Sadece LitRes`te okuyun

Kitap dosya olarak indirilemez ancak uygulamamız üzerinden veya online olarak web sitemizden okunabilir.

Kitabı oku: «Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси»

Yazı tipi:

«ЎЗ ТАҚДИРИМИЗ» ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА 1

Чўпон йигит Сантягонингсаёҳатлари ҳақида ҳикоя қилувчи «Алкимёгар» асари замиридаги асосий тушунча – «Ўз Тақдирим» тушунчасидир. «Ўз Тақдирим» – нима ўзи бу? Бу – ҳаётимизнинг олий моҳияти – рўйи заминдаги умргузаронлигимиз учун Тангримиз тайёрлаб қўйган Йўл. Бироқ энг муқаддас орзулари истиқболига ана шу Йўлдан боришга журъаттопишҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Нега ҳамманинг ҳам орзу-умидлари рўёбга чиқавермайди?

Бунга йўлдаги тўртта ғов халақит беради. Биринчиси шуки – одамзодга гўдаклигидаёқ ҳаётдаги энг катта орзулари – амалга ошмайдиган орзулар деб сингдирилади. У ана шу тушунча билан улғаяди, йиллар ўта борган сайин унинг қалби беҳисоб истиҳолалар ва қўрқувдан қурум боғлаб боради, гуноҳкорлик ҳиссига тўлиб қолади. Бир куни шундай лаҳза келадики, Ўз Тақдири Йўлидан бориш истаги ана шу чиркин юк туфайли унга ўлимдан ҳам қўрқинчлироқ бўлиб туюлади ва ўшанда инсон ўзини бу дунёга нима учун келганлигини англаш туйғусидан маҳрум бўлиб қолгандай ҳис қилади. Аслида ўшанда ҳам ўзининг олий моҳияти борасидаги тушунча ҳали қалбида жон сақлаб турган бўлади.

Мабодо инсонга ўз қалбининг туб-тубига чўккан орзуларини қутқариб олишга журъати етса ва уни рўёбга чиқармоқ учун курашдан воз кечмасликка аҳд қилса,у одамниянгибирсиновкутибтуради: Муҳаббат! У ҳаётнинг қандай неъматига рўбарў келганини, қандай ҳиссиётларни бошдан кечириши мумкинлигини билади, аммо, ҳамма нарсадан воз кечиб, орзуларимга эргашиб кетсам, яқинларимни азоб ва изтиробга қўяман, деб қўрқади. Бу эса ўша одам муҳаббат тўсиқ эмаслигини, у халақит бермаслигини, аксинча, олға интилишга мадад беришини англамайди деган гап. Аммо, ўша инсонга кимки эзгулик соғинса, унга қўлини чўзади, тушунишга ва бу йўлда уни қўллабқувватлашга ҳаракат қилади.

Қачонки инсон муҳаббат тўсиқ эмаслигини, йўлдаги йўлдош, кўмакчи эканлигини англаб етган чоғ уни тўртинчи ғов қарши олади: омадсизлик ва мағлубият қўрқуви! Ўз орзуси учун курашаётган инсон бошқаларга нисбатан кўпроқ азоб чекади, қайсидир амали айтганидай чиқмай қолса: «Садқаи сар, ўзим ҳам ўлиб турганим йўқ эди», қабилида қўл силташга ҳам ҳаққи йўқ. Чунки бу фақат ўзининг хоҳиши эканлигини ва бу йўлда борини тикканлигини ҳам яхши билади. У яна Ўз Тақдири белгилаган йўл бошқа йўллар сингари машаққатли эканлигини, бу йўлда «қалби ўзи билан бирга» эканлигини ҳам яхши англайди. Шунинг учун ҳам Олам Жангчиси ҳаётнинг энгмушкул дамларида асқотадиган сабр-бардошга эга бўлмоғива унинг орзуси ақл бовар қилмас тарзда бўлса ҳам ушалмоғига бутун Олам ёрдам беришига ишониши лозим.

Сиз: – Мағлубиятлар ҳам шунчалик зарурми? – деб сўрашингиз мумкин. Зарурми, йўқми – улар юз беради. Инсон ўз орзу-умидлари учун эндигина курашга кирган чоғида тажрибасизлиги туфайли жуда кўп хатоларга йўл қўяди. Ҳаётнинг моҳияти ҳам аслида шу – етти марта йиқилиб, саккиз марта оёққа туриб кета олишда.

