Чернобиль таваллоси
Kitap hakkında
Нега инсон ўз тафаккури маҳсули бўлган, корига яраши кутилган атом кучидан фойдаланишдан бу қадар қўрқиб қолди? Илгарилаб кетган фан тараққиётига аввало ким тайёр туриши керак – одамларми ёки ҳукумат? «Ваҳима уйғотмаслик» мақсадида Чернобил фожиаси ҳақида огоҳлантирилмагани туфайли ҳодисанинг беайб қурбонига айланган белорусларнинг кечмиши бутун инсоният олдига ана шу саволларни кўндаланг қўйди. Бу ҳалокатдан сўнг одамлар ўз тарихи, бугунини тафтиш қилиб кўрди, натижада кўплаб аччиқ ҳақиқатлар юзага чиқди. Чернобилдаги атом станцияси портлаши нафақат техноген фалокат, балки фуқароларини ташқи дунёдан узиб, «тикан сим ичида» яшашга мажбур қилган улкан салтанатнинг ҳам ҳалокати экани аён бўлди. Рус тилида ижод қилувчи белорус ёзувчиси Светлана Алексиевичнинг «Чернобил таваллоси» китоби 1997 йилда нашр қилинган. Ёзувчи 2015 йилда «Кўп овозли ижоди – давримизнинг азоб-уқубати ва жасоратига қўйган ёдгорлиги учун» деган таъриф билан адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган.