Sadece LitRes`te okuyun

Kitap dosya olarak indirilemez ancak uygulamamız üzerinden veya online olarak web sitemizden okunabilir.

Kitabı oku: «НАМОЗШОМ ХАЁЛИ», sayfa 2

Yazı tipi:

… ё тавбагдан-эй, гап тушунтириб бўлмаса-я!? – деб ўйлади Раҳимов, катта йўл бўйидаги газсув дукончаси томонга хомуш-хаёлчан бораётиб. – “Педаго-гика”ни ўқиганмикан-а?.. Макаренкони ўқиган одам… Тавба, бунингдин метин бўлиши…

Хоппа семиз газсувчи аёл, лаш-лушларини йиғиштираётган экан. Оппоқ ха-латининг енглари, ҳатто бўлиқ кўкракларининг устларини ҳам гилос шарбати қизартириб юборгани Раҳимовга ёқмади.

… аёлга қараётганида, ҳар қандай эркакнинг ҳам ҳаваси галиши герак, – де-ган ўй кўнглидан кечди. – Озодалигина, орасталигина… Ахир, аёл-а!

Раҳимов жуда чанқаётган эди, индамай, пештахта устига бир неча сариқ ча-қани ташаб:

– Сув борми? – деди.

– Сув йўқ, – деди аёл.

– Ҳанг! – деди ажабланиб Раҳимов. – Начун?..

– Ина, Искандар сосой: “Сувингни ҳашарчилара элтиб сот”, деб қўймаётир. Гўраётирсиз-ку, барибир, шаҳарда зоғ ҳам йўқ.

Хаёл паришонлик билан Раҳимов лабларини ажабтовур чўччайтириб, танга-ларига қўлини чўзди.

– Шошманг, оға! – Бақалоқ аёл шартта тангаларнинг устига кафтини босди. Унинг қўли чўқмордай, бармоқлари эса биққи эди. – Ўзим сиза бир куружка муздайиннан қуйиб бераман.

Ҳаял ўтмай, газсувчи аёл, жўмракчани бурадию, сувни шовуллатиб, каттакон шиша кружкани лиммо-лим тўлдириб узатди.

Идиш дарз еган экан.

Раҳимов вижиллаётган муздай сувдан озгина ичди.

Куз… Ҳаво салқинроқ эди.

Гарчи тишлари зирқираётган эса-да, тағин бир неча қултум босиб-босиб ҳўп-лади. Сўнг, ахийри, қолганини ариқчага сепиб юборди. Газсувчи аёлга раҳмат айтишни хаёл қилди. Лекин, сувни дарз еган идишда берганигами ё халатининг ола байроқлиги учунми, айтмади.

Кейин, салқин, сўлим, кимсасиз хиёбондан бораётиб, шапкасидан бошқа та-ғин нимасини ҳамдир унутиб қолдиргандай туюлаверди. Лекин дафъатан ни-малигини эслаёлмай, зора эслармиканман, деган хаёлда янаям одимини се-кинлади.

Барибир, қадрдони – ўзининг парвардаси – Пионерлар уйидан мосуво бўлаёт-гани учун, ҳамон кўкси куйишаётганигами, хаёллари алғов-далғов эди, нима-сини унутиб қолдирганлигини эслаёлмади.

Назарида, шаҳар бир кунда ҳувиллаб қолганидан дилдираётгандай эди. Ё унга шундай туюляптимикан-а?

Тағин хаёли ўз ғуссаларига оғаркан, кўнглига бир мадат истаб, тоғасини эс-лади: тоғаси – узоқ йиллар вилоят ижроқўм раисининг биринчи муовинлигида ишлаган.

… дойима айтаман, – деган фикр дилидан кечди-ю, лекин ўша заҳоти тоғаси-нинг нафақадалиги шаштини сусайтирди. Ва, шунинг баробарида, Биринчининг важоҳат билан ўшқириб, кескин қўл сермагани кўзўнггида бор бўйича намоён бўлди. – Бунингдин одам пенсиядаги бировнинг айтганини қилмасо-ов!..

Шаҳар кинотеатрининг орқасидаги тор, заранг кўчадан чиқиб, Пионерлар уйи томон бурилаётганида, эндигина дарвоза ёнидан жилаётган, орқа ойнасига оппоқ ипак матодан парда тортилган Расуловнинг қаймоқранг “Волгаси”ни таниди. Ва, баттар юрагига ғашлик ўрлади.

… ў-ў, ў з и келган бўлса!..

Ўша аснода фақат шапкасини эмас, валасапедини ҳам унутиб қолдиргани ёдига тушди: ҳовуз бўйидаги қарамонга суяб қўйган эди, қолаверибди.

Бошини қашиди. Майли, қайтага яхши бўпти: ҳалироқ борганида, биратўласи шапкасиниям кийиб қайтади.

… маники ҳалол, – деб ўйлади Раҳимов. – Ҳалол. Яхши-да!..

Дарвоза ёнида бетоқат турган уч кишини кўрди: бириси – райкомнинг хо-дими Зоҳир Карим. Иккинчиси – бўйи баландроқ, чучмалгина бир йигит, ёши ўттизларда. Оти?.. Йўқ, отини эслаёлмади; йўмаса ГорОНОнинг йиғинларида кўп кўришган: ҳамиша нохос бир и ш н и бажариб қўйгандек, жилжайибгина кўришади. Учинчиси – Олимова.

… демак, Пионерлар уйининг директорлигини чучмалвойга беришаркан-да!.. Тавба, топган одамлари шу бўлса, Пионерлар уйининг аҳволи не гечади?..

