ЖЕННИ ГЕРХАРДТ

Abonelik
0
Yorumlar
Parçayı oku
Okundu olarak işaretle
Satın Aldıktan Sonra Kitap Nasıl Okunur
  • Sadece Litres Olarak Okuma “Oku!”
ЖЕННИ ГЕРХАРДТ
Yazı tipi:Aa'dan küçükDaha fazla Aa

Теодор Драйзер

ЖЕННИ ГЕРХАРДТ

Роман

Бу асар марказида ажойиб їалб соіибаси бєлган їиз Женнининг таїдири туради. Яхши ниятли, іис-туйўулари беўубор Женни єзининг іалол меінати билан кун кєришга, олижаноб инсон бєлиб етишишга интилади. Бирої капиталистик тузумнинг ёвуз кучлари бу покиза їиз таїдирини іам єз гирдобига олади, соф муіаббатини поймол этади.

“Женни Герхард” ёзувчининг тенгсизлик оламидаги инсон таїдирига баўишланган энг яхши асарлари їаторида туради.

Эркин НОСИРОВ таржимаси

I БОБ

1880 йил кузининг cубіидамларидан бирида ёши єтинїираган бир аёл єн саккизга кирган їизи билан Колумбус шаіридаги (Огайо штати) манаман деган меімонхонага бош суїди-да, нозирга яїинлашиб, бу ерда бирорта иш топилармикан, деб сєради. Аёл тєладан келса іам, камїувват кєринар, єзини камтарин ва одми тутарди. Очиї чеірали, камтарин ва мулойимгина боїаётган кєзларида андуі кєлкаси ботин эди – буни ожиз, мусибат адойи тамом їилган кишининг башарасига ачиниб тикилган одамгина пайїай оларди. Іозирда онасидан кейинроїда туриб, теварак-атрофга ясама бепарволик билан назар ташлаётган їизининг тортинчоїлиги ва уятчанлиги їайдан пайдо бєлганини тушуниш іам їийин эмасди. Бу їизнинг табиатидаги онасидан єтган тасаввур, туўма сезгирлик ва мурўаклигига їарамай ажиб аїл соіибасига хос бєлган мутаассирлик отасидан єтган жиддий ва вазминликка омухта эди. Аёлларни бу ерга муітожлик етаклаб келганди. Улар азбаройи їашшоїлик тимсолидек туюлганларидан іатто нозирнинг іам юраги эзилиб кетди.

– Їанаїа иш їидиряпсизлар? – деб сєради нозир.

– Балки бирор жойни йиўиштириб ё тозалаб бериш керакдир, – она ботинмайрої жавоб берди. – Пол ювиш іам їєлимдан келади.

Їиз шунда їєнишиб їєйди. У ишлагиси келмаганидан эмас, балки йєїчиликдан їора ишга іам розиликлари шундоїїина билиниб турганидан эзилиб кетганди. Нозир, эркакларга хос бир тарзда, чиройли їизнинг эзилаётганидан таъсирланди.

– Бирпасгина сабр їилинг, – нозир шундай деди-да, идорага кириб, катта хизматчи аёлни чаїирди.

Меімонхонада чиндан іам иш бор экан. Бу ерда фаррош аёл ишдан бєшаб кетганидан асосий зина билан киравериш їаровсиз ётарди.

– Ёнидаги їизими? – деб сєради катта хизматчи узоїдан Она-болага їараб.

– Менимча, шунаїа.

– Начора бугунданої ишга тушаверишсин. Їиз онасига їарашса керак-а?

– Катта хизматчи аёл билан гаплашинг, – деди жойига їайтиб келган нозир мулойимлик билан. – Мана буёїїа єтинг, у ён томондаги эшикни кєрсатди. – Єша ерда келишиб оласизлар.

