Cilt 1 sayfa
Изхор
Kitap hakkında
Хуршид Дўстмуҳаммад ижоди кенг китобхонлар оммасига яхши таниш. Адиб услуби ўзига хослиги, яъни хилма-хил ва серқатлам мулоҳазаларга бойлиги, шунингдек, рамз, тимсол ва ташбеҳларга мойиллиги билан ўқувчининг ёдида қолади. Шунчаки воқеалар баёнини эмас, балки улар таъсирида туғил ган кечинмалар, фалсафий ва бадиий тўқималарни тақдим эта ди. Зукко ва нозик дидли китобхонларни қалбига яқин тутади. Ижод – ўқувчини мудом мутолаага, мулоҳазага, фикрий фаол ликка ундамоғи, чорламоғи керак, деб ҳисоблайди. Адибнинг қарийб ярим асрлик ижоди сараланиб, тўрт жилд ли китоб нашрга тайёрланди. «Ҳикоя», «Қисса», «Роман» ва тўртинчиси қўлингиздаги – «Изҳор». «Изҳор»да жамланган СЎЗлар қалбдан чиққан самимий талқинлар, таҳлиллар, тад қиқлардан иборат. Китобни ўқир экансиз, ёзувчи қаршингизда нафақат соҳир ижодкор, балки ажойиб дўст, дарёдил устоз, са доқатли шогирд, бир сўз билан айтганда, чин Инсон сифатида гавдаланади. Адабиётимизда бундай шахслар бор экан, КИТОБлар кўп яшайди. Китоб яшар экан, миллат яшайди. Қўлида китоб тутган халқ бўлишимизда ҳисса қўшаётган ижодкорлар бор бўлсин!