Cilt 300 sayfalar
Муҳаббатнинг мангу эртаги. Ҳикоялар
Kitap hakkında
Муҳаббатнинг кўриниши турфа: гоҳ бир табассумдан бошланса, гоҳ бир ширин нигоҳдан. Гоҳи каломдан бошланса гоҳи кўзларнинг сўзлашувидан пайдо бўлади. Ошиқ – зулматда нур таратиб турган оловдир. Маъшуқ зимистон осмонда милтиллаб турган юлдуз. Муҳаббат нима билан бошланмасин, фақат кўз ёш билан, армон билан, афсусу надомат билан тугамасин. Севишганларнинг салтанати, кўшки, қасри, энг муқаддас нарсаси – висолдир.Мазкур китобда ўзбек ва жаҳон адибларининг муҳаббат ҳақида энг сара асарларини жамладик. Дини, миллати, ирқидан қатъи назар муҳаббат барча халқларнинг энг муқаддас туйғусидир.Китоб азалий ва абадий муҳаббат ҳақида ажойиб гулдаста. Биз эса шу гулдаста умр боғларингизга муаттар ифорлар таратишини тилаймиз, муҳаббатли китобхон.