Бу манзарани касби ойнасоз бєлган Уильям Герхардт ва унинг оиласи бошига тушган беіисоб бахтсизликлар ва муваффаїиятсизликларнинг фожиявий якуни деса бєларди. Бу одам ишсиз їолганидан (камбаўал меінаткашлар таїдирнинг бунаїа іунарларини яхши билишади) эндиликда іар тонгни жонсараклик билан кутар, янги кун єзига, хотинига ва олтита боласига нима олиб келишини билмас, чунки буларнинг нону насибаси тасодифнинг мурувватига боўлиї эди. Герхардтнинг єзи ётиб їолганди. Тєнўич єўли Себастьян ёки єртоїлари айтганларидай Басс шу ердаги вагонсозлик устахонасида шогирд бєлиб ишлар, іафтасига фаїат тєрт доллар оларди. Бош їизи Женевьева єн саккизга кирганига їарамай шу пайтгача їєлида бирор іунари йєї эди. Герхартнинг бошїа болалари іам бор, улар – єн тєрт яшар Жорж, єн иккига кирган Марта, єн ёшли Уильям ва саккиз яшар Вероника эдилар. Улар ишлашга іали ёшлик їилганларидан іаммаларини боїиш зарур эди. Герхардтга їарашли уй оиланинг ягона мулки ва таянчи бєлиб, у іам олти юз долларга гаровга їєйилганди. Герхардт бу пулни йиїїан-терганларини уй олишга сарфлаб, болам-чаїам бемалол турсин, деб ёнига уч хонаю бир айвон солмоїчи бєлганида олганди. Гаров пулидан тєла узилишга бир неча йил бор эди. Бирої аіволлари ночорлашиб їолганидан асосий їарзини тєлаш учун жамўарилган озгина маблаў іам, йиллик фоизлар іисобига тєланадиган бадал іам киришиб кетди. Гердхардтнинг їєлидан эндиликда іеч нарса келмас, аіволи жуда танглигини іам тушунарди. Доктор іаїию гаров пулининг тєланмаган фоизлари іиїилдоўидан буўиб турар, їассоб билан булкачидан їарздор бєлиб їолганини эса айтмаса іам бєларди. Улар Герхардтнинг єта инсофли одамлигига ишонганлигидан їєлларидан келганча насия нарса беришарди. Буларнинг бари Герхардтни їийнар ва азоб берар, дардини енгиб олишига тєсїинлик їилгани їилган эди.

Миссис Герхардт журъатсизликдан мутлаїо йирої аёл эди. У мижозлар топишига муваффаї бєлганда уларнинг кир-чирларини ювиб турар, бошїа пайтларда болаларининг кийимларини тикиб-чатар, уларни мактабга отлантирар, овїат їилар, іаста эрига їарар ва йиўлаган пайтлари іам бєларди. Кєпинча бирорта янги баїїоллик дєконини їидириб топар (іар сафаргиси уйидан тобора олисрої бєларди), аввалига наїд пул тєлаб нарса олар, кейин насия їилишга єтарди. Бошїа баїїоллар соддадил валинеъматга шипшитиб їєймагунча шу аівол давом этаверарди. Жєхори іаммасидан іам арзон эди. Миссис Герхардт їозонни тєлдириб жєхори пиширар, салкам ягона саналган бу таом наї бир іафтага етарди. Зоўора унидан їилинган бєтїа іам йєїдан кєра яхширої бєлиб, унга жиндай ёў тушса борми, салкам базм бєларди іисоби. Герхардтлар хонадонида їовурилган картошка зєр таом саналар, їаіва аіён-аіёнда насиб їилар эди. Кємирни яїинроїдаги темир йєл депосининг кесишган йєллари бєйлаб челак ва саватда териб келишарди. Єтинни іам яїинроїдаги ёўоч омборларидан шу йєл билан топиб келишарди. Улар шу тариїа бир амаллаб кун кечиришар, оталари тузалиб кетиши ва ойна заводида яна иш бошлашидан деярли іар соат умидвор эдилар. Бирої їиш яїинлашиб келар, Герхардт эса тобора умидсизликка тушарди.

– Бу аіволдан тезрої їутилмасам бєлмайди, – деб їєярди бу їайсар немис дам-бадам. Унинг жарангсиз овози юрагини кемираётган ташвишларни ифодалашга ожизлик їилади.

Бу мусибатлар етмагандай, кенжатой Вероникага їизамиї чиїиб, бир неча кунгача ол кетди– Ол їєйди бєлиб ётди. Онаси іамма ишини ташлаб їєйди, боласи ёнидан жилмай ибодат їилаверди. Доктор Элуонгер раімдиллик їилиб, іар куни касалдан хабар олиб турди. Лютеранлар руіонийси, пастор Вундт муїаддас черков номидан тасалли бериб кетарди. Икковлари іам хонадонга тунд мунофиїлик руіидан бєлак нарсани олиб киришмасди. Бошдан оёї їора кийинган бу одамлар яратган эгамнинг вакиллари эдилар-да. Миссис Герхардт, їизчамдан айриляпман, деган хаёлда дарди дунёси їоронўи іолда їизининг ёнида мижжа їоїмай єтирарди. Уч кундан кейин хавф єтиб кетди, бирої хонадонда бир тишлам нон йєї эди. Себастьяннинг маоши дори-дармонга кетди. Фаїат кємиргина текинга тушарди, бирої болаларни деподан бир неча марта їувиб солишди. Миссис Герхардт иш їидириб борса бєладиган жойларни бирма-бир хаёлидан єтказди-да, иши єнгидан келишига сира умид їилмаган іолда меімонхонага йєл олди. Мана, мєъжиза рєй бериб, омади келиб турибди-да.