Қўрққан олдин мушт кўтарар, деганларидай Олимова:

– Ўртоқ Раҳимов, қайсарлигиз қолмади-қолмади-да! – деб, доду вовайло билан қарши олди. – Сиз учун бизам роса таъзиримизни едик…

Раҳимов шавқсизгина алфоз Зоҳир Карим ҳамда Чучмалвой билан бир-бир қўллашиб кўришгач, Олимованинг юзларига, кўзларига бир зум, бир нафас чимирилиб тикилди: унинг жигари хастароқми, мойупоям ёноқлари атрофидаги доғларни ёполмаган, қошу киприклари эса беармон сурмага қонган эди.

– Зийнат, қизим тенгги шогирдимсан, – деди Раҳимов, босиқ оҳангда. – Ман санга на ёмонлик қилганман – начун сан мани бунча ўртийсан-а? Ё отангни манда қасди бормидики, ўчини олмоқчимисан?

– Ина, Зойиржон Каримович, эшитаётирмисиз?! – деди Олимова, райком ходи-мига, қошу кўзини ўйнатиб. – Бировлара яхшилик қиламан деб, ҳамиша шун-дий балога қолиб юраман.

– Агар яхшилигинг шу бўлса…

– Дўғри-да, она меҳрига зор, ота меҳрига ташна у етимаккиналар ҳам қорни тўйиб нон есин, кўнгли яйраб кийим-кечак кийсин ахир! – деб, Олимова Ра-ҳимовнинг гапини бўлди. – Кейин, қолаверса, қозон ҳам мой, чўмич ҳам деган-ларидий…

Олимованинг гапини охиригача эшитмай, Раҳимов:

– Нима, сан эшитмаганмисан, Зийнат? – деди. – Етимнинг ҳақи етти дарёни қуритар эмиш!..

Зоҳир Карим аста Раҳимовнинг тирсагидан олиб, гапга аралашди:

– Биз баримиз сизнинг шогирдларингизмиз, устоз, – деди. – Биздан чакки ха-фа бўлаётирсиз. Ўзингиз яхши биласиз-ку, буйруқчи – буюради, ижрочи – ба-жаради. Биз – ҳаммачикимиз – партиянинг салдатларимиз… И ш н и, ина, Са-лимбойга хатлаб топширасиз. Топшириқ шу!..

– Ишними? – деб, Раҳимов Чучмалвойга қаради: унинг эгнида қора кастюм-шим, оқ кўйлак, бўйнида калта тўғаланган чипор галстук; лабларида билинар-билинмас ишайиш, кўзларида эса мубҳам, ўлимтик бир н и м а жилваланаётир. Сан – бала, Пионерлар уйини хароб этасан-ов, деган аччиқ, аламли бир фикр хаёлидан кечаётиб, Чучмалвойнинг навқиронлигини, ўзининг эса ёши ўтаётган-лигини ўйларкан, кўксига бедодликнинг тиғдай алланимасидир совуқ санчилиб, Раҳимов: – Топширамиз, – деди, хиёл ўксук, хиёл титроқ оҳангда. – Эса ичона кирали. Юринглар.

Ҳовли кенг-мўл эди. Ҳаммаёқ ораста. Ҳовлининг теварагини қатор хоналар қуршаган. Ҳар бир хона эшиги ёнида ихчам-ихчам гулзорчалар; гулзорларда эса гултожихўрозлар, райҳону сафсар гуллар… Уларнинг барқ уриб яшнаёт-ганлигини кўриб, беихтиёр кишининг баҳри дили яйрайди. Ҳовлининг ўрта-сидаги қари бир тут дарахтидан атрофга сокинлик, шунинг баробарида, ажаб бир улуғворлик таралаётгандек.

Дастлаб улар эшигининг тепасига “Шон-шуҳрат зали” деб ёзилган лавҳа осиғлиқ, кенг, ёруғ бир хонага кирдилар.

Чучмалвой даъфатан кўраётганларига ишониб-ишонолмай:

– Оҳ-ҳо, зўр-ку! – деворди, ҳаяжонини яширолмай. – Қойил-а, Зойир Кари-мович?!. Деворлардаги Фахрий ёрлиқлару Дипломларни қаранг-а, бари ромка-лаштирилган-а!.. Қойил… қойил!..

Хонанинг ҳар ер-ҳар ерида бир-биридан кўркам тулумлар: бир қозон деб аталгувчи, тумшуғи узун, катта оққуш, қарға, чағаллоқ, даканг хўроз, каклик, тустовуқ, бургут…

Бир-биридан ажойиб, бир-биридан жонлидай қотирилган тулумларни кўраё-тиб, меҳмонлар бир зум анграйиб қолдилар.

Олимова илдам бургутга яқинлашиб, қанотларини сийпалади, аста тумшу-ғига бармоғини тегизиб кўрди…

Чучмалвой ҳайрату ҳаяжон билан таъкидлаганидек, хона деворларида ранг-ба-ранг Фахрий ёрлиқлар, зарҳал ёзувлари жимжимадор Дипломлар… Уларнинг ҳар бири алоҳида рамкаларда хонага бошқача бир зеб бағишлаётгандай эди. Тўрдаги узун, ойнабанд қутида эса бир талай минорасифат ҳамда гумбазсимон катта-кичик совринлар деразадан тушаётган қуёш нурида кўзни қарақтиргудай ялт-юлт жилоланмоқда эди.

– Сиз, насиб этиб, жиддий киришсангиз, усто, тез орада Детдомниям оёққа турғазасиз, – деди Олимова, хилма-хил совринларни томоша қилаётиб. – Ина буни қарангла, Зойиржон Каримович, ВДНХаники экан, худди Кремила ўхший-ди-я!..

Раҳимов ён томондаги хонага ўтаётган эди, индамади.

Зоҳир Карим эса оёғи учида кўтарилиб, Фахрий ёрлиқлардан бирини ўқиёт-ган эди:

– Дўғри айтасиз, – деди, Олимованинг гапини маъқуллаб. – Детдома устозди-йин раҳбар гарак.