Сиз яна: – Агар шундай экан, Ўз Тақдиримизга эргашганлигимиз туфайли бошқаларга нисбатан кўпроқ азоб чекар эканмиз, нима кераги бор эргашишнинг? – деб сўрашингиз мумкин.

Шунинг учунки, омадсизликлар ва мағлубиятлар ортда қолган кун – бир куни албатта ортда қолади – биз ўзимизни бутунлай бахтли ҳис қиламиз ва ўзимизга кўпроқ ишона бошлаймиз. Чунки қалбимизнинг тубтубида биз ўзимизни ғайриоддий ҳодисалар юз беришига лойиқ одам, деб ҳисоблаймиз. Ҳаётимизнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати бу – Шарафли Жангнинг лаҳзаларидир. Секин-аста биз умримизнинг ҳар бир дақиқасидан завқу шавқ олишга, ҳар бир дақиқасидан роҳатланишга ўргана борамиз. Кутилмаганда бошимизга тушадиган балои қазодан тортадиган азобимиз нақадар кучли бўлмасин тезда ўтиб кетади, унутилади. Лекин чидаса бўладигандек, унчаликкатта фожиа эмасдек туюладиган бошқа азоб бор: бундай азоб йиллаб давом этади, билинтирмасдан, муттасил равишда қалбимизни емира боради ва ҳеч қачон чора топиб бўлмайдиган ғам бўлиб қалбимизда батамом ўрнашади, ҳаётимизни эса сўнгги кунигача қора қайғуга айлантиради.

Шундай қилиб, инсон, ўз қалбининг тубига чўкиб бораётган олий орзусини қутқариб олиб, беқиёс меҳр ва муҳаббат билан парвариш қилади, уни рўёбга чиқариш йўлида орттирган юрагидаги жароҳатлар ва чандиқларга ҳам парво қилмайди, дафъатан у шунча узоқ интилган орзуси ушалаётганини, ҳатто эрта-индинрўёбга чиқиши мумкинлигини сезиб қолади. Айни шу дамда уни сўнгги ғов, сўнгги синов кутиб туради: ҳаётининг энг олий орзуси ушалиши олдидаги қўрқув.

ОскарУайлд: «Одамзод доимо ҳаётидаги энг севган нарсасини барбод қилади» – деб ёзган эди. Ҳақиқатан ҳам шундай. Инсон умр бўйи интилган орзуси амалга ошаётганлигини англаган дақиқада қалби гуноҳкорлик туйғусига тўлади. Атрофга қараб орзу-умидларига эришолмаган кўплаб одамларни кўради ва «мен ҳам бу бахтга муносиб эмасман», деб ўйлай бошлайди. Инсон шу орзусини деб чеккан изтиробларини, азобларини, берган қурбонликларини унутади. Мен шундай одамларни биламанки, Ўз Тақдири йўлидан бориб, бутун қалби ва вужуди билан интилган олий орзуларига қўл чўзса етадиган даражада яқин қолганларида, сўнгги лаҳзада шундай тентакликлар қилишганки, натижада орзулари яна орзулигича қолиб кетаверган.

Ана шу тўртта ғовдан энг доғулиси, номаълум бир муқаддаслик, илоҳийлик либосига буркангандек туюладигани – музаффарлик нашидаси ва қувончидан воз кечиш туйғусидир! Агар қачонки инсон, ўзи жидду жаҳд билан курашган орзусига ўзини муносиб ҳисобласа, у гўёки Худонинг қўлидаги қуролга айланади, мана шу оламга, Курраи Заминга ташрифининг асл моҳияти унга аён бўлади.

«Алкимёгар» романи ана шулар ҳақида рамзий бир шаклда ҳикоя қилади.

Пауло Коэло,
2000 йил, июл.

СЎЗ БОШИ

«Алкимёгар» – рамзий роман эканлигини, бирорта ҳам сўзи тўқиб ёзилмаган «Сеҳргарнинг кундалиги» асаридан шуниси билан ҳам фарқ қилишини ўқувчиларга айтиб қўйишни ўз бурчим, деб биламан.