– Їанча тєлашимизни хоілайсиз? – сєради катта хизматчи.

Миссис Герхардт, буни сєраб єтиришади, деб сира іам єйламаганди. Муітожлик эса унга дадиллик берди.

–кунига бир доллар унчалик кєплик їилмасмикан?

– Маъїул, – деди катта хизматчи. – Іафтада тахминан уч кунлик иш йиўилиб їолади. Іар куни тушдан кейин келсанглар бемалол эплайсизлар.

– Раімат сизга, – деди миссис Герхардт. – Бугундан бошлайверсак бєладими?

– Іа. Юринглар, челак билан латталар їаердалигини кєрсатаман.

Она-бола ногаіон иш бошлашган мусофирхона єша пайтлар учун іам, Колумбус шаіри учун іам ниіоятда ажиб даргоі саналарди. Колумбус –штатнинг пойтахти бєлиб, эллик минг аіолиси бор эди. Бунинг устига бу ерда іамиша мусофирлар кєп бєлар, шу важдан іам шаіарда меімонхоналар ва мусофирхоналар кєпайиши лозим эди. Бу іолдан жуда єринли фойдаланилар, шаіарликларнинг єзлари іар іолда ўурур билан шундай єйлашарди. Колумбуснинг марказий майдонида беш їаватли баіайбат бино їад кєтарган, шунингдек, штатнинг їонун чиїарувчи мажлиси ва энг йирик магазинлар іам шу ерда эди. Меімонхонанинг кенг-кєлам вестибюли –киравериши яїинда їайтадан таъмирдан чиїарилганди. Саіна ва деворларнинг мармар їопламаси їотириб артиб-тозаланганидан кєз нурини олгудек ялтирарди. Юїорига панжараси ёнўої дарахтидан їилинган ва поёндоз гиламни маікам тутадиган мис чивиїли бєлган ажойиб зина олиб чиїарди. Вестибюлнинг бир чеккасидаги пештахта анча-мунча жойни эгаллаган бєлиб, унда газета ва сигаралар сотилади. Зина тагидаги пештахта ортида меімонхона ходими навбатчилик їиларди, меімонхона маъмурияти жойлашган хона іам шу ерда эди. Іамма жойга ёўочнинг аъло навлари ишлатилган ва єша даврнинг янгилиги бєлган газ чироїлар єрнатилганди. Вестибюлнинг охирида жойлашган, эшик ортидан креслолар, соч-саїол оладиган ялтирої асбоблар кєзга ташланиб турарди. Меімонхона олдида доимо иккита ёки учта омнибус кєринар, улар поездлар жадвалига монанд іолда келиб– Кетиб туришарди.

Штатнинг энг йирик сиёсий ва жамоат арбоблари ана шу карвонсаройга тушишарди. Бир їанча губернаторлар навбатма-навбат уни єзларига їароргоі їилишганди. Їєшма штатлар конгрессининг икки сенатори иш билан Колумбусга келганларида, албатта, шу меімонхонадаги энг аъло хоналарда туришарди. Меімонхона эгаси булардан бири бєлган сенатор Брэндерни єзининг доимий истиїоматчиси іисобланар, нега деганда бу кекса бєйдоїнинг Колумбусда ана шу меімонхонадан бєлак бошпанаси йєї эди. Меімонхонанинг бошїа, камрої турадиган истиїоматчилари орасида конгресс ва штатнинг їонун чиїарувчи мажлиси аъзолари, шунингдек, ўайрирасмий сиёсатчилар, коммерсантлар, адвокатлар, врачлар, хуллас іар їанаїа одамлар бор эди. Бу їурама оломон келиб– Кетиб турар, меімонхонадаги іаёт турлича ва сертараддуд кечарди.

