Kitabı oku: «НАМОЗШОМ ХАЁЛИ»
Н А М О З Ш О М ХАЁЛ И
Ҳикоя ва қиссалар
БУНИ ҲАЁТ ДЕЙДИЛАР
Юнус чолнинг кўзи қари тутга тушди: ажаб, ҳар куни овлоқ сўқмоқдан ўтиб-қайтиб юрса ҳам, аҳамият бермаган экан, анҳор устига янаям анча қийша-йибди. Унинг заъфарон, оловранг, шапалоқдай барглари ширт-ширт узилаёт-ганлигини кузатаётиб, қачонлардир шундай бир қари тутни айни шу алфоз ту-шида кўрганлигини эслади… Мийиғида ўйчан кулимсиради.
… қизиқ.
Анча-мунча чарчаганини демаса, Юнус чол хушҳол эди.
Куз кунлари баъзан илк баҳор кезларидай кишига ёқимли туюлади. Мудроқ ҳислар ўз-ўзича жунбушга келиб, баҳри дилингизни ажиб бир нималардир чулғаб олаётгандай туюлади. Ва беихтиёр нимагадир ташналигингизни, шунинг баробарида, азиз бир кимларингизнидир меҳрига ҳам чанқоқлигингизни юрак-юраги-нгиздан ҳис этасиз-да, ҳали-замон барига эришадигандек, яйраб энти-касиз.
Шу тобда Юнус чол айни шундай бир лазиз ҳолатдан хушҳол эди.
Ана, суви қуриб, тошларида бақатўнлар, сувўтилар қотиб қолган анҳор ёқа-лаб, заранг сўқмоқдан хаёлчан уйига қайтмоқда. Эгнида тупроқ рангги синггиб, енглари ҳамда тирсак атрофлари титилиб кетаёзган коржома. Чолворининг тиз-заларига тринкадан ямоқ қуралган. Бошида хийла унниққан телпак, оёғида товони ейилган, тагчармининг тумшуқ томони сал кўчган кирза этик… Ер боққан кўйи, ҳорғин бораяпти. Унинг ширин хаёлларини чалғитгудай сас-садо йўқ: ҳаммаёқ жим-жит. Қиш уйқусига чоғланаётган далалар, дову дарахтлар со-кин нафас олаётгандек!..
Юнус чол, ниҳоят бугун кампирининг қайтганлигини ўзича тахминларкан, тағин лабларининг таноби қочди… Соғинибди. Йўқ, буни соғинч деб ҳам бўлмас, худди нимасинидир йўқотгандек, хаёли жойида эмас. Кетганига неча кун бўляпти?.. Йўқ, аниқ эслаёлмайди. Бу гал анча узоқ қолиб кетди.
… қайтған бўлуви кирак инди, – деб ўйлади Юнус чол, кампирининг юмшоқ- қина шовла пишириб, аччиққина кўк чой дамлаб кутаётганлигига асло гумон-сирамай. – Сенга мин киракманми, болаларинг, дейман?.. Албатта, сен кирак, сен, дейди… Лакин ёлғон сўйлийди, чўқинған. Унгада молайлари керак, менга-да!.. Лакин…
Юнус чол узоқдан дарвозага син солди: ёпиқ – халқалар қизил чизимча билан боғлаб қўйилган. Агар кампири қайтганида, бир тавақаси хиёл очиқ бўлиши керак эди. Демак?..
Унинг хушҳоллигига путр етди. Хўрсинди.
Азалдан дарвозалари қулф кўрган эмас. Қишлоқда шундай: ҳеч кимнинг дар-возаси қулфланмайди: ҳамма бир-бирига кўзу қошдай азиз.
Қишлоққа келганларига қанча бўлаяпти ўзи – ўттиз йилми?.. Ўттиз йилдан кўпроқ. Бари болалари қишлоқда – мана шу ҳовлида туғилган: Рашид… Рашида… Равил… Рафойил.
Дарвозадан кираётиб, Юнус чол ялт уй эшигига қаради: ёпиқ, ошхона эшиги ҳам!..
Бирдан хомуш тортди: олдинда узундан-узоқ тун!.. Бир ўзи.
Энди енгилроқ нимадир пишириши керак: тўртта картошка, иккита пиёз… Устига иккита тухум чақади. Нима дейди буни – яз-ёзими, картошка қовур-доқми?
… майли. – Бечора одам ҳамиша ўзини шундай деб юпатади. – На илож. Шу-кур, ў з и н а шукур.
Юнус чол устахоначасига кириб, сўмкасини михга илди. Сўмкасида нонто-парлари – болғача, онбур, искана, бир ҳовуч катта-кичик мих… Тағин – газчўп. Ҳа, шайн ҳам бор.
Юнус чол устахоначасидан чиқаётиб, бирдан томошақовоқдай обтовачани тепиб юборди. Обтовача даранглаб товуқхона томон думалади. Товуқлар олам-жаҳонга жар солиб қақоғлади.
Обтовачани тепиб юборгани ўзига наъша қилди: у – кампирининг таҳорат идиши. Кампири – намозхон. Илк таниган кунларидан бери, кампири Худонинг берган куни беш маҳал намозини канда қилмайди; рўза тутади; тағин варақлари сарғайиб, титилиб кетган китоби тунлари қўлидан тушмайди – бирини қўйиб, бирини ўқийверади.
