб, юзини чайди. Совуқ сув уни сескантириб, кўзларини катта очиб қўйди», «… Мастура ўйчан эди. У эртанги кунини бугунга олиб келади. Бу кунлар завқ бағишлаётгандай бўлади. Хаёлан Акрамжонга сўз беради.

Қизлар ухламоқда, Мастура ён томонга ағдарилди. Лаблари пичирлади: «Ташнамидим, нимага? Севгигами?! Билмадим. Ҳа, ҳа, бугун лаб теккиздим. Лекин, лекин ҳали ичганимча йўқ. Ичсам, гангиб қолмасмикинман?», деган жумлаларга диққат қилинг. Бундан илгарироқ Мастура Акромжон деган йигит ариқдан ҳовучида сув олиб берганида, «кўйлак ёқаларини беркитиб кўлга журъатсизгина энгашиб ҳўплаган» эди ва бундан гуноҳ иш қилиб қўйгандек чўчиб кетган эди. Мастура гарчи лаб теккиздим, деб мажозан севгини назарда тутаётган бўлса ҳам, аслида гап йигитнинг чайир қўлларига теккизилган лаб ҳақида боряпти. Унинг гангиб турганлиги шундан… Лекин нечоғлик тушга ўхшайди бу гаплар! Ва нечоғлик бу қаҳрамонлар ҳисга камбағал, чучмал-эротик ҳаволарда чайқаладиган бўлиб қолган? Нега улар бунчалар майдалашиб бормокда, ҳаяжон қўзғамайдиган нарсалардан ҳаяжонга тўлиб кетишмоқда? Ҳаммаси ёш муаллифларнинг ҳаёт ва одамлар ҳақидаги қарашларига бориб тақалмаяптими? Назаримда, бу қарашлар, балки нуқтаи назарлар тор ва биқиқ чегаралар билан иҳоталаниб қолаётганга ўхшаб турибди. Ижодкорнинг ҳаётга муносабати қанчалар кенг, бой, теран бўлса, унинг ўзи ҳам ижодкор шахс сифатида шунчалар бойиб, кузатган манфаатлари ҳам кенгайиб боради, лекин кузатиш доираси тор бўлиб қолган, ўзининг кипригидан нарини кўрмай турган, ҳаётни кинодан кўриб ўрганадиган, ўзини курашларга чорламаган ижодкор, у қанчалар талантли бўлмасин, ёзганини бошқага маъқул қилолмайди. Меъёрни барча гўзалликларнинг маҳрами дейишади. Меъёр эса маданий дунёқарашдан, адиб эгаллаган мавқеи ва ёндашувидан туғилади. Якинда андижонлик ёш ёзувчи Ҳабибуллонинг «Дилроз» деб аталган қиссасини ўқиб қолдим. Ростини айтиб қўя қолай, қиссанинг сюжет чизиқлари адабиётимизда янгилик эмас. Уйдан чиқиб кетиб чўлдами, қўриқ ердами ғайратли меҳнат билан ўз ўрнини топиш, одам бўлиш мотиви Пиримқул Қодировнинг «Қадрим», Ҳаким Назирнинг «Сув гадоси», Саид Аҳмаднинг «Муҳаббат» сингари талай асарларида акс эттирилган. Лекин такрор айтаманки, гап бунда эмас. Ҳабибулло ўзи қаламга олган воқеаларни шунчалар самимий тасвирлаганки, қаҳрамонлари шунчалар табиий ҳаракат қиладиларки, киши беихтиёр уларнинг содда жозибасига ром бўлиб қолади. Гарчи ёш адибнинг услубида Абдулла Қаҳҳорнинг илк асарлари, Саид Аҳмад ҳикояларининг хур нафаси сезилиб, у шуларга эргашаётганлиги билиниб турса-да, лекин эргашиш ичидан ёш адибнинг ўзига хос томонлари, қаламининг ўзгача бир тароват билан бино қилаётган бўёқлари яққол кўринади. Ҳабибулло ўз қаҳрамонларини кўриб туради, уларнинг гап оҳангларини, шу вазиятда гапирадиган гапларини нозик илғаб олади, у одми воситалар билан ифодавийликка эришади ва насри киши кўзига ичдан ёриб турганга ўхшаб туюлади. Унинг ўнинчини эндигина битириб уч сафар овора бўлиб ҳам ўқишга киролмаган қаҳрамони, ёлғиз ўғил Ғуломжон ном қозониш учун чўлга отланади. Лекин чўл забтига узоқ дош беролмай қочиб келади, қишлоқдагиларга, севган