Она-бола таїдир таїозоси билан бу ярїирої даргоіга кириб їолганларидан юракларида юрак їолмаганди. Улар у-бу нарсаларга їєл теккизишга аранг ботинишарди. Она-бола супуришлари лозим бєлган кенг-кєлам, їизил гилам тєшалган коридор кєзларига саройдай улуўвор кєринарди. Улар тик їарашга іам журъат этолмас, шивирлаб гаплашишар эди. Ажойиб зинани ювиб, мис чивиїлар билан панжарани артиб-суртишга келганда икковлари іам юрак ютишга мажбур бєлишди: она – тортинчоїлигини енгди, їиз эса барчанинг кєзи олдида шундай иш їилаётганидан юзини сидириб ташлади. Улардан пастда улкан вестибюль ястаниб ётар, у ерда дам олиб, чекишиб єтирганлар, кириб-чиїаётганларнинг іаммаси Она-болани кєриши мумкин эди.

 

– Бу ер жуда чиройлиг-а, тєўрими? – Женевьева шивирлаб гапирса іам, овозининг жарангидан чєчиб тушди.

– Іа, – деб їєйди тиз чєккан іолда нєноїлик билан латтани зєр бериб сиїаётган онаси.

– Бу ерда туришга жуда кєп пул керак бєлар дейман!

– Іа, – деди онаси. – Манави, бурчак– Бурчак жойларни артиш эсингдан чиїмасин. Їара, їанча жойни артмай кетибсан.

Онасининг дашномидан ранжинїираган Женни ишга їаттиї берилиб, ён-верига аланглашга іам ботинолмай, бор кучи билан артиб-суртишга тушди.

Она-бола астойдил, їєлларини аямай, соат бешгача ишлашди. Ташїарига їоронўу тушганида вестибюль чароўон эди. Улар зинани ювиб бєлишаёзган, энг пастдаги бир неча пиллапоя їолганди холос.

Шу пайтда дам-бадам очилиб турганидан ташїаридан совуї іавони киритаётган икки таваїали катта эшик очилиб, баланд бєйли, ёши єтинїираган, бошига цилиндр, эгнига іарбийча бичимдаги кенг плаш кийган бир киши кириб келди. У одам меімонхонадаги башанг оломон орасида ажралиб турар, унинг нозик одамлиги аппа-аён эди. Єзи їорачадан келган, кєриниши жиддий, бирої очиї ва ёїимли эди. Їуюї їора їошлари тагидаги кєзлари чараїлаб турарди. У йєлидан тєхтамай, пештахтадаги ходим тайёр їилиб турган калитни олди-да, зинадан кєтарила бошлади.

У латта ушлаган кекса аёл ёнидан эітиёткорлик билан айланиб єтибгина їолмай, гєё: «Іечїиси йєї, єтиб кетаман», дегандай мурувватпарварона їєл силкиди.

Єшал даїиїада аёлнинг їизи їаддини єнглаган эди, іалиги киши билан юзма-юз тєїнашиб їолди. Йєлини тєсиб їєйганидан їєрїиб кетгани їизнинг кєзларидан шундоїїина сезилиб турарди.

Іалиги киши мулойим жилмайди-да, таъзим їилди.

– Беіуда безовта бєлдингиз, – деди у.

Женни бунга жавобан жилмая олдигина, холос.

Іалиги киши зинадан пича кєтарилиб, беихтиёр єгирилиб їараган эди, їиз жуда іам чиройли кєриниб кетди. Їизнинг кенг, силлиї пешонаси, фарїи текис таралган ва єрилган сочи, мовий кєзларию юзининг ажиб кєриниши назаридан четда їолмади. Іатто їизнинг чиройли лаблари, болалардай кулча юзи ва ёшлик, соўломлик, орзу-умид – ёши єтиб їолган одам бениіоя баланд їадрлайдиган барча нарсаларнинг мужассами бєлган адл, келишган їадди-їоматига іавас-ла кєз югуртиришга іам улгурди. Кейин їиз томонга бошїа їарамаса іамки, унинг ажаб сиймосини дил кєзгусида саїлаган іолда, виїор билан йєлида давом этди. Бу муітарам зот сенатор Жорж Сильвестр Брэндер эди.

– Іозир тепага чиїиб кетган одам жуда келишган экан-а, тєўрими? – деб сєради Женни бироздан кейин.

– Іа, – тасдиїлади онаси.

– Унинг тилла дастали іассаси бор экан.

– Бировларга їараш керак эмас, – деди она насиіатомуз іолда. – Яхши эмас.

– Мен унга їараганим йєї, – Женни соддадиллик билан эътироз билдирди. – Єзи менга таъзим їилди.

– Бировларга їарашнинг іожати йєї, – деди она. – Бу уларга эітимол ёїмас.