Барибир, дабдурустдан жаҳли қўзигани Юнус чолнинг ўзига ёқмади: ёши бир ерга етаётган одам…
… уят-э! – деди ўз-ўзига. Бориб, обтовачани қўлига олди. Бирор ери пачақ-мачақ бўлмаптими, деб айлантириб қаради: мисдан ишланган-да, маҳкам… Элтиб, жойига қўйди. Картга ўтирди. Карт ҳовли ўртасидаги ўрикнинг остида эди. Ўрик тарвақайлаб, бори супани тутган эмасми, қонталаш баргихазонлар, ана, ҳовли билан битта бўлиб ётибди. Йўмаса, тунов куни тўнғичининг қизлари ҳовлини чиннидай тозалаган эди-я!.. Димоғида ёмғир ҳидини туюб, қошларини чимирди. – Тунда шир этиб ёмғир ёғса… – Ушбу хавотири кўнглидан кечаётиб, кампирининг йўлга юпун чиққани ёдига тушди, кўксида аттангми, раҳмга менгзаш нималардир ғимирлади. – Ўйнагани кетгани йўқ-ку!.. Бугун беш… олти… етти… Етти!..
Етти кундирки, Юнус чол уйда бир ўзи. Кампири ҳеч қачон бу қадар узоқ муддатга ёлғиз қолдириб кетган эмас. Жуда нари борса уч кун… тўрт кунда елиб қайтарди, лекин то келгунига довур етадиган майин-мулойим бўғирсоқ, кишмишли бўрсилдоғу бирор қозон этқовурдоқни тайин қилгач, ана кейин ло-зимандасига йўл оларди. Бу гал ҳаммаси кутилмаганда рўй берди: ўртанчалари жўнатган телеграмма қўлларига тегкан куниёқ, кампири саросар кечки поездда Тошкентга жўнаган эди.
… тинчликмикан ишқилиб? – деб, ўзига таскин берди Юнус чол. – Тинчлик-дир-да, хат-пат йўқ-ку!..
Тўнғичлари туман марказида ишлайди. Духтир. Ўтган куни хотини, болалари билан тўлиб-тошиб келган эди. Душанба куни эрталаб жўнаб кетаётганларида, катта қизини: “Сизга памагат ита, атий”, деб қолдирмоқчи бўлганида, Юнус чолнинг ўзи хоҳламади: “Кирак имас, – деди. – Қизинг ушёбасинан қолмасин.”
Бир замонлар – ўшанда тўнғичлари Рашид саккиздами-тўққизинчида ўқир, кенжатойлари – Рафойил, ҳали эмизикли эди, кўп инжиқ эди, кечалари бот-бот йиғлаб уйғонарди. Ана ўшандай бедор дамларида эру хотин навбатма-навбат алла айтиб, инжиқвойни ухлатгач, қишлоққа, – одамлари ўз туғишганларидай меҳрибон, – обод, кўркам ушбу манзил-маконга тамомила боғланиб қолмоқ учун, жуда кўп ажойиб режалар тузганлари ҳали-ҳамон ёдида: Рашидни духт-ирликка ўқитиб, она бедаво бел оғриғини, ота лаънати бод касалини даво-латишни хаёл қилар ва қишлоқ касалхонасида тўнғичларини энг зўр духтир-лардан бири бўлиб ишлашини ўзларича тасаввур этиб, хандон-хушон кулишардилар. Ота ҳам, она ҳам ёлғизгина қизлари Рашиданинг ўқитувчи бў-лишини, қишлоқ боғчасида мудирами ё тарбиячи-мураббиями бўлиб ишлашини орзиқиб энтикканлари ҳозиргидай ёдида. Рашидаси, қисмат-да, Шодмонова-нинг ўғли Аҳмадга кўнгил қўйган экан, мактабни тугатганидан кейин, ҳайё-ҳуйтлаб Тошкентга жўнадию ТошМИга кирди; ана энди эру хотин Чирчиқдаги бир ҳарбий қисмда духтир. Аҳмаджон, – она қарамоғида ўсган, отаси Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган, – яхши йигит. Лекин, эшитишларича, унча-мунча ичиб қўярмиш.
… шуниси ёмон. Ёмон-да, на рўзғорда барака бўлади, на… – Юнус чол аччиқ хўрсинди. Хаёли чалғиб, Шодмоновани ўйлади: боғчада кампири иккалови сал кам қирқ йил тарбиячилик қилган. – Боёқиш қариган чоғида ўғлининг дийдорига илҳақ, невараларининг меҳрига ташна… Шавкати … Шавкати ўз билганидан қолмайдиган ўжарми, бир бало… Бичорағина Шодмоноваға бийик жабр!.. Хўш, кимга яхши?..
Юнус чол оғир ўрнидан турди. Уйга кирди. Хаёлчанлик билан коржомасини алмаштиргач, ошхонага ўтди. Газўчоқнинг иккала кўзини ёқиб, бирига катта те-мир чойнакни, иккинчисига товани қўйди. Сўнг, тўртта чоғроқ картошка, иккита пиёзни столга қўйиб, қўлига пичоқни олди. Хаёли эса ҳамон кампирида эди.
Ўртанча ўғил – Равил, Янгийўлда яшайди. Тошкентда ўқишни битиргач, ўша ёқларга ишга йўллашдию қолиб кетди. Катта бир савхозда инженер. Тоторис-тонлик қавмдошлардан бирининг қизига уйланган. Бир ўғилчаси бор. Хотини Сакина иккинчисига оғироёқ – ойу куни яқин.
… кўзи ёридимикан? – деб ўйлади Юнус чол, бир-бир келини, кампири кўз-ўнггидан ўтётиб; ажаб, кампирининг кўзлари дабдуруст чақнаётгандай туюлиб кетди. – Келин қутулолдимикан-а?.. – Юнус чол чапақай эди, беихтиёр кўнгли-дан нохуш бир фикр кечиб, ўнг қўлининг бош бармоғини кесиб олаёзди; русчаю тоторчани аралаштириб чулчутчасига сўкинаркан, апл-тапл картошкани столга қўйиб, ёқасини ушлади ва ўша баробарида, боя обтовачани ноҳақ тепиб юборганлигига кўнгли-да надомат ҳиссини туйди; хаёлида кампирининг кўзла-ри чақнаб кўринганлигини ҳам шунга йўйди.– Астағфириллаҳ!.. Тавба… тавба. Ў з и н г а тавба итам бит, Аллайим!..