Мен ҳаётимнинг ўнбир йилиниалкимёни ўрганишга бағишладим. Сеҳргарликдунёсига илкқадам қўйган одам учун биргина хоҳлаган маъданни олтинга айлантира олиш ёки Боқийлик ал-Иксирини2 топиш орзусининг ўзигина нақадар жозибали. Тўғрисини айтишим керак, ал-Иксир фикру хаёлимни бутунлай эгаллаб олган эди, чунки мен ҳали Худонинг мавжудлигини тўла ҳис қилмас эдим, қачондир ҳамма нарса бутунлай интиқосига етиши мумкинлигини ҳам ақлимга сиғдиролмасдим. Шу аснода мен ердаги умргузаронликни узоқ йилларга чўза оладиган суюқлик тайёрлаш мумкинлиги ҳақида эшитиб қолдим ва ўшани тайёрлашга ўзимни бутунлай бағишлашга қарор қилдим.

Бу етмишинчи йилларнинг бошидаги, ҳали ғайриилмий фанлар борасида жиддий ишлар қилинмаган, аммо катта ўзгаришларарафасидаги гап. Ушбу китобдаги қаҳрамонларнинг бирига ўхшаб, мен ҳам алкимё ҳақида бутун дунёда ҳозирга қадар ёзилган китобларни сотиб олишга бор-будимни сарфладим, мақсадим уларнинг мураккаб, рамзий тилини ўрганиш эди. Рио де-Жанейрода Буюк Яратувчилик билан жиддий шуғулланаётган бир неча олимларни излаб топдим, аммо улар мен билан учрашишни истамадилар. Ўзларини алкимёгар деб эълон қилган, махсус тажрибахоналари (лабораториялари) бўлган ва хоҳлаганларга афсонавий пуллар эвазига сирларини очишга тайёр турган «халқ» билан ҳам танишдим; ўзларини билимдон деб биладиган соҳаларида уларнинг ғирт саводсиз эканликлари бугун менга кундай равшан.

Менинг саъю ҳаракатларим, интилишларим ҳавога соврилди. Алкимё китобларининг қуёш, ой, шер ва аждарҳоларга тўлиб тошган рамзий тилида баён қилинган бирорта амални бажара олмадим. Доим ўзим-ўзимга тўғри йўналишдан кетмаётгандек туюлаверардим: маълумки, рамзий тил нотўғри талқинлар учун беҳисоб имкониятлар қолдиради. Астойдил уринишларим давомида бир баҳия ҳам олға силжий олмаганимдан умидсизликка тушиб, 1973 йилда ўта бир бемаъни иш қилиб қўйдим. Ўша вақтда Маи-Гросс штати Таълим Бошқармаси мени театр санъати бўйича машғулотлар олиб боришга таклиф қилди, мен эса талабалар театр-студиясида Зумрад-Лавҳ мавзусида спектакл қўйишга қарор қилдим. Бу ишим менга қимматга тушди. Сеҳргарликнинг омонат пойдеворига мустаҳкамроқ ўрнашиб олиш учун қилган саъю ҳаракатларим, ўтказган тажрибаларим оқибати шу бўлдики, бир йилдан сўнг «Калава қанча чувалмасин, барибир ниҳояси бўлади» мақолини ўзимда синаб кўрдим.

Кейинги олти йил ичида ғайб илмига оид ҳар бир нарса кулгимни қистатадиган бўлиб қолди. Ана шу руҳий бадарғалик давомида ўзимга бир қанча муҳим хулосалар чиқариб олдим:

– биз у ёки бу ҳақиқатни аввал бошда уни бутун қалбимиз билан рад қилганимиздан сўнг қабул қиламиз;

– ўз тақдирингдан қочишнинг ҳеч ҳожати йўқ – барибир қочиб қутулолмайсан;

– Худонинг қаҳри қаттиқ, аммо Унинг марҳамати ҳам чек-чегарасиз.

1981 йилда ҳаётимга устозим – Рама кириб келди, унга мени аввалги йўлимга қайтариш тақдир қилинган экан. Рамадан олаётган билимларимга қўшимча равишда, таваккал қилиб яна алкимёни ўрганишга киришдим. Бир куни кечқурун, тинкани қуритадиган узоқ телепатик амалдан сўнг, устоздан: «Нега алкимёгарлар бунчалик мураккаб ва ноаниқ ёзадилар», – деб сўрадим.