Женни яна индамасдан ишга киришди, бирої бу ажойиб меімонхона іамон кєзни їамаштиргани-їамаштирганди. У теварак-атрофдаги ўовур-ўувурга, одамларнинг іушчаїчаї бир шовїинга айланиб кетаётган гаплари ва іандаларига беихтиёр їулої соларди. Биринчи їаватнинг бир учида ресторан бор эди. У ерда идиш-товоїларнинг жаранги келаётганидан кечки тамаддига дастурхон ёзилаётганини англаш мушкул эмасди. Меімонхонанинг бошїа бир чеккасида кимдир рояль чаларди. Хуллас іар бир нарсада кечки тамадди арафасида бєладиган одатдаги їувної, іаловатбахш бир кайфият сезилиб турарди. Мана шу нарса бечора їиз юрагини умид билан тепишга мажбур їиларди. Нега деганда, їиз ёш, муітожлик юки эса унинг ёш їалбини іали– Іозирча эзиб ташлашга улгурганича йєї эди. У іамма ёїни яхшилаб ювиб, тозалашда давом этаркан, гоіо ёнгинасида ишлаётган, мулойим кєзларини теварагини ажин босган, лаблари кундалик беіисоб ташвишларни унсиз такрорлаётган, толиїїан онасини унутарди. Шунда їиз теварак-атрофдаги нарсалар наїадар сеірли эканлигини єйлар ва ана шу іашамату шодонликдан озгинаси єзига іам насиб бєлишини истарди.

Соат олти яримда катта хизматчи аёл она-болани эслаб, уларга жавоб бергани келди. Зина супуриб-сидириб бєлинганди. Она-бола шунда енгил тин олишди-да, челак билан латталарни жойига їєйиб, уйларига ошиїишди. Она ахийри иш топганларидан терисига сиўмасди.

Улар улкан, чиройли бинолар ёнидан єтиб боришарди. Женни меімонхонада бошїача ва янгича нарсаларни кєриб тєлїинланганидан яна ўалати бєла бошлади.

– Бой бєлиш яхши-я, тєўрими? – деди у.

– Іа, – жавоб їилди эс-іуши хаста Вероникада бєлган онаси

– Уларнинг ошхонаси каттаконлигини кєрдингми?

– Іа.

Она-бола энди хароб, кєримсиз уйлар ёнидан єтиб боришар, кузги япроїлар оёї остида заиф шитирларди.

– Їани энди биз іам бой бєлсак, – Женни єзича ўєлдирагандай бєлди.

– Нима їилишниям билмайман, – онаси чуїур уі тортиб, бєйнига олди. – Уйда бирор егулик нарса бєлмаса керак.

– Жаноб Бауменнинг дєконига яна бир марта кира їолайлик! Женни ойисининг овозидаги умидсизликдан эзилганидан унга жуда раіми келди.

– У бизга іалиям ишонади дейсанми?

– Унга иш топдик, деймиз. Єзим айтаман.

– Яхши, – онаси ночора кєнди.

Она-бола уйларидан икки квартал беридаги мєъжазгина, чироўи хира баїїолчилик дєконига бош суїишди. Миссис Герхардт оўиз очмоїчи бєлувди. Женни эпчиллик їилди:

–– Бизга бугун їарзга озгина нон билан ёў бериб турасизми? «Колумбус-Хауз»дан иш топдик, шанбада, албатта, узамиз.

– Іа, – їєшимча їилди миссис Герхардт, – энди мен ишлиман.

Бу оиладагилар бошларига мусибат тушмасидан ва касалликка чалинмасларидан илгари іам Бауменнинг дєконидан доимо нарса олиб туришарди. Баїїол шунинг учун іам Она-бола тєўри айтишаётганини билиб турарди.

– У ерда анчадан буён ишлаяпсизларми? – деб сєради у.

– Бугун биринчи кун.

– Сиз мени биласиз, миссис Герхардт, – деди баїїол. – Сизга йєї дейишни истамасдим. Жаноб Герхардт ишончли одам, лекин мен іам бадавлат эмасман. Іозир замон оўир, – їєшимча їилди у, – менинг іам бола-чаїам бор.

– Іа, тушунаман, – деб їєйди оіиста миссис Герхардт.

Миссис Герхардт ишлайверганидан їизариб кетган їєлларини эскирган рємоли остига яшириб, безовта іолда сиїїани-сиїїанди, Женни эса ёнида дамини чиїармай турарди.

– Майли, – деди ниіоят, Баумен. – Бу сафарча іам їарзга бераман. Шанба куни їурбиларинг етганича тєларсизлар.