Ниҳоят, Юнус чол охирги картошкани ҳам тўғраб бўлгач, оловни янаям мил-диратиб, тованинг устига катта қопқоқни ёпди. Ҳовлига чиқди. Осмонга қара-ди: булутларнинг этаги қонталаш.
… ёғмас-э! – Юнус чол булутларнинг қонталашлигидан умидворланиб, кўнг-лига қулоқ солди: ёмғир ёғишини сеза қўйса, бўғимлари майин-майин сирқираб оғрийди; шу тобда эса сезимдан асар йўқ эди. – Йўқ, ёғмий.
Бориб, тағин картга чўнқайди.
Тошкентда – вакзалда – она-қиз учрашишлари; ана кейин Янгийўлга жўнаш-лари керак эди.
… учрашишган бит инди. Лакин нашун хабар йуқ?
Ўша аснода кўчадан тап-туп таниш оёқ товуши эшитилди.
Юнус чол қулоқларини динг қилди.
… Шариф-ку! – Беихтиёр Юнус чолнинг кўкси бир жиз этди. – Хатми ё?..
Шариф деганлари – Катта урушнинг ногиронларидан – почтачи. Чап оёғи оқ-сайди. Аллақачон нафақада, лекин… ишлайди; энди ётиб қолгунича ишлай-веради.
… бикардан – Худай бизар.
Аввал дарвозани очаётган ҳасса кўринди, сўнг – Шариф почтачининг ўзи. Кўз-кўзга тушар-тушмас, Шариф почтачи:
– Ўтирибсингми, атийси? – деди, Хабила опанинг гап оҳанггига ўхшатиб.
Кўнгли суст кетиб, Юнус чол:
– Ждат итамда сини, чўқинған, – деб, ўрнидан турди. – Кел, Шариф, килавир.
Қўллашиб кўришгач, бирин-бирин картга чўнқайиб, ҳол-аҳвол сўрашдилар.
– Хабиланг ҳалиям келмадими? – деди Шариф почтачи.
Юнус чол бошини чайқаб:
– Хат борми? – деди.
Шариф почтачи қора, эски, каттакон чарм сўмкасини очиб, Юнус чолга бир эмас, бирдан учта хат тутқазди. Сўнг:
– Майли, ман энди борай. Хат баҳона сани бир кўрай девдим-да, – деди. – Ха-йр, жўра.
Юнус чолнинг тезроқ хатларни ўқигиси келаётган эди, лекин:
– Бирга шай ишайик, Шариф, – деди. – Сўнг китарсинг.
Энди уйга кираётганларида турналарнинг алёри баралла қулоқларига чали-ниб қолди: қуре-е-ей, қуре-е-ей!..
Ҳар иккалови ялт осмонга қаради: этаклари қонталаш булутлардан анча паст-да турналар ёймисол тизилган; тандирдай қизиган қуёш нуридан уфқ алвондай товланар, жониворлар эса шафақ нурларига чулғанган кўйи, оҳиста қанот қоқмоқда эдилар.
– Турналар пастлаб учаяпти, қиш қаттиқ келадими, дейман-да, – деди Шариф почтачи, ўз-ўзига гапираётгандек.
Юнус чол индамади.
Улар картошка ҳидига қоришиқ зах иси анқиётган даҳлиздан ўтиб, ўнг томондаги кенг хонага кирдилар. Хона деворларига гуллар тўқилган кашталар, катта-кичик зарҳалли расмлар осиб қўйилган эди. Тўрдаги деворни эса Юнус чол ҳамда Хабила опанинг келин-куёвлик кунларида олинган кўркам бир су-рати безаб турарди. Хона ўртасида каттакон доира стол… Курсиларга ўтирган-ларидан сўнг, Шариф почтачи қўлларини ёйиб:
– Золимга зор, номардга гирифтор қилмасин, – деди. Сўнг Юнус чолни ўзича дуо қилди: – Юнус – жўра, ўғил-қизларинг меҳрли-оқибатли бўлсинлар. Хабиланг билан узоқ йиллар яйраб яшамоқ насиб этсин. Омин!..
Юнус чол ҳам юзига фотиҳа тортди. Сўнг, мўйлавини қашиб:
– Мин ҳазир, Шариф, – дея ўрнидан турди. – Ҳазир…
Хийла фурсатдан сўнг Юнус чол катта чинни тавоқда картошкалари қирмиз-ланиб пишган, иштаҳани қўзғагувчи ёқимли ҳиди анқиётган, парраклаб пиёз тўғралган ҳамда устига бир неча тухум чақилган яз-ёзи олиб кирди. Катта хум чойнакда чой келтирди. Ўртага мева-чева қўйди: олма, анор, узум… Сўнг, суви қочган нонни қайноқ, хушбўй кўк чойда ивитиб овқатланишарканлар, иккала қадрдоннинг гурунгги аста-секин олишаверди.
– Юнус – жўра, балаларинг бари уйли-жойли, топарман-тутарман, қариган чоғингда аёқни мундай узатиб, бурутингни тавлаб ётсанг, дейман-да?
Юнус чол калхоз қурилиш бригадасида катта уста. Салкам уч йилча аввал на-фақага чиққан, лекин орадан бироз муддат ўтиб, яна ишга қайтган эди.
