Cilt 396 sayfalar
Қароқчилар ғори
Kitap hakkında
Ҳар бир у ёки бу янги асарнинг минг бир алам ва азоб билан туғилиши, дунё юзини кўриши машаққат ва масъулиятнинг ўзгинаси. Буни ёзувчилик, ижодкорликдек сира ниҳояси, интиҳоси бўлмаган йўлга кириб қолган, игна билан қудуқ қазиш маҳоратини пухта ва мукаммал эгаллаган заҳматкаш адибгина билади, холос. Бу ўринда биз қора меҳнатни, тор кулбада тунни тонгга улаган бедорликни, узоқ тарих ва ўтмиш тариқатимизга оид қанчадан-қанча изланишларни, не-не классик асарларни муттасил мутолаа қилишни назарда тутаяпмиз. Оппоқ, беғубор вароқни эртаю кеч қоралашни аслида чидаганга чиқарган. Ана шундай машаққатларга чидаб, ҳар йили ўз китобхонларига янги тўплам яратаётган серқирра ижод соҳиби Музаффар Жаҳон «Қароқчилар ғори» номли янги йирик прозаик асарини сизнинг ҳукмингизга ҳавола қилаяпти…