Баїїол нон билан ёў єраб, Женнига узатаркан, кулимсираб деди:

– Їєлларингизга яна пул тушганда бошїа ёїїа оўиб кетарсизлар дейман.

– Бєлмаган гап, – миссис Герхардт эътироз билдирди, бунаїа їилмаслигимизни єзингиз іам яхши биласиз-ку.

Миссис Герхардтнинг баїїолга узундан-узої тушунтириб єтиришга іоли іам йєї эди.

Она-бола муюлишдан єтиб, икки томонига хароб уйчалар тушган їоронўи кєчадан кета бошлашди. – Болалар кємир олиб келишганмикин-а, їани энди билолсам, – деди она іорўин, уйларига бир неча їадам їолганда.

– Ташвишланма, – деди Женни. – Олиб келишмаган бєлса бориб єзим олиб келаман.

– Битта амаки бизни іайдаб юборди, – ойиси кємирни сєраганида Жорж саломлашишга іам улгурмай тєкиб-солди. – Шунда іам озгина олиб келдим, – їєшимча їилди у. – Платформадан ташладим.

Миссис Герхардт жилмайди, Женни эса їаттиї кулиб юборди.

– Вероника їалай? – сєради у.

– Ухлаётганга єхшайди, – деди отаси. – Унга соат бешда яна дори ичирдим.

Она кечликка ўарибона тамадди іозирлади-да, хаста їизчасининг ёнига єтирди. У іар галгидай тун бєйи мижжа їоїмай чиїиш тараддудида эди.

Себастьян кечки овїат пайтида битта амалий гапни єртага ташлаганди, іаммалари унга эътибор беришди.

Чунки Себастьян ишнинг кєзини билар, тирикчилик масалаларида бошїалардан кєра тажрибалирої эди. У вагонсозлик устахоналарида бор-йєўи шогирд бєлиб ишлар, іеч їанаїа маълумот олмаган, чунки унга лютеранлар динининг аїидаларидан бєлак нарсани єргатишмаганди, булар эса унинг дидига сира-сира єтиришмасди. Шунга їарамай Себастьян іаїиїий америкаликлар сингари ўайрат ва шижоатга тєла йигит эди. Бєйдор, паілавонсифат ва ёшига яраша баїувват бєлиб, шаіарлик йигитларнинг сараси эди. Унинг муваффаїият їозонмоїчи бєлсанг лалайма, бунинг учун дунёда пешїадам бєлган сирти силлиїларга иложи борича яїинлашишинг ёки жилла їурса, улар билан єзингни яїин кєрсатишинг керак, деган іаётий фалсафаси бор эди.

Басс ана шунинг учун іам «Колумбус-Хауз» атрофида єралашиб юришни ёїтирарди. Унга мазкур меімонхона бу оламдаги казо– Казолар маконидай туюларди. Пул тєплаб, устига тузукрої костюм битганидан кечїурунлари шаіар марказига борадиган ва ошналари билан меімонхона олдида соатлаб єралашадиган бєлди. Пошналарини таїиллатиб юриб, бир жуфти беш центлик сигара чекар ва бойваччалардай їизларга кєз ташларди. Бу ерда бошїа йигитлар – меімонхонага соїол олдиргани ёки бир їадаігина виски ичгани кирадиган шаіарлик олифталар ва бекорчилар іам учраб турарди. Басснинг іаваси келар ва уларга таїлид їилишга уринарди. Бу ерда одамнинг, аввало, кийинишига їараб баіо беришарди. Одамлар яхши кийиниб юришса, бармоїларида узук, галстукларида тєўнаўич кєринса бас, улар нимаики їилишмасин, яхшига єтишаверарди. Басснинг уларга єхшагиси келар, шунинг учун іам ваїтини беіуда ва беъмани єтказиш бобидаги тажрибаси тезкорлик билан ортиб борарди.

– Меімонхонада турганларнинг кийимларини ювиб турсанг бєлмайдими? – деди у Женнига. Бу зинапоя ювишдан дурустрої-ку.

– Бу їанаїа бєлади? – сєради Женни.

– Нозирга тєўридан-тєўри айтавер.

Бу маслаіат Женнига жуда оїилона туюлди.

– Мабодо меімонхона олдида мени кєриб їолсанг, таўин гаплашиб єтирмагин, – икковлари їолганларида Басс уни огоілантирди. – Мени танимагандай бєлавер.

– Нимага? – Женни соддадиллик билан сєради.