– Алкимёгарларнинг уч тоифаси бор, – деб жавоб берди у. – Биринчиси фақат мавҳумлик томон судралади, чунки ўз фанини ўзи билмайди. Кейингиси билади, лекин уларнинг алкимё тили қалбга эмас, ақлга йўл излайди.

– Учинчи тоифаси-чи? – сўрадим мен.

– Учинчиси – алкимё ҳақида умуман эшитмаган, аммо ўз ҳаётлари билан Ҳикмат Тошини ярата олганлардир.

Ана шундан кейин иккинчи тоифага мансуб бўлган Устозим менга алкимёдан сабоқ беришга киришди. Тез орада алкимёнинг шу пайтгача мени адаштириб ва ғашимга тегиб келган рамзий тили – Олам Руҳини англашнинг ягона йўли эканлигини тушундим. Юнг Олам Руҳини «оммавий онгсизлик»3 деб номлаган эди. Мен Ўз Йўлимни ва Тангри Аломатларини кашф этдим – булар ниҳоятда оддий бўлгани боис менинг тафаккур даражам қабул қилмай келган ҳақиқат аломатлари эди. Буюк Яратувчиликка эришиш вазифаси эса бир ҳовуч ноёб одамларнинг эмас, балки ушбу сайёрадаги бутун инсониятнинг қисмати эканлигини ҳам билиб олдим. Тўғри, Буюк Яратувчилик ҳамма вақт ҳам қаршимизда битта тухум ва бир шиша суюқлик шаклида намоён бўлавермайди, лекин ҳар битта инсон Олам Руҳини кашф этишга ва унга уйғунлашиб кетишга қодир. Мана, «Алкимёгар» нима учун рамзий китоб бўлди, унинг саҳифаларида мен нафақат алкимё ҳақида билганларимни тасвирлаганман, балки Умумбашарий Тилни эгаллаган буюк ёзувчиларнинг: Хемингуэй, Блейк, Борхес (менинг китобим унинг бир ҳикоясидаги ўрта асрларда Эронда бўлиб ўтадиган воқеага ўхшаб кетади), Малба Тагана ва бошқаларнинг улуғ хизматларини эътироф этишга ҳаракат қилганман.

Ҳаддан зиёд кенгайиб кетган сўзбошим ниҳоясида Устозим учинчи тоифага қайси алкимёгарларни киритганлигини ойдинлаштириш учун, у зот бир куни тажрибахонада айтиб берган воқеани баён қилмоқчиман:

Кунлардан бир куни Биби Марям қўлидаги чақалоғи Исо билан ер юзига тушибди ва роҳибларнинг ибодатхонасига кирибди. Ташрифдан фахру ғурурга тўлган роҳиблар саф тортишибди ва Биби Марям шарафига ҳар бири ўзмаҳоратини намоён қила бошлабди: бирови ўз шеърларидан ўқиб берибди, бошқаси Тавротни нақадар мукаммал билишини намойиш қилибди, яна бири эса жамики авлиёларнинг номини санаб берибди. Шундай қилиб, роҳибларнингҳар бири ўз кучи ва иқтидорига қараб Биби Марям ва чақалоқ Исони шарафлабди.

Охирида ғарибу бечора бир роҳиб бола қолибди, у ҳатто Муқаддас Китоб дуоларини ҳам ёдлаб айтолмас экан. Унинг ота-онаси ҳам саводсиз бўлиб сайёр масхарабозлар экан, шу сабабўғилларини ҳам фақат шарларни отиб ўйнашга ва ҳар хилсодда кўзбойловчилик ўйинларини кўрсатишга ўргатишган экан.

Роҳиб боланинг навбатиетганда барибирБиби Марямга ҳеч вақоайтиб ҳам беролмайди, устига устак ибодатхонани шарманда қилиши ҳам мумкин деб роҳиблар тантанани якунлаб қўя қолишмоқчи бўлишибди. Лекин у Биби Марям ва гўдак Исога ўзини бир лаҳза бўлса ҳам бахшида этиш заруратини юрак-юракдан ҳис этибди.

Ниҳоят, роҳибларнинг таънали нигоҳларидан хижолат ҳолда чўнтагидан бир неча пўртаҳол4 олибди ва ҳаётида ўрганган ягона ҳунарини намойиш қилибди – уларни чаққонлик билан осмонга отиб илиб ола бошлабди.