Тобора Раҳимовнинг кўксини аламми, нимадир таталамоқда эди, уларнинг тилёғлама гапларига энсаси қотиб:

– Галаверингла, бу ёқда ҳали рамкага солинмаган яна ўнтачаси бор, – деди, тагдор оҳангда. – Қўлингиза бериб қўяман…

Хона ўртасидаги хонтахта устида шаҳарнинг ёғочдан заргарона зеб бериб ишланган макети турарди: у – жуда чиройли эди, айни шаҳарнинг ихчам нус-хаси, ҳатто миноралари ҳам!..

Зоҳир Карим остонадан ўтаётиб:

– Ўҳ-ў! – деди, макетдан нигоҳини узолмай. – Пионерларингиз ясаганми шу-

ниям-а?

Раҳимов бош ирғаб:

– Ҳовва, баричики пионерларнинг иши, – деди. – Биласиз-ку, пионерлар кўз-бўямачиликни ёқтирмийдилар, алдам-қалдамни билмийдилар… Агар ҳамма иш-ларимиз пионерчасига бўғанида эди… Хўш, ишни навудан бошлиймиз?

Зоҳир Карим бир-бир Чучмалвойга, Олимовага қараб:

– Манимча, ҳужжатлар билан танишишдан, – деди. – Дўғрима-а?.. Жами пи-онерларингиз қанча, устоз?

– Икки юзу элликдан кўпроқ. Тўгаракларимиз, ҳатто бозор кунлариям иш-лийди, – деб, Раҳимов ғаладондан иккита катта дафтар олиб, Зоҳир Каримнинг олдига қўйди. – Бири – инвентарлар рўйхати, иккинчиси – тўгаракларнинг иш жадвали, ишчиларимиз ҳақида маълумотлар… Бир методистимиз юқорида ишлаб ўтирибди. Ҳужжатлар билан танишаверинглар, ман ҳозир…

Раҳимов хомуш юриб, ҳовлига чиқди, дарвоза томонга ўтаётиб, қаровул чолни чақирди:

– Бобожон ака-а?!.

Дарвоза олдидаги пастак ғиштин супача тарафдан қаровулнинг овози эши-тил-ди:

– Ҳо-о, Раҳимуп, ман бу ердаман, иним!..

Ҳаял ўтмай, Бобожон қаровул кўринди: бошяланг, калласи тақир, соқол-мўй-лави калта кузалган, эгнида йўрма ёқали, этаги узун сурп кўйлак, сурп иштон, оёқяланг.

– Кавушийиз қани, Бобожон ака?

Бобожон қаровул:

– Ина… – деб, дарвоза томонга ишора қилди, сўнг оёғига қаради: тирноқлари буришиб-бужмайиб кетибди. Аллатовур кулимсиради: оғзининг у ер-бу ерида иккитами, учтагина тиши кўринди: узун-узун. – Шуниси яхши: илимжи ердан шира сўради-да, Раҳимуп!..

– Бобожон ака, сўрасалар, чой-пой дамлаб берарсиз.

– Яхши-ажаб, Раҳимуп.

– Матқодирга айтинг, пастга тушиб, меҳмонлар ёнида бўлсин.

– Яхши-ажаб, Раҳимуп! – деб, Бобожон қаровул ҳовлининг адоғи томон жил-моққа чоғланди. – Ҳозир айтаман.

– Боя ман валасапедимни райкомнинг ҳовузи ёнида унутиб галаверибман.

– Неваралардан бирини юборай, Раҳимуп? Йўғ-а, ишга ярийдиган неваралар бари ётарлайин пахтая гетган. Ман ўзим бора қолий?

– Йўқ, ўзим…

… демак, қаровулдан бошқа ҳамма ҳашара, – деб ўйлади Раҳимов, дабдуруст-дан Биринчининг важоҳат билан қўл сермагани кўзўнггидан ўтаркан, кўчага хомуш чиқаётиб. – Даҳшат-ку, а?!.

* * *

Тўлин ой шуъласидан хона ичи ёп-ёруғ. Боққа қараган дераза ланг очиқ эди. Рўпарадаги олманинг акси оҳиста деворда сирғалади – гоҳ у ёққа, гоҳо бу ёққа.

Раҳимов ҳали ухлагани йўқ, яқин орада ухлашиям гумон: тоғасининг қўнғи-роқ қилишини кутиб ётибди; хаёли номаълум – олис ёқларда, кўзлари эса де-ворда беқарор сирғалаётган сояларга қадалган; лекин сояларнинг сирли-сеҳрли, ажабтовур ўйинини кўриб-кўрмаётгандек.

Бир маҳал, телефон жиринглади.

Раҳимов шошиб қаддини тиклади-да, шартта дастакни олиб:

– Алў? – деди. Ва, ўша асно, юраги гуп-гуп ураётганлигини сезиб, дарров кафтини кўксига босди. – Дойи?..

Қўшни уйнинг эшиги секин ғижирлаб очилди:

Раҳимов бошини буриб, тўнғичини кўрди: қизи узун тункўйлаги устидан бо-шига катта рўмол ташлаб олибди.

– Раҳмат, дойи, раҳмат!.. Сизниям овора этдим-да, алаштирмийсиз, дойи. Ду-шундим… Ҳовва… Яхши ухлаб туринг, дойи!..

Раҳимов дастакни жойига қўяр-қўймас, қизи паст овозда:

– Хушхабарми, ака? – деди.

Раҳимов хушҳол жилмайиб:

– Ҳовва-а! – деди.

– Хайрият-э! – деди қизи, эшикни ёпишга чоғланиб. – Яхши ухлаб туринг, ака.

– Апанг ухлаб қолдими?