– Бикар ўтирганша, бикар ишла, дегани гапи бор ўзбекнинг, – деди Юнус чол, ияк қоқиб. – Вот, ўзингда ҳассангни судраб ишлийсинг-ку?
– Э-э!.. – деди кулиб Шариф почтачи. – Маники – эрмак, жўра. Ўрганиб қол-ганман шунга.
– Миникида шулай иди бит, – деди Юнус чол, аста хўрсиниб. – Инди бўлмий, ишдан шиғам. Биз – кўшсак кирак.
Дабрустдан қўлидаги пиёласи қалқиб:
– Ҳа?!. – деди Шариф почтачи. – Эсинг жойидами, қаёққа кўчмоқчисан? Ҳов-лингчи, ҳовлинг?
– Ай-й-й! – деди Юнус чол, паришон бошини чайқаб. – Синга айтсам, Қозон-даги ҳовлимиз дварес иди, настояший дварес!.. Абийларга ташлаб килавер-ганмиз.
Шундай деб, Юнус чол аллатовур қўл силтади. Унинг бундай қўл силташи – фақат ўзигагина аён бир оғриқнинг шунчаки аламли ифодасигина эди. Ўттиз йиллардан кўпроқ аввал – янги кўчиб келган кезларида – ҳовли ўрни ташлан-диқ шўразор, ғавлаб кетган қамишзор эди. Энди саф-саф иморат, чоғроққина ҳаммом, ажойиб боғу чарвоқ…
… э, ҳаммасидан ҳам қишлақнинг одамлари-ши? – деб кўнглида қайд этди Юнус чол. – Бари добрий… Добрий. Уф-ф!..
– Биласинг-ку, Равил Янгийўлда яший, – деди Юнус чол, тағин жисму жони ўртангудай бир хўрсиниб. – Рафаил армиядан қайтғаш, калхуз раисиннан машин сураган иди. Раис, бикар турған машина йуқ, дегаш, абийсиникина меҳмонға борған иди. Инди абийсининг қайнсинглисина уйланмакши. Рашида Равилнинг ёниға кўчишимизни сураб хат ёзипти. Синга айтсам инди, боя минга берган хатларингнинг биттаси Равилдан икан: улда кўчишимизни сўрий.
– Тушунмадим, Юнус – жўра, – деди Шариф почтачи, пиёлани дастурхон чеккасига қўяётиб. – Буларнинг бари – қариган чоғингда сарсон-саргардон-ликми, дей-ман-да!
Юнус чол хомуш эди, хаёлчан, бир қадар ўксук кулимсиб:
– Бизнинг бир уруғимиз Янгийўлға сашилған, – деди. – Што па делаеш, Ша-риф!..
* * *
Не тонгки, бирор ўн беш кундан сўнг, кўчадилар.
Айни кўчадиган кунлари – чошгоҳ маҳали – ҳовлини қўни-қўшни, хотин-ха-лаж, бола-бақра, ёшу қари босиб кетади.
Ҳаммаларининг кўзларида – кўчаётганларнинг ҳам, кузатаётганларнинг ҳам – сўнгсиз, тарифларга сиғмас бир мунг чақнайди.
Ҳатто, Хабила опанинг ўгирлари – ҳамгап аёллар – бир-бирларидан яширин-ча кўзёшларини артадилар.
Юнус чол Ғаффор Тош билан қучоқлашиб хўшлашаётганида, жонажон қўш-нисининг кўзлари жиққа ёшга тўлганини кўриб, ҳали-замон ўзининг ҳам ўпкаси тўлиб ҳўнграворадигандек, лаблари қалтирайди; кўзларида ёш билан кулмоқчи бўлади… Шариф почтачи билан хайрлашаётганида эса, пешонасини қадрдони-нинг кифтига босиб, кўзёшларини унинг камзулга сингдиради.
… эркаг-а!.. Аёллар, болалар олдида-я!..
Ниҳоят, ҳамма билан бир-бир бағримлашгач, кўч-кўрон ортилган қўшимча тиркама кузовли машинанинг зинапоясидан баланд кабинага кўтарилади, кам-пирининг ёнига ўтириб, эшикни ёпади.
Кузатаётганларга Хабила опанинг бошигина кўринади: расмлардаги афсона-вор фаришталарнинг юзларидай нуроний юзлари бўғриқиб, кўзгиналари қиза-риб кетган; дамба-дам рўмолчасини кўзларига босади.
Рулда – Рафойил; қалин, малла сочлари пахмайган, кўзлари жавдирайди: ҳаётнинг ажабтовур нотантиликларидан шу қадар гангиганки, киндик қони томган қадрдон манзил-макондан лоақал бир сиқим тупроқ олиб кетиш хаёлига ҳам келмайди; олиб кетаётганлари эса бир дунё меҳру эслаганда то сўнгги на-фасга довур ёқиб энтиктиргувчи хотирот!..
Бирдан Шариф почтачи, ҳаммани ҳушёр торттириб, азот қўлларини ёяди:
– Юнус– жўра, Хабила опажон, Рафойил – болам, тирикмиз – барингиз ёди-миздасизлар! – дейди. – Худойим – меҳрибон, йўлларингизни берсин. Омин!
Ёппасига ёшу қарининг овози титраниб, бир-бирига қоришиб, еру осмонни ларзага солгудай жаранглайди:
– Оми-и-ин!.. Алло-оҳу акбар!!.
Юнус чолнинг кўкси бир қалқиб, аъзойи бадани жимирлайди…
Ўша аснода машина оғир силтаниб, жойидан жилади.
Кейиин…
… Бола-бақранинг машина ортидан қий-чувлашиб югураётганларини ён томон-даги узунчоқ ойнадан кузатаётиб, Юнус чол янаям мутаасирланади: ахир, осонми, болакайларнинг кўпчилигининг дояси – кампири-я!..