Фақат ана шу лаҳзалардагина Исонинг лабларида табассум пайдо бўлибди ва у чапак чалиб юборибди. Биби Марям эса фақат ана шу бечора қизиқчига ўғлини қўлда кўтаришни ишонибди ва Исони унга узатибди.

Муаллиф

Ж.га бағишланади

Буюк Яратиш сирини кашф этган алкимёгарга

Улар узоқ йўл босдилар. Исо бир қишлоққа келди; бу ердаги Марфа исмлиаёл Уни ўз уйига қабул қилди.

Унинг Марям исмли синглиси бор эди, у Исонинг пойида ўтирар ва Унинг сўзларини тинглар эди.

Марфа катта меҳмондорчилик тадоригини кўрарди ва яқин келиб деди:

– Ҳазратим!Синглим хизмат қилишни менинг бир ўзимга қолдирди. Сенинг бунга муҳтожлигинг йўқми? Унга айт, менга ёрдам берсин.

Исо унга жавобан шундай деди:

– Марфа! Марфа! Сен кўп нарсаларнинг ғамини еяпсан ва куйиб пишяпсан, аслида битта нарса керак; Марям эса хайрли улушни танлади, у бундан маҳрум қилинмайди.

Инжил, Лука 10: 38-42

МУҚАДДИМА

Алкимёгар қайсидир сайёҳ келтирган китобни қўлига олди. Китоб муқовасиз эди, аммо муаллифнинг номини топди – Оскар Уайлд – уни варақлаётиб, ўзўзига ошиқ бўлган гул –Наргиз ҳақидаги ривоятга кўзи тушди.

Бутун кунларини булоқдаги ўз аксига маҳлиё бўлиб ўтказадиган гўзал йигитча ҳақидаги афсона Алкимёгарга таниш эди: Наргиз ўз-ўзига шунчалик узоқ термулиб ўтирадики, охир-оқибатда сувга қулаб чўкиб кетади, қирғоқда эса бир гул униб чиқади, унга Наргиз деб ном берадилар.

Лекин буривоятни ОскарУайлд ўзгачаҳикоя қилади:

«Наргиз ҳалок бўлгандан сўнг, ўрмон илоҳалари – нимфалар булоқнинг суви кўз ёшлардан шўр бўлиб қолганлигини пайқадилар.

– Нега йиғлаётирсан? – деб сўрадилар ўрмон илоҳалари.

– Наргизга мотам тутяпман, – деб жавоб берди булоқ.

– Ажабланмаса ҳам бўлади, – дейишди ўрмон илоҳалари. – У ўрмондан ўтганда, биз унинг изидан югурарэдик,фақатсен унинг жамолини яқиндан кўргансан.

– У чиройли эдими? – деб сўради булоқ.

– Буни сендан яхшироқ биладиган бормикан? – ҳайрон қолди ўрмон илоҳалари. – Ахир, у субҳи содиқдан кун ботгунга қадар сенинг қирғоқларингда сувларингдан кўз узмай ўтирмасмиди?

Булоқ узоқ жим қолди ва ниҳоят жавоб қилди:

– Мен Наргизнинг гўзаллигини пайқамаган бўлсам ҳам, унга мотам тутяпман, у ҳар гал қирғоқларимга келиб бош кўтаролмай сувларимга термулганида, унинг кўзлари тубида менинг гўзаллигим акс этар эди, ана шунингучун кўзёшларимнитиёлмай йиғлаяпман».

«Нақадар гўзал ривоят», – деб ўйлади Алкимёгар.

БИРИНЧИ ҚИСМ

Худо бу дунёдаги ҳар бир банданинг йўлини аломатлар билан белгилаб қўйган, хазинага йўлни ўша аломатлар орқали топиб борасан. Аломатларнинг фақатсенучунёзилганларини ўқий олмоғинг даркор.


Йигитчани Сантяго деб аташарди. У қўйларини яримвайрона, ташландиқ черковга олиб кираётганда дунё ҳокимлигини тун ўз қўлига олаётган эди. Черков гумбази аллақачонлар чўкиб афтода ҳолга келган, қачонлардирибодат ашёлари сақланган жойни баҳайбат чинор эгаллаган эди.