– Йўқ… Биласиз-ку, ака.

Раҳимов бошини қуйи солди.

бахтимиза Ў з и н г тану жонини соғ қилғийсан, Тангрим?..

Қизи яна бир карра хушҳоллик билан хайрли тун тилагач, аста эшикни ёпди.

Хиёлдан сўнг, Раҳимов энди хотиржам ухламоқни ният қилиб, тўшагига чў-зилди.

Бироқ, хоразмликнинг: ҳўккининг устига тугун, деганидек, Раҳимов, орага тоғасини қўшгани учун, ташвиш устига ташвиш орттириб олганлигини ҳали билмас эди.

* * *

Тун алламаҳалгача ухлаёлмаганлиги боис, Раҳимов эрталаб ҳар қачонгидан кечроқ, лекин хийла бардам кайфиятда уйғонди. Бугундан бошлаб Матқодирни ҳам пахта ҳашарига жўнатмоқни ҳамда ҳашарчилардан бир хабар олмоқни ди-лига тугккан кўйи, илиқ сувда роҳатланиб ювиниб, соқолини кўпиклаётганида, аллақачон мактабга шайланвоган кенжа ўғли Биринчининг ёрдамчиси қўнғироқ қилганини айтди.

Бирдан Раҳимов ўз-ўзига гапираётгандай тутақиб:

– Яна начун чақираётир эмиш У? – деди.

Ўғли кифтларини қисиб, катталардек:

– Ман нердан билий, ака, – деди. – Тез етиб борармишсиз. Шу!..

Раҳимов шошилинч соқолини қиртишлаб, наридан-бери артинди. Кийинди. Одатдагидай хотиржам ёнбошлаб нонушта қилмоққа вақти танг эди.

Шартта хотини хонтахтанинг қаршисига курсичани қўйди:

– Ўтиринг, – деб, шаманда паловнинг гўштини тезгина бир бурда нонга ўраб узатди. Сўнг, катта пиёлада новвотчой бераётиб, сўради: – Тавба, саккиз бўмий иша галса!.. Ухлийдими ўзи У одам?

Кеча, катта чошгоҳ маҳали Биринчининг оқ чойшаб сирилган диванда мудра-ётганлигини кўриб қолгани Раҳимовнинг ёдига тушди::

– Кабинетида ухласа герак-да! – деди.

– Манга қаранг, ўзингиз наву деб ўйлийсиз – тонг-саҳарлаб сизни чақиртира-ётгани яхшиликкамикан-а?

Ногоҳ, ютган луқмаси бўғзига тиқилиб, Раҳимов паришон бошни чайқади:

– Ай, Пошша!.. – деди, ўзигагина аён бир хавотир билан. – Ай, билмадимо-о-ов!..

* * *

Раҳимов ҳаялламай етиб борганида, Расулов саломга алик олмай, дабдуруст-дан бармоғини бигиз қилиб:

– Шуни бир билиб қўйингки, агар биз билан галишиб ишласангиз, обрў-эъти-бор орттирасиз, – деди. – Агар қайсарлик қилсангиз, бадном бўлиб, инингиза гириб гетасиз. Душундингизми, Раҳимов?!.

– Ўртоқ Расулов, мани арзимни тингламайдиган бўлсайизлар…

– Йўқ! – деб, Расулов шитоб ўрнидан турди. Столни айланиб ўтди. – Аввал сиз бизнинг гапимиза қулоқ соласиз, кейин биз… Ясно?!.

Ушбу чулчутча сўроқ-истоғу алламбало таҳдиддан кейин, Раҳимов, албатта: тушундим, ёшулли, дейиши керакмиди. Лекин айни тобда ўзини кўчадаги – эр-кин, дахлсиз, – Расулов эмаслигини, тобора хокисор бир бечорага эврилаётган-лигини – тенгсиз қудрат олдида ҳеч к и м г и н а эмас, ҳатто ҳеч н и м а экан-лигини шуурида алам билан, жисму жонида эса бир оғриқ билан англамоқда эди. Шунгами, тили гапга айланмай, жимгина мунграйиб қолди.

– Ким ўргатди сиза, ўртага одам қўйгин, деб?.. Дойингизнинг юзинан ўтол-мадим – кекса партия ходими; областдаям, республикадаям таниқли, ҳурматли оғамиз. Яхши, ишлийверсин, дедим. Ҳалиям гапим шу: бугуноқ Детдомни қа-бул қилиб оласиз; у йигит, – Партшколани сиртдан битирган экан, – то иша ўр-ганиб-кўникиб гетгунча, Домпионерингизниям ўзингиз бошқарасиз. Гап тамом. Ё… гапингиз борми? – деди Биринчи, важоҳат билан қараб. – Хўш?!

Раҳимов, Расуловнинг кўзларида бехос шоён бир қаҳр… беадат бир ғазаб ифодаларини илғаб:

– Гапми? – деди. Ва, тақдирга тан берган каби, ниҳоят, хиёл асаблари юмшаб, бошини чайқади. – Гапим йўқ.

– Яхши… Дим яхши!.. – деб, Расулов шартта Раҳимовнинг қўлини маҳкам сиқди; Раҳимовнинг қўли, ҳатто, кифтлари ҳам шалвирагудай бемажол, карахт эди, бармоқлари бир ғижимланганидан беихтиёр ҳушёр тортдию, қаддини ғоз тутиб, кўксини керди. – Боринг, дадил иш бошланг!.. Зохир сизни кутаётир.

Раҳимов варраги қўлидан учиб кетган боладай шумшайиб хонадан чиқди.

… уф-ф-ф! Уф-ф-фф!– деб аччиқ хўрсинди; гуё уйқудаю, бари тушда кеча-ётган каби юзларини қаттиқ-қаттиқ ишқалади, бошини чайқади, хаёлида эса куйдирги бир савол чарх урмоқда эди. – Энди нишатаман-а?