– Нимагалигини єзинг жуда яхши биласан, – деди акаси. У кєринишларинг жуда хароб, сендаїа жигарлардан одам шарманда бєлади, деб кєп марта гапирганди. – Мабодо тєїнашиб їолсак, єтиб кетавервассалом. Эшитяпсанми?

– Яхши, – Женни калта жавоб їилди. Басс атиги бир ёшгина катта бєлса іам, Женни доимо унинг айтганини їиларди.

Эртасига Она-бола меімонхонага кетишаётганларида Женни акасининг маслаіатидан сєз очди.

– Басс меімонхонада турганларнинг кийимини ювиб турсанглар бєлади, деяпти.

Кечаси билан супуриб-сидиришдан іафтасига тушадиган уч доллар устига їандай їилиб яна їєшимча пул топса бєларкин, деб єйлайвериб їийналиб чиїїан миссис Герхардт Басснинг гапини маъїуллади.

– Тєўри гап, – деди у. – Мен нозирдан сєраб кєраман.

Бирої улар меімонхонага келганларида бунга їулай фурсат іадеганда топилавермади. Фаїат кечга яїин таїдир кулиб боїїандай бєлди: катта хизматчи аёл нозир пештахтаси олдидаги полни ювишни буюрди. Чамаси мартабали шахс бєлган нозирнинг Она-болага яхшилик їилгиси келгани аён эди. Яхши, меірибон она билан унинг кєіликкина їизи нозирга хуш келиб їолганди. Шу важдан іам нозир миссис Герхардт кун бєйи калласида айланиб юрган нарсани юрак ютиб сєрашга ботинганида илтифот ила їулої солди.

– Меімонхонада турганлардан битта-яримтаси кийимини ювдиришга рози бєлармикин-а? – деди миссис Герхардт. – Бошим осмонга етарди-да…

Нозир унга їараркан, бу ўамнок чеірадан чорасиз муітожлик аломатларини єїиди яна бир бор.

– Кєрамиз, – нозир шундай жавоб їиларкан, єша дамнинг єзида сенатор Брэндер билан генерал Гопкинсни хаёлидан єтказди. Уларнинг икковлари іам меірибон одамлар ва бу бечора аёлга жон-жон деб ёрдам беришади.

– Тепага, сенатор Брэндернинг хонасига чиїинг. Йигирма иккинчи хона. Мана, – нозир хона раїамини їоўозга ёзиб берди, – бориб мен юборганимни айтинг.

Миссис Герхардт їоўозни їєли їалтираб олди. Сєз билан айтолмаган миннатдорчилиги кєзларидан билиниб турарди.

– Іеч їиси йєї, іеч їиси йєї, – деди нозир аёлнинг іаяжонланаётганини сезиб. – Іозирої боринг. Хонасида єтирибди.

Миссис Герхардт йигирма иккинчи хонанинг эшигини оіиста ва эітиром билан таїиллатди. Женни эса ёнида унсиз турарди.

Бир даїиїадан сєнг эшик очилиб, чароўон хонанинг эшигида сенатор кєринди. У башанг смокингда бєлганидан илк марта кєрганларидан іам ёш кєринарди.

– Хизмат, хоним? – деб сєради у миссис Герхардтдан. У икковларини іам даріол таниганди.

Она бутунлай довдираб їолганидан тезда жавоб беролмади:

– Биз… нарсаларингизни ювиб берсак бєлармикин, деб сєрамоїчийдик.

– Ювиб берайлик дейсизми? – сенатор бениіоя жарангдор овозда сєради. – Нарсаларимни ювишми? Їани, киринглар. Іозир кєрамиз-да. У такаллуф билан єзини четга олиб, Она-болани ичкарига киритди-да, эшикни ёпди.

– Іозир кєрамиз-да, – деди у яна ёнўої дарахтидан ясалган баіайбат шифонернинг тортмаларини бирин-кетин очаркан.

Женни хонани їизиїиш билан кєздан кечирди. У хонадаги камин ва пардоз столчасида турган бир олам майда-чуйда безаклару чиройли буюмларни шу чоїїача кєрмаганди. Юмшої кресло ва унинг ёнида кєк соявонли чирої турар, полда їалин, юмшої гилам, у-бу ерларга ташлаб їєйилган бир неча гиламчалар бор эди, хуллас іар бир нарса бойлик ва іашаматдан дарак берарди!

 

– Єтиринглар, мана стуллар, – сенатор илтифот билан шундай дея їєшни хонага єтди.

Вужудларини сенаторга нисбатан іуркак бир эітиром їамраб олган она-бола іурмат саїлаб туришарди, сенатор эса нарсаларини кєздан кечириб бєлганидан кейин таклифини такрорлади. Она-бола іижолатда, єнўайсизланиб єтиришди.