қизи Ферузага хунук кўринади, сўнг яна чўлга кетади, чўлда меҳнаткаш, мард, танти одамлар ичида иссиқсовуқни тотиб, ўзига, кишиларга, меҳнатга, муҳаббатга қарашлари ўзгаради, у чинакам деҳқон йигитга айланади. Ҳабибулло ўз олдига оддий кишилар бугунги қишлоқ кишилари ва айниқса, ёшлари ҳаётини акс эттиришни асосий мақсад қилиб қўйган ва бунга бадиий-ғоявий жиҳатдан эришган. Ёш адиб бугунги қишлоқнинг гапга чечан, ишга чаққон ёшлари образларини ишонарли гавдалантириб беради. Унинг ҳикоя услуби оддий, содда рангларни ёқтиради ва бу соддалик ичида чинакам ўзбек насрига хос белгилар анча-мунча бўй тортиб қолгани кўринади. Лекин баъзан соддалик ўта соддаликка айланиб қоладики, бунда тасвир ва ундан кузатилган маъно бачкилашиб кетади: айтайлик, кекса ишчи Камол аканинг ўз қизларини мақташида ёки у қизининг расмини кўрсатгандан сўнг йигитлар унинг ўзига «зўр экан», «чиройли экан», «қизингизни бизга бера қолинг» деганга ўхшаш гапларни айтишларида шундай соддадиллик ва самимият борга ўхшаса-да, аслида булар ориятли ўзбек йигитлари ва номуси бор ота тилида айтиладиган ёки қилинадиган ишга сира ўхшамайди. Ёки Ғуломжоннинг янги бригада бошлиғи Самад ажрашиб кетган хотинининг суратини унга кўрсатганда, «жуда гўзал экан» деб мақташида ҳам мана шундай ўзбек йигит ўзига ҳеч қачон эп кўрмайдиган аллақандай пардасизлик бор. Ёш ёзувчи бир ўринда чўл йигитлари ўртасида бўладиган қизлар ҳақидаги гапларга изоҳ беради-да, сўнг мана бундай сўзларни ёзади: «Қизлар… Ишқ малаклари!.. Сиз гул каби нафислигингиз, фақат аёллардагина бўладиган мўъжизакор меҳрингиз билан ўзингиз ҳам сезмаган ҳолда йигитлар қалбига эзгулик, нафосат, гўзалликка чанқоқлик нурини сочасиз. Уларни мардликка, чин одамийликка, фидокорликка чорлайсиз. Сиз борки, ҳаёт ширин, мангу гўзал… Балки сизни бир неча ойлар кўрмаган, хаёлингиз билангина яшаган, чўлнинг иссиқ-совуғига тобланган мардлар кўчакўйда сизга маҳлиё бўлиб термилиб қолса, бунинг учун ранжиб, бир оғиз совуқ сўз билан уларнинг мард кўнглини чўктирманг, гўзаллар, илтимос…» Бу илтимос аллақандай танти ялангтўшлик нуқтаи назаридан қилинаётган бўлса-да, лекин унинг замирида хийлагина бачканалик, аллақандай беорлик нишоналари ётибдики, умуман, ҳаётда ҳам бундай «термилиб қолишлар» термилувчининг ўзига бўлмаса ҳам, атрофдаги одамларга жуда хунук кўриниши маълум, шунинг учун биз меъёр бузилганда соддароқ бир қарашлар бачканалашиб кетиши мумкинлигига мисол келтирмоқдамиз… Шунда киши ўйлаб қоладики, нима учун дейлик, буюк шоир Хоразмий «Муҳаббатнома»да: «Муҳаббат нори жондин кетмади ҳеч, Қўлим сим олмангизга етмади ҳеч» деган мисраларни ёзганда, бу ерда бизнинг кўзларимизга шармсизлик эмас, фақат чинакам бир гўзаллик, ёрқин, ёқа чок ошиқлик кўринади-ю, юқоридагича термилиб қарашлар тарғиб қилинганда бу хунук туюлади? Ёки бошқа бир ёрқин хаёлли шоир Гадоий: «Севар жоним, бегим, хоним, умидим, Азизим, дилбарим, бизни унутма» сингари гўё бир-бирига боғланмаган сўзлардан сатрлар тизганда бу бизга ошиқона эркаликлар, эркалашлар, гўзал ва беқиёс ишқий лутфлар бўлиб кўринади-ю, «лаб теккизишлар» эса бачканалик нишонаси каби ўқилади?

