Cilt 256 sayfalar
Ғарб-у Шарқ девони
Kitap hakkında
Бадиий таржима ижодий иш бўлиб, у таржимон зиммасига оғир ва масъулиятли вазифани юклайди. Чунки таржимон бирон-бир асарни таржима қилар экан, уни асл нусхадагидек бадиий ва жанр хусусиятларини сақлаган ҳолда китобхонга етказиб бериши керак. Китобхон таржима асарни ўқиганда, унинг таржима эканлигини унутсин, шундагина мутаржим ўз олдига қўйилган мақсадни, таржима қилишдек масъулиятли вазифани бажарган бўлади. Мазкур китобга немис адабиётининг буюк ижодкори – Ёҳанн Волфганг Гётенинг иккита машҳур асари киритилди ва энг эътиборли жиҳати – ҳар иккала асар аслиятдан таржима қилинган. Маҳоратли таржимонлар Гётени ўзбек китобхонига рўбарў қиларкан, айтиш мумкин бўлса, ҳар иккала асарда ҳам ёзувчини ўзбекча «гапиртиришга» муваффақ бўлишган.