Қишлоқдан чиқаверишларида, Юлғунли қабристон ёнидан ўтаётганларида ахийри бўлмайди: беихтиёр кўксидан тошиб чиққан аччиқ бир ингроқ бароба-рида, кўзларидан дувиллаб ёш қуйилади.
– Ну-у, ати-и-ий! – дейди Рафойил бўғиқ овозда ва машина тезлигини сусай-тира бошлайди. – Тўхтатийинми?
Юнус чол бош чайқайди: йўқ.
Йулғунлида Бектемир обий мангу ором олаётир. Раҳматли кўп одамохун киши эди. Юнус чолнинг обийга ҳаваси келади: бундан ўттиз йиллар аввал мар-ҳум тобуткаши билан қишлоққа бир кунда олдинма-кейин кириб келган эдилар; унинг бир ўғли қишлоқ қизига уйланди, икки қизи қишлоқ йигитига турмушга чиқди; неваралари улғаяётирлар; обийнинг қони қишлоқлиларнинг қон-қонига қўшилиб-синггиб кетди – ҳали буни Рафойил тушунмайди; тушунганида эса, албатта к е ч бўлади.
* * *
Э воҳ, аттангки, ҳадемай кўчадилар.
Кўчаётганларида айнан шундай унутилмас бир ҳолат рўй беражаги эса ҳали ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди.
* * *
Ўртага оғир, дилтанг бир жимлик чўккан эди.
Бир маҳал, майин ғижирлаб эшик очилди.
Илкис иккала чол ҳам эшик томонга ўгирилиб, Мастура кайвонини кўрди.
Мастура кайвони – қўшни кампир, эри урушдан қайтмагач, кўз очиб кўргани-дан қолган ёдгорининг бегона бир эркакнинг кўзларига маъюс мўлтирашини, унинг сассиқ оёғини уқалашини орқаси кўтаролмаслигини билгани учун, очар-чилик йилларининг хорлик-зорликларига қарамай, қайтиб эр қилмаган; энди бир ҳовли неваранинг бувижониси, қишлоқ аёлларининг эса тили ўктам она-бошиси.
– Ассалом, – деб Мастура кайвони хонага кирди. Курсига ўтирди. Қўллари-ни ёйиб: – Қани, Шариф ака, – деди. – Айтинг?
Шариф почтачи фотиҳага қўл очиб:
– Илоё тинчлик-хотиржамлигимизни берсин, – деди. – Ў з и г а шукр. Етқаз-ганига шукр. Омин!..
Ҳамма юзига фотиҳа тортди.
Юнус чол чой қуйиб, Мастура кайвонига узатди.
Мастура кайвони чойдан ҳўплаб:
– Боя ғўнғир-ғўнғир овозлариз эшитилганига, Хабила опам келипти-лами десам, сиз экансиз-да, Шариф ака, – деди. – Дугонам яхшигина юриптими, бала-чағалар?..
– Шукр… Ўзиздан сўрасак?
– Бир нави-да, Шариф ака, – деб, Мастура кайвони Юнус чолга қаради. – Хабила опам бугун ҳам келмаптилар-да, Юнус ака. Сўрай-чи, келин енгилгина қутилиптими, деб келувдим.
– Ҳий-я, ўғил…ўғил! – деди Юнус чол, юз-кўзларида майин бир кулги жи-лоланган кўйи: – Мана, – деб, Шариф почтачига ишора қилди. – Хат келтирди: двайняшка!..
Бундай ажаб хушхабардан ҳали Шариф почтачи ҳам бехабар эди, ҳаяжон-ланиб:
– О-ҳ-ҳо, зўр-ку! – деди Юнус чолни қутлаб. – Омин, илоё ризқу насиба-лари билан, ота-онасининг бахтли-саодатли умрлари билан берган бўлсин, Юнус – жўра!..
Мастура кампир ҳам юзига фотиҳа тортиб:
– Майли, ман борай, – деди. Ўрнидан турди. – Яхши қолинглар… Ҳа-я, Юнус ака, чой дамлаб берайми?
– Йуқ-йуқ, – деди Юнус чол. – Керакмий, шай бар. Бар!.. Яхши бариғиз…
Эшик чала ёпиқ қолди.
Бирпасдан сўнг Шариф почтачи:
– Энди ман ҳам турай, Юнус – жўра, – деди. Хайрлашаётиб эса, тағин такрор тайинлади: – Кўчиш ҳақида яхшилаб ўйлаб кўр дейман-да, жўра!..
Юнус чол ошнасини кузатиб қайтгач, алламаҳалгача ухлаёлмади. Хаёл суриб ётди. Қишлоққа кучиб келган кунларини эслади… Қишлоқнинг бугунги файзу кўркига озми-кўпми ҳиссаси қўшилган: деярли бари ҳовлининг деворида қалб қўрию кафтининг тафти бор. Бор-да, бировининг сувоғини, бирисининг пардо-зини қилиб берган… Ўнлаб шогирдлар, суҳбати аъло жўралар – бари бирма-бир кўзўнггидан ўтаверди.
Бир маҳал – тун бемаҳалда, аллабир гувиллаган товуш қулоғига эшитилаёт-гандай туюлиб, Юнус чол қулоқларини динг қилди: ўрикнинг шохлари юлқи-ниб-юлқиниб шовулламоқда эди. Бирпас қулоқ солиб ётди. Хаёлида эса ҳамон болаларидан келган хат!.. Ҳовлида чаппор уриб ўйнаётган шамол ҳам, ўрик шохларининг шовуллаши ҳам хаёлидан кўтарилди.
