Cilt 110 sayfalar
Сирли қотиллик
Kitap hakkında
Детектив жанрда ёзилган адабиёт хамиша ўқувчини ўзига жалб этиб келган. Муаллиф истеъдоди, соҳани пухта билиши, бадиий тасвирнинг мукаммаллиги асарга янада куч бағишлайди. Дунёга машҳур бўлган детектив асарлар муаллифи Агата Кристи ижоди ҳам воқеа, тафсилот, тасвир уйғунлиги ва ниҳоят сўзларни ўз ўрнида ишлата билинганлиги билан аҳамиятлидир. Салимжон Жўрабоевда ҳам ана шу сифатларни илғадим. Унда Жонибек исмли изқуварнинг ҳар қандай жиноятни фош этишда бошқалар илғай олмайдиган деталлар, одамларнинг кийими, хатти-ҳаракати, гапсўзларидан келиб чиқиб ҳамда тезкор таҳлиллар ва реалликка асосланган хулосалари – умуман кичик-кичик, бир-бирига узвий боғлиқ бўлган ҳикоялар китобхонни бефарқ қолдирмайди. Аксинча, унинг қизиқишини тобора орттириб, китобга мукка тушиб ўқишига сабаб бўлади. Мана шу жиҳат Салимжонга келгусида шараф келтирса ажабмас. Бироқ, ҳикояларни ўқир экансиз, муаллифнинг бадиий сўз устида яна ишлаши лозимлигини тушунасиз. Дейлик, ҳикоялардан биридаги доллар йўқотган киши воқеасини олсак, айнан шу ҳикояда изқувар маҳоратини янада кўрсатиб берувчи деталларга аҳамият қаратиш мумкин. Асар қаҳрамони кечмиши билан боғлиқ бошқа воқеаларни ёритишда ҳам бадиий тасвир, сўз сайқалиги янада эътибор қаратиш мумкин эди. Умуман олганда, китобда берилган бир ипга тизилган кичик асарларнинг муваффақиятлари жуда кўп. Муҳими, ўқувчини зериктириб қўймайди, қолаверса, бу асарлар китобхон зеҳнини янада ўткир қилади. Уни ҳалоллик, меҳнатсеварлик, тўғрисўз бўлишга чорлайди. Миллий адабиётимизнинг вазифаси ҳам айнан шудир…