* * *

Ҳамон Раҳимовнинг кўнгли ғаш эди, Зоҳир Каримни, Олимовани Болалар уйининг дарвозасига яқинлашар-яқинлашмас кузатиб қўя қолди: қўлучи!.. Лоа-қал, йўл бўйида шай турган машинага ўтиришларини ҳам кутмади – арзимайди ғалласи, куйдирди шогирдонаси. Хомуш ортига бурилди.

Нима қилсин – кучи етгани шу-да!..

… ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан. – Ушбу ҳикмат эрта-лабдан бери минг бора хаёлидан кечгандир. Лекин, хоҳласин-хоҳламасин, Пио-нерлар уйидан айро тушганини ўйласа, – ё пирай! – беихтиёр алами қўзиб, тиш-лари ғижирлайверади. – На илож?!.

Ниҳоят, Раҳимов ишчи-хизматчиларнинг ҳужжатлари билан бир-бир таниш-гач, биринчи куннинг ўзидаёқ бош ошпаз Шавкат Тўра деганларини ҳамда Хў-жалик мудирини ишдан бўшатишга аҳд этди: Шавкат Тўра деганлари, – Худо омадини берсин, – аёлванд экан – ўн бир фарзанди бор эмиш; хотини – уй бека-си.

… албатта-да, шунча болани туғиш, ҳам бирор жойда ишлаш… Э, бечо-ранинг ўлмаган жони-е! – деб ўйлади Раҳимов, кафтини пешонасига босиб. – Эрнинг маоши, ина, эру хотиннинг қорнини тўйғазмоққа ё етар, ё етмас. Бир товуққа ҳам дон керак, ҳам сув…

Раҳимов табиатан жуда кўнгилчан, болажон эди, боши қотди: қарори тўғ-рими ўзи – гуноҳи кабирга ботмайдими?.. Ўша аснода бир ривоят ёдига тушди: мачитда бир чипор мушук яшар экан. Ёвош, ақлли… Ҳеч ўғрилик қилмас экан, ҳатто, оч қолса ҳам!.. Кунларнинг бирида, муллаваччалар қарасаларки, бир бўлак лаҳм гўштлари жойида йўқ эмиш. Гўшт яна ва яна гумдон бўлганидан сўнг, муллаваччалар пойлаб, чипорни қўлга тушириптилар. Улар қий-чув-лашиб, ахийри жониворни узоқ бир маҳаллага адаштирмоқчи бўлганларида, мадрасанинг мударриси хабар топиб: “Сабр, бўталарим, сабр!.. – дебди, оппоқ соқолини силаб. – Гуноҳи кабирга ботмайлик. Аввал аниқланглар-чи, агар болалаган бўлса, биз кўмаклашиб туришимиз керак. Ана ўшанда жонивор ўғ-рилик қилмайди.”

… Детдом – мадраса эмас, ман – мударрис… – деб ўйлади Раҳимов, қарори тўғрилигига ўзини ишонтириб. – Ман энди етмиш етти етимакнинг ота-симан. Бирин-бирин ҳаромхўрларнинг думини тугишим герак, токи!..

Бош ошпаз – Шавкат Тўра, қорни хийла қаппайган, юзлари қип-қизил, калта кузалган мўйлави ўзига ярашган, қирқ ёшлардаги йигит экан, ишдан бўшатил-ганлигини эшитиб, аввал бир зум анграйиб қолди, сўнг қизларникидай узун-узун киприклари пирпираркан, энди болагиналарининг муқаррар оч-наҳор қо-ларларини ўйладими, кўзлари қизарди, намланди. Ва, ниҳоят, лабларини ялаб:

– Начун ахир?!. – деди, қалпоғини бошидан ғижимлаб олаётиб. Унинг қал-поғи оппоғ-у, лекин шалпайган томони хели кирланганроқ эди. – Начун, ёшул-ли?.. Ўғрилик этдимми-ё? Ман… ман, сизам билсангиз гарак ахир, ота-боболари хоннинг бош ошпазлари авлодиданман, ёшулли. Кўргандирсиз, улли отам Матчон Тўра билан акам Мадраҳим Тўранинг расми шаҳар музейининг тўрида осиғлиқ турибди.

– Тангри ёрлақасин сизни, иним, – деди Раҳимов, гўё рўпарасида ҳаромхўр Шавкат Тўра эмас, – қабри илоҳий нурлар ила мунаввар бўлгур! –Матчон Тўра-нинг ўзи тургандек, ҳар иккала қўлини баравар кўксига босиб. – Ота-боболари-нгизнинг машҳур ошпаз бўлганликларини бутун эл билади. Лекин бугун бир тоғора пиёзни бир қошиқ пахта ёғида куйдириб, бир қозон овқатни қизартириш – ота-боболарингизнинг арвоҳлари олдида уят-да!.. Дўғрими, иним? Она сутига тўймай, ота меҳрига зор ўсаётган норасида етимакларни биз қайғиришимиз ге-рак. Билдингизми?

– Манга раҳмингиз галсин, ёшулли. Кўчада қолиб гетмайин. Маниям ўн бир балам бор ахир, ёшулли.

– Биламан. Умрларини берсин. Бўшашманг!..

– Устингиздан арз этаман…

Унинг дийдиёсига қулоқ солмай:

– Ихтиёрингиз, иним, – деб, Раҳимов ўрнидан турди-да, шундай қилмаса гап чўзиладигандек, хонасидан чиқмоққа чоғланди. – Биз, барибир, Искандар со-сойга ё Шокир буғалтирга айтамиз: сиздай ошпазни ишсиз қолдиришмайди.