Сантяго шу ерда тунашга қарор қилди ва сурув чиқиб кетмаслиги учун эшикни тахталар билан тўсиб қўйди. Бу атрофда-ку бўрилар йўқ, лекин баъзан қўйлар тентираб кетиб қолишарди, кейин адашган битта қўзичоқни топаман деб кун бўйи сарсон бўласан киши.

Сантяго камзулини ерга тўшади, яқиндагина ўқиб тугатган китобинибоши остигақўйди вачўзилди. Уйқуга кетишдан олдин, китобларнинг қалинроғидан олиш керак экан, ҳам узоқ ўқийсан, ҳам қулайроқ ёстиқ бўларди, – деб хаёлидан ўтказди. У уйғонганида ҳали қоронғу эди, гумбаз ёриқлари ва қолдиқлари аро чарақлаган юлдузлар Сантягони жимгина кузатишарди.

«Яна бироз ухласам бўлар», – деб ўйлади Сантяго.

Тушида ўтган ҳафта кўрган туши яна такрорланди, яна ниҳоясига етмай узилди.

У туриб ўтирди, бир қултум шароб ичди. Чўпонтаёғини олиб ухлаб ётган қўйларни турта бошлади. Аммо қўйларнинг кўпчилигиСантяго кўзиниочган лаҳзадаёқ уйғонган эди, улар емишва сувизлаб икки йилдан буён биргаликда кезишар, ўрталарида сирли, илоҳий бир вобасталик пайдо бўлган эди. «Улар менга шунчалик боғланиб қолишибдики, феълимни, ҳамма одатларимни ўрганиб олишибди, – деб Сантяго ўзига-ўзи минғирлади. – Ҳатто кун тартибимни ҳам билишади».

Ана шулар ҳақда бироз хаёл сургач, ўйлаб қолди – балки тескарисидир – балки Сантяго қўйларнинг табиатини ўрганиб олган ва уларнинг ҳаёт тарзи билан яшашга одатлангандир.

Аммо айрим қўйлар, Сантяго таёғининг учи билан турткиласа ҳам, отини айтиб чақирса ҳам ўрнидан қўзғалишга шошилмасди. Умуман, Сантяго нимаики демасин қўйлар жуда яхши тушунишига ишончи комил эди, шунинг учун ҳам баъзан китобидаги ўзига маъқул тушган жойларни қўйларига овозини чиқариб ўқиб берар ёки чўпоннинг ёлғизлиги, қувончли кунлари камлиги ҳақида гапириб ўтирар ёки бўлмаса ўзи ўтиб келган шаҳару қишлоқларда эшитган янгиликларни уларга айтиб берарди.

Йигитча кейинги пайтларда уларга фақат бир қиз ҳақида гапирарди – у шаҳарлик савдогарнинг қизи бўлиб, Сантягонинг ўша шаҳарга етиб боришига тўрт кунлик йўл қолган эди. Сантяго қизни ўтган йили, фақат бир маротаба кўрган эди, холос.

Мовут ва жун билан савдо қилувчи дўкондор қўйларнинг жунини кўз олдида қирқтириб сотиб олишни ёқтирарди – шундай қилса ҳеч ким уни алдаёлмасди.Сантягонингтанишлариданбири унга ана шу савдогарни тавсия қилган ва у қўйларни шу дўкон ёнига ҳайдаб келган эди.

«Жун сотмоқчиман», – деганди ўшанда у савдогарга.

Пештахта ёнида одам тирбанд бўлгани учун хўжайин чўпондан тушгача кутиб туришини сўради. Сантяго рози бўлди ва йўлакка ўтириб, елкасидаги қопчиғидан китобини чиқариб ўқишга тутинди.

– Вой, чўпонларҳам ўқишнибилади деб сира ўйламаган эканман, – ногаҳон ёнгинасидан қиз боланинг овози жаранглади.

Сантяго бошини кўтариб қизни кўрди – у ҳақиқий андалисиялик эди: қоп-қора, майин сочлари тақимига тушган, кўзлари бир замонлар Испанияни забт этган маврларники каби чарос кўзлар эди.

– Чўпонлар ўқишни билишларининг ҳожати йўқ: қўйлар уларга ҳар қандай китобдан кўра кўпроқ нарсани ўргата олади, – деб жавоб қилди Сантяго.

Шу алфоз гапдан гап чиқиб, улар роппа-роса икки соат суҳбатлашишди.