… қашон… қашон ахир?!. – деб ўйлади Юнус чол, тағин ўз-ўзини қийин-қистоқ сўроқ-истоққа тутиб. – Мин… мин қашон… қойерда хато қилған иканмин инди?.. Ё Аллайим, раҳминг килсин инди бит, мин – қартайған мусафирингға!..
Ҳамон Юнус чолнинг кўзларида уйқудан асар йўқ эди. Эрталаб вақтлироқ уйғониши зарурлиги ёдига тушди. Ёнбошига ўгирилди. Кўзлари юмуқ кўйи, тиззаларини буклади. Энди ҳеч нимани ўйламаслик қасдида кафтларини бир-бирига бирлаштириб, тиззаларининг орасига суқди-да, кампиридан ўрганган ал-лабир оятларни шивирлай бошлади. Кейин – салдан сўнгми ё алламаҳалдами, дераза ойналарига ёмғир томчиларининг бир маромда чирсиллаб урилаётгани ҳамда хўрознинг чўзиб қичқираётгани олислардан таралаётгандай қулоғига элас-элас чалинаркан, ҳали уйқуси қаймоқламай, ғалати бир туш кўраётганига таажжубланди: отаси – раҳматли, қалин, ғира-шира дарахтзорнинг ёлғизоёқ сўқмоғидан туриб, анҳор устига анча қийшайган қари бир тутга тикилганча, мийиғида майин, ўйчан кулаётган эмиш.
20
19–72й
11
ДУНЁНИНГ УСТУНИ
Ўз оғамдай азиз Ражаббой
ҲУСАИН ўғдтнинг, ўз опамдай
азиз Бекпошша РАЖАБОЙ қизи-
нинг порлоқ хотираларига бағиш-
ладим.
Раҳимов валасапедини кимсасиз йўлакдан шошилмай, секин, хомуш ҳайдаб бораётиб, атроф-теваракка ҳайрон боқади: аллақачон вақт чошгоҳдан ўтган бў-лишига қарамай, катта йўлда ҳам, ҳар иккала тарафини дарахтлар қуршаган салқин, сўлим йўлакда ҳам одам йўқ; гўё бирдан вабоми, ўлат доригандек, ҳамма қаёққадир тумтарақай ғойиб бўлган.
Ҳолбуки, куни кеча шаҳар гавжум эди.
Ана, магазинлар берк, идораларнинг эшиклари гумгурс ёпиқ. Шаҳар марка-зидаги русча мактабдан ҳам болаларнинг шодон шовқинлари эшитилмайди. Ресторан олдидаги баланд ишком остида Искандар новча билан Шокир буғал-тир юзма-юз суҳбатлашяпти.
Искандар новча шаҳар ва туман Умумий овқатланиш трестининг раиси. Шо-кир – трестнинг бош буғалтири – раиснинг арзанда шогирди.
Улардан сал нарироқда паст бўйли, ёши қирқлардан ўтган, тепакал бир киши серрайиб турибди.
Бир маҳал, Искандар новча:
– Амин! – деди, қаҳрчан овозда. – Амин ка-а-ал!
– Лаббай, ёшулли, лаббай! – Тепакал киши зумда пилдирабгина уларга яқин-лашди. – Ман шу ердаман, ёшулли. Буюринг, ёшулли?
– Юмурта еб турибмисан бу ерда, – деди Шокир буғалтир, Аминдан анча ёш бўлишига қарамай, сансираб. – Пахтая гетган ҳашарчилар изинан дарров овқат олиб жўна!
– Яхши-ажаб, ёшулли.
– Бор, тезроқ қорангни ўчир!..
… болғачинг уддабурон бўлса, юнг қозиқ ҳам ерга кирар. – Беихтиёр қадим Хоразм мақоли ёдига тушиб, Раҳимов мийиғида ўйчан кулимсиради; аслида, ушбу мақолнинг Искандар сосойга ҳам, Шокир буғалтирга ҳам алоқаси йўқ; ҳаммани – ёшу қарию аёлу эркакни пахтага қувган Биринчига – у н и н г зап-тию зуғумига – дохил эди. Ва, ўша аснода, ҳали-замон Биринчининг ҳузуридан ўзининг не аҳволда қайтажагини ўйлаб, қошлари чимирилди, пешонаси тириш-ди. Сўнг, бирдан жазаваси қўзиган вас-вос одамдек, баралла: – Йўқ! – деб юборди. – Барибир, йўқ, дейман. Йўқ!..
Раҳимов ҳовуз бўйида валасапеддан тушди.
Ҳовуз атрофида кўкка бўй чўзган, тарвақайлаган қари қарамон кўп. Қара-монларнинг ҳам, бошқа дарахтларнинг ҳам барглари сарғая бошлаган. Ўқтин-ўқтин бир-бир ярим барг бандидан чирт узилиб, аста ер бағирлайди. Ҳали сий-рак бўлса-да, барибир кузнинг илк барги хазонлари киши кўнглида маҳзун ха-ёлларни қўзғайди.
Асфалт йўлакларга сув сепилган. Салқин. Ҳовуз бўйининг ҳавоси хийла ёқимли.
Раҳимов валасапедини қарамонлардан бирига суяб қўйди. Шапкасини ечди. Негадир, икки чаккаси лўқилламоқда эди, такрор-такрор чаккаларини уқалагач, сочларини бармоқлаб таради. Сочлари ҳали у қадар сийраклашмаган, лекин қув оқарган эди. Почасидан нозиккина қистиргични олиб, чўнтагига солди. Сўнг шапкасини қўлида осилтирган кўйи, кўнглида аллабир беқарорлик билан, секин йўлакдан рўпарадаги ики қаватли бино томонга жилди.
