Cilt 241 sayfa
Ойнинг ёруғ кунлари
Kitap hakkında
Биз ҳаётда ўзимизча бир нималар қилишга одатланганмиз, одатларимиз ортидан маълум сифат ва фазилатларни шакллантирганмиз. Руҳиятимизни хислатлар ичидаги энг муҳим бўлган сифат – сабр қилишга мажбурлашни ҳам ўрганишимиз керак. Ихтиёримиздан ташқарида Ер айланаверади, табиат ўз қоидалари тартиби асосида ривожланаверади. Ҳатто ишларимиз орқага кетиб, назаримизда ҳамма нарса тескари айланаётгандек бўлиб кўринган пайтда ҳам вазият ва шароитлар биз инсонларга сезилмаган ҳолда шаклланаётган, давом этаётган бўлади. Ана шу ҳаётий кечинмалар оқимида сабр, бордош деган кучли руҳий қувватни орттира олсак, бир кун келиб, яъни бизга керак бўлган вақтда ўз натижасини беради. Ахир ҳаёт қийинчиликлари абадий эмас, чидам, сабот орқали ундан ўтиб кетиш осон, кексалар айтганидек, ойнинг ўн беш қоронғи кундан сўнг, албатта, ёруғ, чароғон кунлардан иборат қувончли ўн беш куни ҳам келади.