Гап ёзувчининг ёндашуви, унинг нуқтаи назарида ва буларнинг даражасида бўлса керак. Чунки унинг нуқтаи назари қанчалик юксалган онг ва бой ҳаётий тажрибаларга суянса, унинг асарлари савияга кўра шунчалик ўзига тортувчан, жозибадор ва ҳаётий бўлади. Бертольд Брехтнинг шеърларидан бирида курашда ўзини чарчаган деб ҳис қилган дўстга шундай мурожаат қилганини ўқигандим: Сен курашдан тўхтасанг, халок бўласан. Ҳолдан тойган курашчилар жангда ютқизадилар. Бу ҳам нуқтаи назар. Ёш адиблар замондошларимиз учун руҳи юксак, баланд дид билан ёзилган, инсонийлик идеалларига хизмат қиладиган асарлар яратишга бел боғлаган эканлар, бундай асарлар машаққат билан, оғир меҳнат билан юзага чиқишини, эзгулик учун, олижаноблик учун, чинакам одамийлик учун ҳар дамда, ҳар сонияда, ҳар кун кураш олиб бориш кераклигини унутмасалар, бу уларнинг асарларига ҳам ўз-ўзидан сингиб киради, деб ишонч билдириш мумкин.

АДАБИЙ ҚАҲРАМОНЛАРГА ХАТЛАР

«Ҳурматли Ойпопук!

Сиз ажабланишингиз мумкин: адабий асар қаҳрамонларига ҳам мактуб ёзиладими деб. Лекин сиз мактабда Ойбекнинг баъзи қаҳрамонларига узоқ-узоқлардан хатлар келганлигини, улардан бирида, хусусан, «Олтин водийдан шабадалар»нинг қаҳрамони Ўктам билан ҳаётий бир суҳбат қуришга майл билдирилганлигини ўқигансиз ёки адабиёт муаллимингиздан эшитгансиз. Мен ҳам шуни эшитганим учун сизга хат ёзяпман. Сиз жуда зийрак қизсиз: нега «Севгим, севгилим» дунё юзини кўрган маҳалда бу хайрли ишни қилмай, энди ўтган гапларни эслаб ўтирибсиз. Буни сиз адабиётчилар очилган эшикларни қайта тақиллатиш дейсизлар-ку, деб эътироз билдиришга оғиз жуфтлаётганлигингизни сезиб турибман. Лекин сиз иболи қиз, бундай дегани ийманиб турганингиз сабабли ўзим айтиб қўя қолай: адабиёт шундай ҳодисаки, у ҳеч нарсани ёддан чиқармайди. У минг йил бурунги гапларни ҳам худди кечаги ёки бугунги гапдай тилга олаверади. Унинг хотираси шу қадар бой, шу қадар тиниқки, ҳеч замон ҳеч бир нарса эсидан кўтарилмайди. Баъзан беш юз етмиш йил бурун бир ғазал ёзган шоирни излаб топади. Унинг хотирасини унутилмас қилади. Унинг майдони ҳам, бағри ҳам кенг, баъзан у замондошлари бефарққина қараган адиблар асарларини ўнлаб йиллар ўтгач, мислсиз шуҳрат отига миндиради. Ўз улуғлари қаторига қўшади. Шунинг учун адабиётда тамомила Унут дарёсига чўккан гап бўлмайди. Унинг кечаги гаплари доимо бугунги ва эртанги гаплар учун озуқ бўлиб хизмат қилади.

Ойпопук! Сиз бехабарсиз. Ўлмас Умарбеков «Севгим, севгилим»дан сўнг яна қатор йирик асарлар яратди. Уларда тасвирланган энг сўлим қаҳрамонларнинг тақдири баъзан сизникига ўхшаш, табиатларида эса сизни му ҳибларингизга севимли қилган талай фазилатлар бор. Мен бу гапларни сизга шунинг учун ёзмоқдаманки, Ўлмас Умарбековни санъаткор сифатида элга танитган Гулчеҳра, Сайёра, Мунис сингари қаҳрамонларнинг бунчалар яхши чиқишига сиз сабаб бўлдингиз. Буларни яратишга ёзувчини сиз илҳомлантирдингиз. Омадли эр яхши хотинга омад ёр ёзувчи яхши қаҳрамонга дуч келади ва бундан бир умрлик илҳом ижодга рағбат олади.

