Cilt 256 sayfalar
Биродарим
Kitap hakkında
Ўтган асрнинг 50-йиллар охирлари – 60-йиллар бошларида кечган мустабид тузум қатағони кўп тақдирларнинг тескари эврилишига сабаб бўлган эди. Пахта майдонларини кенгайтириш учун бутун бошли қишлоқларни кўчириш, тарихий маромни бузиш ихтилофларни юзага чиқарганди. Элни безовта қилиш, бундан айрим мансабпараст, ғараз ниятли шахсларнинг ўз манфаати йўлида фойдаланиши фожиаларга сабаб бўлганди. Хўжалик раҳбарлари, уларнинг оилавий, шахсий ҳаётлари давр зуғумлари ва адолатсизликлари оқибатида издан чиқиб, ноҳақ қамоққа олишлар болалар тақдирида ўнглаб бўлмас ҳолатларга сабаб бўлганлиги аччиқ ҳақиқат. Китобда қаламга олинган мавзу ҳаётий кечмиш. Истибдод тузуми, найрангларнинг моҳияти ўша давр одамлари турмушида, айниқса, ёшларнинг интилиши, машаққатларни енгиб ўтиши мисолида тўлақонли ифода этилган.
Yorum gönderin