Cilt 152 sayfalar
Билмасвой ва дўстларининг бошидан кечирганлари
Kitap hakkında
Машҳур рус ёзувчиси Николай Носовнинг «Билмасвой билан дўстларининг бошидан кечирганлари» эртак-романи бугунги кунда бутун жаҳон болаларининг севимли асарига айланиб улгурган, десак хато бўлмайди. 1954 йилда ёзилган ушбу асар 1958 йилдаёқ болалар шоири – Пўлат Мўмин томонидан маҳорат билан ўзбек тилига ўгирилди. «Билмасвой Қуёш шаҳрида» деб номланган иккинчи асар эса муаллиф томонидан 1958 йилда ёзилган бўлиб, 1964 йилда ўзбек тилига яна Пўлат Мўмин томонидан таржима қилинган. 1987 йилга келиб, иккала асар бир китоб шаклида нашрдан чиққан. Қарийб 30 йил аввал нашр этилган ушбу китобни қайта тайёрлашдан мақсадимиз – мактаб ёшидаги китобхонларимизни жаҳон адабиётидаги яна бир машҳур асар билан таништириш, бу орқали фарзандларимизнинг тафаккур ва тасаввур оламини янада кенгайтиришга қаратилган.