Сиз Ўлмас Умарбековнинг илк кашфиёти бўлганлигингиз билан қувонтирган эдингиз. Чунки, назаримда, адиб сизни топгач, сиз билан бирга адабиётда ўзининг ҳам йўлини топди. У ҳатто «Ёз ёмғири»да табиатан бутунлай сизга ёт Мунисхонни тасвирлаганда ҳам, кўз ўнгида сиз тургандай бўлиб кўринасиз. Сизга қараб туриб, у, Мунисхонни сизнинг аксингиз килиб яратгандай. Чунки бугунги кунларда, ҳаётда Мунисхон деганлар анча-мунча кўпая бошлади.... Лекин… бу ҳақда кейин, унинг ўзига ёзаман.

Попук! Сиз олтмишинчи йил ўрталарида жуда кўп китобхонларни ўзингизга мафтун қилиб қўйган эдингиз. Мен бунинг сабабларини ўйлайман. Адабиётимизда ўн етти ёшдаги сиз каби жозибали қизлар образи йўқмиди? Бор эди. Аммо ҳамма гап шундаки, сиз Ўлмас Умарбеков ихтиросида ўзгача бир тароватга, ўзгача латифликка эга бўлдингиз. Сиз замон кишисисиз. Сизнинг томирингизда нотинч, серғулу бир қон кезиб юради: бу – ёшликнинг тинчимас ва тинчитмас қони. Сиз ота-онасиз ўсдингиз, бошингизга тушган қийинчиликлар қалбингизни юмшоқ қилиб қўйди. Сиз ҳар мисқол яхшиликнинг кадрига етиш, уни умр бўйи эъзозлашга ўргандингиз. Отадан ортиқ оталик қилган Усмон акага бўлган фарзандлик садоқатингиз мана шундан туғилди. Шу сизни яхшиликларга тобе қилди. Юрагингизни олижаноб бир зиё билан ёритди. Эркак кишига қиз бола севги изҳор қилса одамларга қанчалар эриш туюлишини ўзингиз биласиз. Шунинг учун бунга камдан-кам қиз бола жасорат қилади. Буни турлича талқин қиладиган, уни ҳаёсизлик, эрсираш, енгилтакликка йўядиганлар ҳам топилади. Бошқа бирлар қиз бола севгисини билдирса, қалбининг сири кўчади, у тушини йўқотиб қўйган одамдай безовта бўлиб қолади, дейдилар. Баъзи бировлар эса қиз бола юрагини ошкор қилиб қўйса бу унга хорлик келтиради, деб ўйлайдилар. Бу гапларнинг ҳаммаси ҳам тўғри ёки бутунлай нотўғри, бачкана гаплар демоқчи эмасман. Чунки сиз ўқиган қизсиз. Адабиётда буларнинг исботига мисоллар кўплигини яхши биласиз. Лекин ҳамма бало изҳори ишқ қиз болага ярашадими, йўқми? Менимча, у сизга жуда ярашган. Сизнинг меҳр ва севгига чанқоқ қалбингиз бирдан зилол булоқ бошидан чиқиб қолди. Сиз, тақдир экан, она тарбиятига муяссар була билмай эркаклардан баъзи бир нарсаларни яшириш кераклигини ўрганолмай қолгандингиз. Шунинг учун ҳам Ўктамжонга бутун вужудингиз билан талпиниб, ундан ўз туйғуларингизни пинҳон қилолмай: «Мен… мен… ёқаманми сизга?» «Мен… мен… сизни севаман» деганингизда ва бу илк севгининг титроқ унлари бўлиб қулоғимизга кирганда ҳеч ким сизни айбситгани йўқ. Ҳатто бу қандай рўй берганлигини ҳаммамиз сезмай ҳам қолгандик. Сиз ўшанда кўз ўнгимизда янада самимийроқ, беғуборроқ, ҳур ва олижаноб бўлиб кетган эдингиз. Жуда табиий чиқди. Мен сизнинг бутун вужудингизни севги бахтиёр бир ларзага солиб тебратаётганлигини кўриб турдим. Сиз ҳамма севишганлардай висол дамларида кўп гапирадиган, гапириб гапга тўймайдиган, кўрмаса туролмайдиган, учрашувга ошиқаётган, муҳаббатини оламга сиғдиролмаётган бир алфозда турибсиз. Томирингизнинг уриши китобхонга ҳам ўтмоқда. У сиз билан сой бўйига бориб, сиз билан қоялар узра чиқиб, сиз бетоб бўлганда қайғуриб турибди. Сизнинг хатти-ҳаракатларингиз китобхон учун бефарқ бўлмай қолди. У сизни ўзига яқин олди, яхши кўрди. Чунки у ҳам сиз каби самимийликни, беғуборликни севади. Шунинг учун ҳам у Ўктамжон ўйламай сўйлаб юборганда ундан қаттиқ нафратланди. Лекин… лекин ҳеч ким шу бир оғиз гап боис бўлиб, ўзингизга қасд қиласиз, деб ўйламовди. Биламан, сизга қийин бўлди: бирдан иккала муҳаббатингиздан қанотларингиздан айрилиб қолдингиз. Сизнинг қалбингиз буни кўтаролмади. Зарбага чидаш беролмади. Севган кишингизнинг сиз ишонган, сиз эътиқод килган нарсага ишонмагани, шубҳа билдиргани – уни кўз ўнгингизда имонсиз қилиб қўйди. Ва сиз ундан буткул юз ўгириб кетдингиз. Мен сизни айблай олмайман. Лекин оқлай ҳам олмайман. Ўн саккиз ёшда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин мен сиз шошдингиз, деб ўйлайман. Ҳали далиллар етарли эмасди. Ҳали ўлим сўнгги чора каби туюлмаганди. Ҳали адиб бизни шу сўнгги чора, шу сўнгги ўқ деб ишонтириб улгурмаганди. Ҳали мутлақо тузатиб бўлмас маънавий разолат рўй бермаганди. Бовари хоним, Анна Каренина, «Тинч Дон»даги Наталья олдида кўндаланг турган даҳшатли ҳақиқат сизнинг олдингизда йўқ эди. Шунинг учун ҳам сиз менинг қаршимда бир адиб айтганидай, Карамзиннинг бечора Лизасига бироз ўхшаб қолдингиз ва бу менга кўзни нам бостирадиган туманли сентименталлик бўлиб туюлганди. Биласизми, менга сентиментал асарларда ҳамма нарсанинг бирдан ва тез рўй бериши сира татимайди. Одам ўзини сира тўйдирмайдиган ош ичаётгандай бўлаверади.