Шавкат Тўра Раҳимовнинг ортидан қабулхонага ночор тумшайиб чиқди-ю, тарс-турс юриб, даҳлизда кўздан ўчди.

* * *

Ахийри, қўярда-қўймай, Пионерлар уйининг катта методисти Матқодирни Болалар уйи Хўжалик мудирлигига ишга тайинлаганидан сўнг, Раҳимовнинг кўнгил ғашлиги тамомила тарқагандай бўлди.

Илк танишув чоғидаёқ бўйлари пасту баланд, сочлари сарғиш, қора, қизғиш, кўзлари кўк, тарғил, мовий, қоп-қора, жавдирабгина турган болагиналарни ях-ши кўриши зарурлигини ҳамда кўксида беадат бир оғриқ билан етимаккина-ларни ёқтириб қолаётганлигини ўйлагани ҳамиша ёдида. Яхши кўриш истаги эса ўша лаҳзалардан бери тобора авж олаётгани айни ҳақиқат. Айниқса, бош ошпаз Шавкат Тўрани бўшатганидан кейин!..

Дарвоқе, Матқодир аввалида уввало кўнмаган эди: йўқ, деган эди паришон бошини чайқаб: “Йўқ!.. Биласиз, ман сизни ўз оғамдин яхши кўраман, лекин ўз уйимдай бўлиб қолган жойимдан мани бежой қилманг, илтимос?..”

Тўғри-да, салкам йигирма йилдан бери ишлаб, обрў-эътибор орттирган ишхо-насидан, кўнгил қўйган касби корию дўсту даврадошларидан айро тушиш осон-ми. Умр – оқар дарё: бандасига кўп нарса керак эмас – яхши хотин, яхши фарзандлар, яхши касб, яхши дўст, яхши давра… Осонми – то янги жойга кўн-гил қўйгунча?!.

Аммо-лекин, Раҳимов Матқодирга ётиғи билан тушинтирганидан кейин, ин-жиқлик қилмай, рози бўла қолди: “Яхши! – деди, дабдурустдан кўзлари бош-қача чақнаб. – Дим яхши ўйлабсиз, ёшулли!..”

Ажабки, Болалар уйининг тарбияланувчилари шаҳар мактабларида ўқиётган-лари учунми, Болалар уйида биттаям тўгарак йўқ экан. Раҳимов Болалар уйи-нинг ўзида худди Пионерлар уйидагидай турли тўгараклар тузажакларини айтди: “Ёш табиатшунослар” , “Навқирон техниклар”, “Ўғил-қиз меъморлар”, “Гўзал раққосалар”, “Каштачи қизлар”, “Бизнинг мусаввирлар”, “Жўровоз хонандалар” ва ҳоказо.

– Маъқулми?.. Тўгаракларнинг баричикини ўзинг назорат қиласан. Яхши, де, ўжарлик этма, ўзинг яхшисан-ку, Қодирбой – иним?

Матқодир, бир зум ўйчанликдан сўнг:

– Яхши, – деди, юз-кўзлари жилмайиб. – Дим яхши ўйлабсиз!..

– Отангга раҳмат, Қодирбой! – деди Раҳимов, қўлини чўзиб. – Эса, таша!.. Лекин айтиб қўйий: асосий вазифанг, – ман бору йўқ, – Хўжалик ишларини бошқариш!..

– Шуниси сал чакки-да, ёшулли! – деди МатҚодир, тағин жилмайган кўйи, оғасидай қадрдонининг қўлига қўлини шарақлатиб ташаётиб. – Яхши, сиз айт-ганча бўла қолсин!..

Ана ўшанда Раҳимов на фақат болаларнинг ҳаётида, балки айни чоғда ўзи-нинг ҳаётида ҳам унутилмас нималардир рўй бераётганлигини кўнглида гурул-лаган бир ҳаяжон билан аниқ идрок этган эди.

* * *

Хуфтон маҳали.

Кенг-мўл, баланд айвон, тўрда икковгинаси: эру хотин. Ўртада хонтахта, хон-тахта устида ёз неъматларига тўкин дастурхон: олма, анор, шивирғони, коса-ланган гурвак…

Раҳимов ҳалигина ишдан қайтган эди.

Эшигию деразаси айвонга қараган анави уйда кенжаси хонтахтага мук ту-шиб, дарсини қиляпти, тўнғичи ошхонада, қолган учаласи эса пахтада.

Ҳаял ўтмай, тўнғичи катта сапол товоқ тўла курдик ҳамда иккита қошиқиқ, тоза ювилган битта қизил қалампирни олдига қўйгач:

– Ош бўлсин, ака, олинг, – деб, тағин ортига қайтди.

Аллақачон кечки овқат маҳали ўтганига қарамай, Маҳалла қўмитасидан пах-тага жўнатилаётган маҳалладошларининг дийдиёсидан сулайиб, роса очиқиб қайтган эса-да, Раҳимовнинг иштаҳаси йўқроқ эди, аччиқ қалампир иштаҳасини очишидан умид қилиб, тавоққа қошиқ солди: иссиққина.

Салкам қирқ йиллик ёру жони чой қуйиб узатди.

Чой қайноқ эди, пиёладан димоғни эркалагувчи буғ аралаш ёқимли ҳид таралмоқда эди.

Раҳимов пиёлага бир пуфлаб, тил куйдирар чойдан озроқ ҳўплади:

– Яхшимисиз, Пошша? – деди.

– Яхшилиғимни олғий, – деди хотини. – Мактабдан тирик сурат бўлиб қайт-ган эдим. Боягача бошимни кўтаролганим йўқ… Курдикниям Ойгулийиз қай-натди. Яхшими?

– Дим мазали, – деди Раҳимов, қалампирни майин-майин эзаётиб. – Омайсиз-ми?