Бино анча салобатли, хели кўркам. Пештоқига катта-катта ҳарфлар битилган алвон қоқиб қўйилган:
ҲАММА ПАХТАГА!
… йўқ, дейман. Йўқ, дейишим герак, – деб, тағин қатъий аҳд этди Раҳимов, ҳадемай Биринчи билан юзлашажаги кўзўнггида аниқ-тиниқ гавдаланиб. – Ина, талабгор ёшлара берсинлар. Ҳозир ким кўп – еб тўймас ҳаромхўрлар кўп. Ман-га… Йўқ… Сираям герак эмас. Ўзимнинг ишим яхши… Неча йил бўлди – йи-гирма… тўрт… Йўқ, салкам йигирма беш йил бўлаётир. Э, айтишга осон!.. Йи-гирма беш йил дегани – ғўч бир йигитнинг умри.
Раҳимов иккинчи қаватга кўтарилди.
Таниш қабулхонада ҳеч ким йўқ. Ўнг томондаги эшик – Биринчининг жи-гарранг чарм қопланган маҳобатли эшиги – қия очиқ эди.
Раҳимов секин эшикка яқинлашиб, ичкарига мўралади: туман фирқа қўмита-сининг биринчи котиби Расулов, жигар қонидай қип-қизил гилам тўшалган кенг-мўл хонада, оппоқ чойшаб сирилган диваннинг болишига кифтини тира-ган кўйи, кафтига чаккасини босганча, мудрамоқда эди.
Ёши олтмишлардан ўтган, ўртадан баланд бўйли, ориқроқ бу киши, олдин қўшни туманда Биринчи эди. Буёққа ўтганига ҳали бир йил бўлганича йўқ. Шу боис, ҳамма ҳар хил фикрда: бировлар, чўрт кесар деса, баъзилар, янгира-ботликлар Расуловдан қутилганларига атаб хатми худойи қилганмишлар, деб таърифлайдилар. Ҳали Раҳимов ҳам яхши билмайди – иккинчи маротаба қабу-лида бўлиши; нечундир, ҳар гал юрагини айни шу тобдагидай тушуниксиз бир ваҳм чулғайди.
Ҳа-я, Раҳимовнинг Расулов ҳақида эшитган-билгани шуки, айтгани – айтган, дегани – деган; канадай бир ёпишса – қўймас эмиш.
Мана, ногоҳ Раҳимов кўксида яна жизиллаган бир оғриқни туйди ва тарад-дудланиб, аста томоқ қирди.
Расулов, чаккасини кафтидан узмай, кўзларини ҳорғин очиб, эшик томонга оғир қаради: кимсан?
Раҳимов ўнг қўлини кўксига босиб:
– Ассалом алайкўм, ёшулли! – деди. – Мумкинми?
– Галинг.
Раҳимов гуё хотиржам хонага кирди. Қўллашди. Эсон-омонлик сўрашгач, бир неча қадам ортга тисарилаётиб:
– Галдим, ёшулли, – деди.
– Хўш-ш?! – деди Расулов, Раҳимовнинг кўзларига қаттиқ тикилиб. – Ўта-диган бўлдингизми?
Дарҳол Раҳимов ҳар иккала қўлини кўксига босиб:
– Ёшулли, илтимос, ўз ўрнимда ишлийверайин? – деди. – Айтган эдим: хоти-ним касалванд… Ўзим бедаво давленияга йўлиққанман.
– Қўйинг, бўшачи гапларни гапламанг! – деб, Расулов шартта дивандан ту-риб, ўрнига ўтди. – Ўтишингиз герак.
– Илтимос, ёшулли, манга озор берманг? – деди Раҳимов, Расуловнинг кўз-ларига жавдираб. – Пионерлар уйини қабул қилиб олганимда унинг оти бору ўзи йўқ эди. Раҳмингиз галсин, ёшулли: Пионерлар уйина мани салкам йи-гирма беш йиллик меҳнатим… меҳрим сингган. Ўтган йили биз ВДНХанинг бронза медалини олганмиз. – Биринчининг диққат билан, бир қадар хайри-хоҳлик била тинглаётганлигини кўриб, Раҳимов янаям жўшиб давом этди: – Ўзингиз ўйлаб кўринг, ёшулли, СССРдай бепоён мамлакатда йўқ деганда ўн-ўн беш минг район бордир.
– Дўғри айтасиз, – деди Расулов. – Ўн беш мингдан кўроқ бўлиши гарак.
– Отангиза раҳмат, ёшулли! – деди Раҳимов, қайтабошдан кўнглида умид чақнаб. – Ина, бизнинг район Пионерлар уйимиз ВЛКСМнинг катта мукофо-тини олди. Шу кунларда биз қўшни республикаларнинг Пионерлар уйлари билан ёзишмалар олиб бораётирмиз. Илтимос, бошлаган хайрли ишларимиз ўлда-жўлда қолиб гетмасин, ёшулли?
Ҳамон Расулов столнинг четига чап муштини тираб, тик турган эди. Ўрнига ўтирди-да, бирпас кафтига манглайини босиб тургач:
– Йўқ, – деди, қатъий оҳангда. – Йўқ, Раҳимов. Сиз Детдома директор бў-лишингиз шарт!.. Ман ўзим бориб гўрдим: етимаклар ўз аҳволина ташлаб қў-йилған. Талон-тарож авжида. Пешинги овқатларида бир туюр ҳам гўшт йўқ. – Шундай деб, Расулов дўқ этказиб столни муштлади. – Макаренконинг “Педа-гогика”сини ўқиганмисиз?
– Ўқиганман, – деди Раҳимов, Биринчининг “Педагогика”дай китобдан ха-бардорлигига кўнглида қойил қолиб. – Авлонийниям ўқиганман.