Ойпопук! Сизнинг табиатингиз шундайки, унинг асосида ҳаётсеварлик ётади. Ҳаётсевар одамлар эса зўрлик билан бўладиган ўлимдан нафратланадилар. Улар ҳаёт-уқубатларни енгиш учун берилганлигини яхши англайдилар. Сизнинг табиатингиздаги ҳоким маъсумлик ўлимга йўл қўймаслиги керак эди. Бироқ ўн саккиз яшар чоғимизда олам бизга бошқача кўринади. Биз кескинроқ бўламиз. Бирни минг, мингни бир тарзида қабул қилишга мойил бўламиз. Шундай экан, сизни мана шу оғир ечимга олиб борадиган турли омиллар чуқурроқ англаниши керак эди. Ҳар ҳолда, ҳозир сиз ва ўлим бир-бирингизни мантиқан инкор қилмоқдасиз. Шу зиддиятни сиз ўзингиз билан олиб кетдингиз… Ва маълум бир миқдорда уни Ўлмас Умарбековнинг бошқа бир қаҳрамони «Одам бўлиш қийин» романининг бош персонажларидан бири Гулчеҳра тақдирига бўлишдингиз. Мен бунинг қандай бўлганлигини жуда билгим келади. Сиз билан ҳозирча Ўктамжонни: «Кетинг! Кетинг деяпман!» деб уйдан қувиб чиқарган ва ундан юзингизни ўгирган жойда, худди остона тагида хайрлашамиз. Чунки ҳозир тунги соат ўн икки бўлиб қолди ва эҳтимол шу чоғлар Гулчеҳра «Ёшлик» олдида безовта кезаётгандир. Унга тезроқ ёзишим керак…»

«Қимматли Гулчеҳра!