Хотини бош чайқади:

– Дори ичганман. Ичим аптека бўп гетди-е!.. Олинг, совимасин.

… ё Тангрим, мўъжизакоримизсан-ку! – Беихтиёр Раҳимов одатича дилида тавалло қилди, аччиқ қалампирнинг таъми сингган, зуваласига тухум қўшиб қорилган курдикни тамшаниб чайнаётиб. – Балалари опаси дардина Ў з и н г шифо берғийсан, Тангрим. Оми-и-ин!

– Пахтадан кейин, Домпианерингиза қайтаришмасмикан-а?

Эртага… шанба: икки-уч соат ўқитганларидан сўнг, бошланғич синф ўқувчи-ларини ҳам икки кун далага олиб чиқишни режалаштириб қўйганлари Раҳимов-нинг хаёлидан кечди; юқори синф ўқувчиларига бир кунда эллик килодан пахта териш вазифа қилиб белгиланган, лекин баъзилари уддалаёлмаяптилар; кичкин-тойлар ёрдам беришлари керак – пахта дегани н и м а л и г и н и улар ҳам билиб қўйсинлар; баҳонада, ўзининг ҳашарчи-пахтакор қизию ўғилларидан ҳам бир хабар олмоқчи.

– Йўқ, – деди Раҳимов, бир бурда нон билан овқат юқини сийираётиб. – Энди бордию қайтармоқчи бўлсалар ҳам, қайтмайман. Йўқ, дейман, Пошша… Ҳовва-а, ишонаверинг!

Эрининг ажабтовур иқроридан таажжубланиб:

– Ҳанг?! – деди хотини. – Начун – жонийизда қасдийиз борми, ҳар куни тонг-саҳардан қаро хуфтонгача ишлаб?

– Болалар яхши-да, Пошша, – деди Раҳимов. – Баригинаси одамнинг жони-дай!.. Шу кунларда мани, ўзимизникилардан ташқари, дағи етмиш етти ўғил-қизим бор. Яхши-да!

Эрининг иқрори нашъа қилиб, ниҳоят, хотини кўнглида қаноатбахш бир енгилликни туйган кўйи, мийиғида жилмайди: дим сара.

… албатта-да, ман ишимни энди топдим-ку! – деб ўйлади Раҳимов, тарс… тарс ёрилган анорнинг кўзни қамаштиргудай қирмизи доналарини бир-бир пўс-тидан айираётиб. – Болалар… болағиналар… Ё насиб!..

* * *

Атроф-теварак кета-кетгунча пахтазор – қарийб уфққа туташ.

Боягина поёнсиз пахтазор қизариб-бўзариб ботаётган қуёшга қўшиб, булут-лари қонталаш уфқнинг ўзини ҳам ютиб юборган, энди лаҳза сайин қоронғилик қуюқлашмоқда эди.

Ниҳоят, Раҳимов етмиш етти омонат дафтарчани стол чеккасига қатор тергач, қилаётган ишидан боладай қувониб, ўрнидан турди. Қўлида қалпоғи темир, бинафша рангда ёзадиган ручкаси бор эди, ҳар бири қизил қаламда белгилаб чиқилган рўйхатнинг устига қўйди.

Болалар ўтган йилларда ҳам пахтага чиққанлар, ҳамишагидай терган пахта-лари учун пул олганлар ва йиғим-теримдан қайтганларидан сўнг, албатта, ўша кунлардаёқ заруратсиз майда-чуйдаларга харжлаб юборганлар.

… бола-да! – деб ўйлади Раҳимов. – Қўзичоқни – бўрига, пулни – болага ишо-ниб бўларканми?..

Болаларнинг пахта териб топаётган пулларини омонат дафтарчага ўтказиш фикри қандай хаёлига кела қолди – Раҳимовнинг ўзи ҳам билмайди. Лекин, ўйлаб қараса, чиндан ҳам яхши бўлди: эрта бир кун етимхонани тарк этаёт-ганларида би-рин-бирин омонат дафтарчалари қўлларига тутқазилади.

… ина кейин, бахтиқаттилар бундоқ очиб кўрсаларки, бинойидай сармоя! Суюна-суюна, бир кори хайрларига ишлатадилар-да!.. – Дарвоқе, ҳеч кимнинг таъзийиғисиз бошланғич синф ўқувчиларини ёрдамга олиб чиққанларининг асл сабабларидан бири ҳам шу. – Ҳозирдан у г и н а л а р ҳам пулнинг ҳидини билиб қўйишлари герак. Келажакда улар учун пул – ҳам ота, ҳам она. Улар буни кейин англайдилар – кейин!…

Раҳимов шуни ўйлаган кўйи, бамайлихотир ҳовуз бўйидаги баланд симёғочга яқинлашди, ёққичга қўлини чўзаётиб, бирров ёнверига кўз югуртиргач, чирқ эт-казиб буради: бирдан бир неча симчироқларнинг ёрқин нуридан ҳаммаёқ оп-ойдин бўлди. Ва, ўша заҳоти дарахтларнинг тепа шохларида кимўзарга чуғур-лашаётган бари қушларнинг овози ўчди.

Кундалик вазифасини бажариб, даладан эртароқ қайтган болаларнинг бирла-ри ошпазларга, бирлари тарбиячи-мураббийларга кўмаклашиб, дастурхонни ту-заяптилар.

Қандай яхши – ана: ҳамма бирор бир юмуш билан машғул – бекор юргани ё ўйинқароқлик қилаётгани кўзга чалинмайди. Ҳовуз теварагини узун столлар эгаллаган. Кимдир дастурхонга нон, кимдир мева-чева, кимдир бир-бир қошиқ қўяяпти… Кичкинтойлар эса ёнма-ён ўтириб, овқат келтирилишини бетоқат кутаяптилар; ҳали-ҳозирча ҳеч ким дастурхонга қўл чўзганича йўқ, гарчи, бо-лалигим – пошшолигим, бўлса ҳам.