– Авлоний деганийиз ким у?
– Абдулла Авлоний – ўзбекнинг энг улли маърифатпарварларидан.
– Дим яхши!..
– Бахти қатти, қатағон йилларида қатл этилган. – Ушбу маълумот чинми ё тахминлигини билолмай, бир зум жим қолгач, дадил давом этди: –Хрушшёв замонигача асарлари запретда бўған. Сталин урилгандан кейин оқланган.
– Да-а!.. – деди Расулов, чўзиб. – Энди Детдомдаям ўзингизни бир гўрса-тасиз. Ина, янгиработликларни қаранг: ҳамма соҳада биринчи. Бу ёқда маориф-чилардан биттаям гирой йўқ экан. Икки йил… узоғи билан уч йилда биз сизни гирой этамиз. Бунинг учун сиз ўзингизни гўрсатишингиз гарак…
Биринчининг гапларини эшитаётиб, Пионерлар уйидан тамом айро тушаёт-ганлигига гумони қолмай, Раҳимов, дилида ГорОНО мудири Олимовадан ран-жиди. Билади: “Агар директорликни бўйнига олса, Болалар уйини қаторга қўшадиган энг муносиб одам Раҳимов, –деган. –Лекин, ўла қолсаям, Пионерлар уйидан гечмийди. Аввал ҳам бир неча бор айтганмиз, ўлгудай қайсар-да, эши-тишниям хоҳламийди, ёшулли!..” Ана кейин, Расулов: “Хорошо, биз – кўнди-рамиз”, деган.
Раҳимов баридан хабардор эди. Ўтган гал айни шу хонада, худди шундай ту-риб, хотинининг бетоблигини айтгач: “Ёшулли, илтимос, уч-тўрт кун муҳлат беринг, бир ўйлаб кўрий. Уйдагилар билан ҳам бир маслаҳатлаший”, деб зўрға қутилган эди. Энди қандай қутилсайкин-а?
… айтарга ярарли бирор бир баҳонаям, сабаб ҳам… Қолмади-да, барини айт-дим-ку!
– Хўш?! – деди Расулов, бетоқат столни чертиб. – Начун жимсиз? Сиздан бошқа биров бўлганда, шунингдин пайтда, яхши-ажаб, деган бўларди. Хабари-нгиз бор: кечадан бошлаб ҳамма пахтага мубилизация этилди.
– Ҳовва, хабарим бор, ёшулли.
– Да-а-а! – деди Расулов, боягиданда чўзиброқ. – Пионерлар уйиннан неча киши ҳашара чиқди?
– Саккиз киши.
– Ўзи неча киши ишлийди?
– Ўн бир киши, ёшулли.
– Ҳаммачикини чиқариш гарак эди, – деди Расулов, Раҳимовнинг кўзига ялт қараб. – Бир киши қолса етади. Пахта йиғим-терими шунчаки кампания эмас – меҳнат фронти. Ундан ҳеч кимнинг четда қолишга ҳаққи йўқ.
– Яхши-ажаб, ёшулли! – деди Раҳимов, тағин ҳар иккала қўлини кўксига бо-сиб. – Ҳар ничик топшириғингиза тайёрман. Фақат Пионерлар уйинан мани узоқлаштирмасангизлар бўлгани.
– Демак, Детдома ўтмоқчи эмассиз? – Биринчининг овози хели босиқ, лекин бир қадар таҳдидли янгради. – Шундийми?!
– Илтимос, ўртоқ Расулов?.. Шаҳарда чаққон, ишчан, абжир ёшлар дим кўп. Ина, Раҳимийнинг ўғли, Йина… Девоновнинг қизи…
Бирдан Раҳимовнинг гапини бўлиб, Расулов дўқ этказиб столга муштлади-да:
– Етар! – деди. – Боринг!..
Туйқис Раҳимовнинг миясига қон тепдими, икки чаккаси қаттиқ лўқиллаб, кўзлари катта-катта очилди.
– …Боринг! – деди Биринчи, кескин қўл сермаб. – Нишатишимизни, кимни нера қўйишимизни шу кунгача билмаган бўлсангиз, бундан кейин билаварасиз. Боринг!..
Раҳимовнинг хўрлиги келди. Нохос, эс-ҳушдан айро тушгандек эди, бир зум гангиб қолди. Сўнг, ночор, бўшашиб эшик томонга йўл олди. Назарида, хона узайиб кетгандай эди. Ниҳоят, бўсағага етиб, бирров ортига қаради: столда қа-тор терилиб турган телефонлардан бирининг ғилдирагини Биринчининг шоши-линч, асабий айлантираётганлигини кўрди.
… тамом, – деб ўйлади Раҳимов, юраги куйишиб. – Тамом… Алвидо, Пионер-лар уйи!
Раҳимов руҳиятида беадат бир эзғинлик билан бинодан чиқиб, хиёл муддат туриб қолди. Ҳамон икки чаккаси лўқилламоқда эди. Чаккаларини қаттиқ-қаттиқ уқалаётиб, қабулхонанинг кийим илгичида шапкасини унутиб қолдир-ганлигини билди. Шартта изига қайтмоқчи бўлди. Лекин… фаромуш қўл сил-тади.
… бош омон бўлса, дўппи топилар.
Тобора кўксига қўшилиб халқумиям куйишаётгандай туюлди; негадир, айни чоғда бошқача чанқаётган эди.
Энди биринчи галда чанқоғини қондириши керк. Ў з и асрасин, бунақада одамнинг бирор бедаво дард орттириши… Албатта-да, ҳеч гап эмас. Шуни ўйларкан, нима учун янгиработликлар Расуловдан қутилганларига атаб хатми худойи қилганликларига энди ишонгандай бўлди.