Изингиздан қувиб ета олмадим. Тўғрисини айтсам, мен ўзингизга ўзингиз жисмоний зўрлик ишлатганлигингиз, табиатга қарши борганлигингиз, яралган нарсани ва яратувчиликни йўқ қилганлигингизни сира ақлимга сиғдиролмадим. Мени ўлимга қарши экан, деб ўйламанг. Айрим одамлар каби мен оғзимга турли номаъқул сўзларни олиб, ўлимни сўкмоқчи эмасман. Ҳаёт қарамақаршиликларнинг бирлигидан иборат эканлигини яхши биласиз. Диалектика ўлимни тан олади. Чунки ўлим ҳам табиатдир. Борлик олам туғилиш ва ўлиш деган зид чегаралар оралиғида яшайди. Шу борлиқ ва йўқлик ўртасида ўз шарафини ҳимоя қилади, бугун учунгина эмас, эрта учун, эртангилар учун ҳам яшайди, ижод, ихтиро, кашфиёт қилади, насл-аньана қолдиради. Ўз содда ақлим билан шуларни ўйлаганда сиз қўллаган тадбирни сира ёқлай олмайман. Ўзимга ўзим: шу Гулчеҳра учун зарурат бўлиб қолганмиди? Ўзга ҳеч бир йўл, чора қолмаганмиди? деб савол бериб кўраман. Бутун ҳаётингиз кўз ўнгимдан ўтади. Тасаввуримда оддийгина, кўримсизгина чанг босган қишлоқ –Мингбулоқ гавдаланади.

Сизда одам севиб қоладиган жуда кўп фазилатлар бор. Сиз ҳам Попук каби кўп ўйлайсиз, хаёл суришни яхши кўрасиз. Лекин сизнинг хаёлларингиз Попукникидан реалроқ, чуқурроқ, предметлироқ. Попук кўпроқ узоқ юртларга сайр қилишни хаёл қилар ва хаёлининг тагида нима ётганлигини очиқ тасаввур қилолмасди. Эсингиздами, у Ўктамжоннинг: «Нималарни ўйладингиз?» деган саволига: «Айтолмайман. Ўйладим-да. Ёшлигимдан шундайман. Деразанинг олдига ўтириб олиб уйлайвераман, ўйлайвераман. Сиз ҳам кўп ўйлайсизми?» деб ғалати жавоб берганди. Бу таънамни унинг ўзига айтолмовдим. Сизнинг қулоғингизга айтяпман. Сиз эса, Гулчеҳра, энди бошқачароқ даврнинг қизисиз. Попукдан балки анча-мунча кичикдирсиз. Сизнинг орзуларингиз ҳам бошқачароқ. Кўпроқ амалий, ҳаётий орзулар. Сиз ижодкор қизсиз. Мингбулоқни замонавий қишлоққа айлантириш устида олиб борган ихтиро ишларингиздан жуда қувондим. «Ёшлик» комплексининг лойиҳаси биринчи мукофотга сазовор бўлганда эса, бошим осмонга етди.

Ҳозир сизга айтаверсам бўлади: ҳув ўшанда бедазорда Обид ака энг сайроқи беданани отганда, сиз яраланган жониворни ҳовучингизга олиб турганингиз ва Абдулланинг саволига «Ўлса сизга оғирлиги тушармиди?» деб жавоб берганлигингиз юрагимни бир ўртаб кетганди. Бу сирли эпизод бадиий асарда Чеховнинг милтиғига ўхшаб кетмасайди, деб хавотир олгандим. Сўнг ҳаётингиз билан таниша борган сари анча қийин шароитга тушиб қолганлигингиз, онанинг хасталиги ва кейинроқ ўлими кўнглингизни ювош қилиб қўйганлигини кўрдим. Лекин сиз шундай топилмас қизсизки, маъюслик сизни енголмайди, аксинча, сиз ғамларни енгиб, ёшликнинг, яратувчиликнинг, севгининг завқи билан келажакка катта умидлар боғлаб яшайсиз. Сизда ҳамма нарса чиройли ва жозибадор муҳаббат, иффат, ҳаё ва меҳр. Мен шуларнинг бари жам ҳолида товланиб турган сўзларингизни ўзимча такрорлаб ўтишни истардим: «Гулчеҳра шундай деб меҳр билан унга тикилди. Абдулла жўрттага юзини ўгирди.