Қиз шу дўкондорнинг қизи эканлигини ва ҳаёти ниҳоятда зерикарлилигини, кунлари гўё икки томчи сувдай бир-бирига ўхшашлигини айтиб ҳасрат қилди. Сантяго эса унга Андалусия водийлари ҳақида, йўли тушиб келганкатта шаҳарларда эшитганларини ҳикоя қилиб берди. У суҳбатдошидан ниҳоятда мамнун эди – қўйлар билан гаплашишқаёқда-ю, бу суҳбат қаёқда.

– Ўқишни қаерда ўргангансан? – деб сўради қиз.

– Ҳамма қаерда ўрганса, мен ҳам ўша ерда – мактабда, – деди Сантяго.

– Хат-саводингбор экан, нега қўйбоқиб юрибсан?

Сантяго жавоб беришўрнигагапни бошқаёққа бурди: қиз уни тушунмаслигига ишончи комил эди. У ўз саёҳатлари, саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилар, қиз мавританча шаҳло кўзларини ҳайратдан гоҳ қисиб, гоҳ катта-катта очиб тингларди. Вақт буларнинг суҳбатларига қулоқ тутиб сездирмай ўтиб борар ва Сантяго бу кун ҳеч қачон тугамаслигини, дўкондор харидорлардан сира қутулолмаслигини ва жун қирқишни уч кунлаб кутишни жуда-жуда хоҳларди. У ҳечқачон ана шу лаҳзалардагидай фараҳбахш ҳолни ҳис қилмаган, шу ерда бутунлай қолиб кетгиси келаётганди. Қорасоч қиз билан ўтказадиган кунлари ҳеч қачон икки томчи сувдай ўхшаш бўлмас эди.

Шу пайт дўкондан қизнинг отаси чиқиб келди ва сурувдан тўртта қўйни жунини қирқиш учун танлаб олди. Сўнгра ҳақини тўлади ва:

– Бир йилдан кейин келсанг, яна оламан, – деди.

Мана, белгиланган муддатга бор-йўғи тўрт кун қолди.

Йигитча бўлғуси учрашувни кўз ўнгига келтириб қувонар,шу билан бирга юрагида хавотир ҳам бор эди: қиз уни эсдан чиқариб юборган бўлса-чи? Озмунча чўпонлар уларнинг шаҳридан қўйларини ҳайдаб ўтадими?!

– Унутса унутар, – деди у қўйларига. – Шуям қайғу бўптими. Қизлар бошқа шаҳарларда ҳам тўлиб ётибди.

Лекин Сантяго, бу – ҳақиқатан ҳам қайғу эканлигини юрак-юракдан ҳис этиб турарди. Чўпонларнинг ҳам, денгизчиларнинг ҳам ва дунё кезадиган савдогарларнинг ҳам битта азиз, қадрдон шаҳри бўлади – у ерда маҳбубалари яшайди, улар учун эркинлик ва озодликни ҳам қувонч билан қурбон қилиш мумкин.

Тонг олам бозорига аллақачон зебу зийнатларини ёйган, савдо қилиш учун чиққан дўкондор – қуёш ўз ўрнида эди, Сантяго сурувини унинг истиқболи томон бошлади.

«Қўйларга маза-да, – деб ўйлади у, – бирор нарса ҳақида бош қотиришларининг ҳожати йўқ. Балки шунингучунменгаинтилишар, менингатрофимдағуж бўлиб юришар».

Умуман, уларга ҳеч нарсанингкерагиям йўқ– оёқлари остида ўт-ўлан бўлса, ичгани сув бўлса кифоя, Сантяго токи Андалусиянинг сара яйловларини билар экан, қўйлар унинг қадрдон дўсти бўлиб қолаверадилар. Кунлари бир зайлда кечаверса ҳам майли, тонгдан шомгача бўлган фурсатнинг ўтиши мангуликдай чўзилса ҳам майли, қисқагина умрлари давомида бирорта китоб ўқимаган бўлсалар ҳам майли, дунё ғаму шодликларини бир-бирларига ҳикоя қиладиган одамзод тилини билмасалар ҳаммайли – сувва ўт-ўлан етарли экан, улар ўзларини бахтиёр ҳис қилаверадилар. Бунинг эвазига эса ўз юнгларини, ўз дўстликларини, вақти-вақти билан ўз гўштларини одамзодга туҳфа этаверадилар.

