Cilt 401 sayfa
Мақомот
Kitap hakkında
Ушбу китоб тарихан шаклланган Бухоро, Хоразм, Фарғона-Тошкент мақомлари ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистонда юзага келган Шашмақом намуналарини умумий илдизларга мансуб мақомот тизими сифатида ўрганишга қаратилган илмий тадқиқот. Муаллиф мақомотнинг туб масалаларини кенг маданий-тарихий, фалсафий-эстетик ва илмий-амалий жараён билан узвий боғлаган ҳолда кўриб чиқишга интилади.Тадқиқотдан кўзланаётган асосий мақсад асрлар оша келаётган миллий қадрият бўлмиш мақомларнинг жаҳоншумул аҳамиятини замонавий илм-фан ютуқларига таянган равишда очиб беришдир. Ундан ўрин олган ноёб манба ва маълумотлар, нодир нота ёзувлари изчил илмий қарашларни исботлашга қаратилган.Китоб мусиқашунос-мутахассислар, олий ва ўрта махсус санъат билим юртларининг ўқитувчи ва талабалари, шунингдек кенг доирадаги мусиқа мухлисларига мўлжалланган.