Cilt 193 sayfalar
Нон жийда
Kitap hakkında
Ушбу монографияда Ўрмончилик ва халқ хўжалиги учун қимматли доривор ўсимлик–шарқ жийдаси (Elaeаgnus oriеntalis L) республикамизда халқ селекцияси томонидан яратилган маданий шакллари генетик ресурсларини ўрганиш ва истиқболли шаклларини танлаш, кўпайтириш ҳамда коллекциясини яратиш бўйича ўтказилган илмий – тадқиқотларнинг натижалари акс эттирилган.Монографияда Ўрмончилик ва халқ хўжалиги учун қимматли доривор, ерларнинг мелиоратив ҳолатига ижобий таъсир кўрсатувчи мевали ўсим­ликнинг МДҲ мамлакатларида илмий ўрганиш ва маданийлаштириш тарихи, биологияси, географик тарқалиши, ташқи муҳит омиллари билан муносабати, вегетатив ва уру­ғи­дан кўпайтириш усуллари, кўчатларини етиштириш, био­ки­мёси, плантацияларда ўстириш ҳамда унинг зараркунанда ва касалликлари ҳақида маълумотлар келти­рилган.Монография ўрмон хўжалиги, боғдорчилик ва доривор ўсимликларни етиш­тириш билан шуғулланувчи мутахассислар, фермерлар, талабалар, магистрантлар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.