«Мабодо мен ёввойи ҳайвонга айланиб қўйларни бирма-бир бўғизлай бошлаганимда ҳам, сурув қарийб қирилиб битгандагина улар нима гап бўлаётганини англашлари мумкин, холос, – деб ўйлади Сантяго. – Қўйларни егулик топиладиган жойларга бошлаб бора олганим туфайли ва фақат ана шунинг учун, улар ўз савқи табиийлари – сезгиларидан ҳам кўра менга кўпроқ ишонадилар».

Миясига «ташриф буюраётган» бундай фикрлардан Сантягонинг ўзи ҳам ҳайратда эди. Балки бу кеч тунаб қолган жойи – меҳробида тутанжир чирмовиқлари ўсиб ётган черков бало-қазолар маконидир. Аввалига, илгари кўргантушини қайтакўрди, эндиэса ўзининг содиқ ҳамроҳларидан аччиқланяпти. У қечадан қолган шаробдан ҳўплади ва камзулига яхшироқ ўраниб олди. Бор-йўғи бир неча соатдан сўнг қуёш тиккага келиб шунақанги жазирама бошланадики, қўйларни тақир яйловдан ҳайдаб ўтиш ҳам амри маҳол бўлиб қолади, Сантяго буни яхши биларди. Ҳозир бутун Испания уйқуда. Жазирама кечга томон ҳовуридан тушади, унгача зил-замбил камзулни эгнида кўтариб юриши лозим. Нимаям қиларди: тонг изғиринидан ҳам уни ана шу камзул асрайди.

«Яхшиси,об-ҳавонингкутилмагансовғаларига тайёр турганим маъқул», – деб ўйлади Сантяго иссиқ ва оғиргина камзулига миннатдорлик туйғуси билан. Умуман олганда, камзул ҳам ўз қисматига битилган вазифани бажаради, Сантяго ҳам. Сантягонинг қисмати – дунё кезиш, мана, икки йил давомида Андалусия тоғликлари ва текисликларини кезиб, унинг ҳамма шаҳару қишлоқларида бўлди. Бу сафар Сантяго мовутчининг қизига қандай қилиб оддий чўпон хат-саводли бўлганини тушунтириш учун йўлга отланган.

Хуллас, саводхонлигининг сабаби шунда эдики, у ўн олти ёшгача семинарияда ўқиди.

Сантягонинг ота-онаси унинг руҳоний бўлишини орзу қилишарди, бу – оддий қишлоқ оиласи учун фахр эди. Ота-онаси худди қўйларга ўхшаб фақат егулик топиш илинжида оғир меҳнат қилишарди.

Сантяго семинарияда лотин, испан тиллари ва илоҳиётдан сабоқ олди. Аммо уни болалигиданоқ тинч қўймаган – дунёни билишга қизиқиши, Худони ва одамзод қавмининг гуноҳларини ўрганишга бўлган интилишларидан устун чиқди. Ва бир куни ота-онасини кўришга келганда руҳоний бўлишга майли йўқлигини айтишга журъат қилди. Сантяго саёҳат қилишни хоҳларди.

1.Ушбу сўз боши романнинг рус тилидаги нашрига ёзилган бўлиб, баъзи қисқартиришлар билан берилмоқда. (Таржимон).
2.Адабиётларда «Элексир», «Оби ҳаёт», «Тириклик суви» деб ҳам юритилади. (тарж.)
3.Карл ГуставЮнг (1875-1961) швецарияликруҳшунос, файласуф. Бизнингча «оммавий онгдан ташқари» бўлса керак. (тарж.)
4.апельсин

Türler ve etiketler

Yaş sınırı:
0+
Litres'teki yayın tarihi:
04 kasım 2023
ISBN:
978-9943-20-340-2
Telif hakkı:
Kitobxon
Ses
Ortalama puan 0, 0 oylamaya göre
Metin
Ortalama puan 5, 1 oylamaya göre
Metin
Ortalama puan 0, 0 oylamaya göre
Metin
Ortalama puan 0, 0 oylamaya göre
Metin
Ortalama puan 4,1, 11 oylamaya göre
Metin
Ortalama puan 0, 0 oylamaya göre
Metin
Ortalama puan 0, 0 oylamaya göre
Metin
Ortalama puan 0, 0 oylamaya göre
Metin
Ortalama puan 5, 1 oylamaya göre