Cilt 704 sayfalar
Авлоднома
Kitap hakkında
Юртнинг асосий бойлиги – одамлари, хонадонлари. Қадимий кечмиш­га эга бўлган ўзбек диёрида тагли-тугли оилалар, сулолалар жуда кўп. Совет тузуми одамлар тақдирига салбий таъсир кўрсатганидек, қадриятлар бобида ҳам бемисл тажовуз, зуғумни амалга оширган эди. Уруғ-ай­моғини, бобокалонларни билиш, ўзликни таниш, элпарварлик қатағонга тортилган эди. Мазкур «Авлоднома» икки жилдлигининг 1-китоби «Оқар дарё»да бир хонадон ортда қолдирган йиллар, замона зайли, катта рўзғор­ни тиклаш, эл ишига фидойилик, тўғрилик талқин этилади. Бош қаҳра­мон туҳмат-бўҳтонларда синовдан ўтади, ноҳақ қамалади, ўзи яхшилик қилган нокаслардан етказилган изтироблар исканжасида шаънини, ор- номусини сақлаб қолади. Асар воқеалари ХХ аср Совет даври учун хос бўл­ган зиддиятлар асосида ёритилади, инсон лаёқати, садоқати, меҳнатининг қадрсизланиши, аксинча, шўрофурушлик, иғво, амалпарастликнинг қўл­лаб-қувватланиши ёрқин ифода этилади.Азалий сулолавий удумлар ҳақлигига ишонч, ёруғ кунлар умиди – яшовчанлик омили бўлади. Оиланинг бардавомлиги Ватан тарихига уйғун тасвирланади.