… тартиб шунақа. – Раҳимов шуни дилида қайд эти аётиб, бир-бир бола-чаларга ҳам меҳр, ҳам раҳм аралаш ўйчан кўз югуртираркан, енгилгина энтикиб қўйди. – Макаренко айтган: барча ютуқларнинг асоси тартиб ва тарбиядир. Авлоний айтганки, тарбия – ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокатдир.

Ҳамма жамул-жам бўлганидан сўнг, бир зумда навбатчи қизалоқлар, ўспирин йигитчалар овқат тарқатишади.

Раҳимов билади – дил-дилидан ҳис қилади: овқат келтирилишини тоқат би-лан кутаётган манави бир-биридан ширин болачалар ҳамма ота-онали тенгдош-лари каби, жорий тартибнинг жафокаш малайи бўлмай, кўнгиллари тусагандай эркалик қилгилари келади..

… албатта, озорсиз-малолсиз шўхлик-шаддотликларга ҳам ҳақлари бор, – деб ўйлади Раҳимов. – Бор-да, бор, лекин… Ҳар қанча шўхликка ҳақлари бор, шумликка – асло!

Гоҳо эрта тонг чоғлари, гоҳо уйқулари қочиб, тун алламаҳалда ўз-ўзлари би-лан ёлғиз қолганларида, ёхуд катта чошгоҳ маҳалидан кейин, салқин, зах эгатда кўкракларини ерга бериб, терган ярим этак, бир этак пахталарига маъюс, ғам-гин манглайларини босганча, аянчли қисматларини ўйлаб, она меҳрини, ота меҳрини қўмсаб, еру кўкка сиғмай, зор-зор йиғлайдилар.

… болағиналарнинг баъзан кўзлари қизариб, қовоқларининг шиши, мискин юришлари шундан. Лекин, на илож?

Ўзининг кенжасидан қиёс: ҳар қанча ўзини уллилардай тутишга уринмасин, барибир, вақти-вақти билан опасининг пинжига кирадию, қучоқлаб, исканади, эркаланади… Ҳатто, лабларини майин тук босаётган катталари ҳам!..

… э, бунингдийин бахту давлат ҳамма болагаям насиб этавермас экан-да!..

Раҳимов хомуш ортига қайтди. Ўрнига ўтирди.

Ана, овқат тарқатиб бўлинди.

Соатига қаради.

… вақт – ўн бешта кам саккиз – аввал оқшом. Ҳали кеч эмас. Ҳадемай, овқат еб бўлинади. Кейин…

Болаларнинг омонат дафтарчалари билан боғлиқ муаммони ўйлаб, Раҳимов:

Қодир, деди. Қодирбой?!.

Олди брезент билан тўсилган ошхона айвони томондан Матқодирнинг овози эшитилди:

– Лаббай, ёшулли. – Ва, ҳаял ўтмай, чаққон яқинлашаётиб сўради. – Ай-тийми, дастурхон ёзаверсинларми?

Болалар овқатланиб, идиш-товоқлар йиғиштириб бўлингач, ошпазу тар-биячи-мураббийлар бирга давра қуриб овқатланишарди.

– Йўқ, – деди Раҳимов. – Ўтиринг. Омонат дафтарча масаласи мани ўйланти-раётир.

Унинг навуси сизни ўйлантиради, ёшулли, – деди Матқодир, шартта Ра-ҳимовнинг рўпарасига ўтираётиб. – Қайтага бари хурсанд бўлади-ку!

Аслида, шундайку-я, лекин, болаларнинг орасида яширинча сигаретми, папи-росга кўнгил қўйганлари, бўйи чўзилиб қолаётган қизлардан баъзиларининг қошқаламу лаббўёққа ишқи тушаётганлари бўлиши мумкин.

… катта кетиб бўлмайди-ку, бола-да!..

Қачонлардир қўлларига тегадиган даста-даста сармоя эмас, айни кезда нақд оладиган беш-ўн сўмлари уларни кўпроқ қизиқтиришини айтиб:

– Биз болаларни ўзимиздан ранжитиб-бездириб қўймаслигимиз герак, – деди Раҳимов. – Ина, масала нерда, Қодирбой – иним!

– Ман буёғини ўйламаган эканман, ёшулли. Сиз – ҳақсиз.

– Ўйланг, иним, ўйланг!..

Иккинчи ўн кунлик йиғим-терим якуни бўйича, айрим чевар қизларга етмиш беш сўм, баъзи болаларга эллик-эллик беш сўмгача берилиши керак. Бош-ланғич синф ўқувчиларининг барига уч сўмдан беш сўмгача…

… эллик сўм шунчаки арзимас пул эмас-а!.. Бир камбағалнинг салкам бир ой-лик хизмат ҳақи, – деб ўйлади Раҳимов. – Аёлларнинг энг қимматбаҳо чехча фасон этикчаси ўттиз-ўттиз икки сўм, йигитларнинг мана ман деган финча кастюм-шими эса эллик сўмнинг нари-берисида.

– Агар улар бугун фалон сўмдан қўлларига пул олсалар, эрта кечқурун шум-такаларингизнинг бир-ярими гўзингизни шамғалат этиб, калхўз марказидаги дўкондан виноми ё бошқа бир балолар олиб келмасликларига ёки бир-бирининг пулларига кўз олайтирмасликларига сиз кафил бўлоласизми, Қодирбой – иним?

Türler ve etiketler

Yaş sınırı:
0+
Litres'teki yayın tarihi:
26 haziran 2023
Hacim:
440 s. 1 illüstrasyon
Telif hakkı:
Yangi asr avlodi
Metin
Ortalama puan 0, 0 oylamaya göre