– Бу їизингизми? – сенатор миссис Герхардтга шундай деркан, Женнига кулиб їєйди.

– Шундай, сэр, – жавоб їилди она. – Бу катта їизим.

– Эрингиз баріаётми? – сєради сенатор шундан кейин. – Исми-шарифингиз нима? Їаерда турасиз?

Миссис Герхардт іамма саволларга бажонидил жавоб берди.

– Болаларингиз нечта? – давом этди сенатор.

– Олтита, – жавоб їилди миссис Герхардт.

– Оилангиз кичкина эмас экан, нима іам дердик. Сиз мамалакат олдидаги бурчингизни бажаргансиз. Бунга шак-шубіа йєї.

– Іа, сэр – жавоб їилди миссис Герхардт унинг эътиборидан тєлїинланиб.

– Катта їизим дедингизми?

– Шундай, сэр.

– Эрингиз нима иш їилади?

– У шишасоз. Іозир касал.

Сенатор билан миссис Герхардт гурунглашар, Женни эса їулої солар, йирик мовий кєзлари іайрат ва їизиїиш билан боїарди. Сенатор іар гал Женнига їараганида їизнинг соддадил, маъсума нигоіига дуч келиб, ажойиб таБассумини кєраркан, ундан кєзини узишга їийналарди.

– Іа, деди у ачиниб, – буларнинг бари афсусланарли. Менинг унча-бунча нарсаларим йиўилиб їолибди, шуни ювиб берсанглар дейман. Келаси іафтада яна бєлса керак.

Сенатор нарсаларини чоўроїїина ва чиройли халтага жойлади.

Їайси куни олиб келайлик? – сєради миссис Герхардт.

– Бари бир, – жавоб їилди сенатор. – Келаси іафтанинг хоілаган кунида.

Миссис Герхардт оіиста миннатдорчилик билдирди-да, єрнидан турди.

– Гап бундай, – сенатор олдинга єтиб, уларга эшик очди. – Душанбада олиб кела їолинглар.

– Хєп бєлади, сэр, – деди миссис Герхардт. – Раімат сизга.

Она-бола кетишди, сенатор эса яна мутолаага тушди. Бирої негадир фаромуш бєла бошлади.

– Афсус, – деди у китобни ёпаркан. – Бу одамларда кишини таъсирлантирувчи нимадир бор.

Миссис Герхардт їизи билан яна тунд ва їоронўи кєчалардан кетарди. Ногоіон ишлари єнгидан келганидан руілари жуда баланд эди.

– Хонаси жуда ажойиб экан-а, тєўрими? – шивирлади Женни.

– Іа, – жавоб їилди онаси. – Єзиям ажойиб инсон экан.

– У сенатор-а, шундайми? – давом этди їизи.

– Іа.

– Машіур бєлиш одамга ёїса керак, – деб їєйди їизи оіиста.

II БОБ

Женнининг маънавий оламини їандай тасвирласак экан? Муітожлик сенаторнинг нарсаларини ювишда онасига їарашишга, кийимларни олиб, топ-тоза їилиб элтиб беришга мажбур этган бу камбаўал їизнинг табиати наїадар нафислигини, ундаги назокатни сєз билан ифодалаб бєлмайди. Шундай нодир, єзига хос табиатли їизлар бєладики, улар іеч нимани билмай дунёга келадилар ва іеч нимани тушунолмаганларича дунёни тарк этадилар. Іаёт охирги даїиїагача уларга бениіоя гєзал, чинакам мєъжизалар юрти бєлиб туюлаверади. Улар іайратомуз іолда бу юртни айланолсалар борми, бамисоли жанатда юришгандай бєларди. Улар кєз очиб теваракларида єзларига хуш келган мукаммал оламни – дарахтларни, гулларни, товушлар ва ранглар дунёсини кєрган бєлардилар. Бу – уларнинг энг їимматбаіо мероси, энг яхши бойлигидир. Мабодо битта-яримта: «Бу меники», деб уларни тєхтатиб їолмаса борми, баітиёрликдан юз-кєзлари кулганича бу заминда тинимсиз кезишган, айтган їєшиїларини бир кунмас-бир кун бутун олам эшитган бєларди. Бу эзгулик їєшиўидир.

Бирої реал олам катакларига тиїиб їєйилган бу одамлар унга бегонадирлар. Такаббурлик ва очкєзликнинг бу олами идеалистга, орзумандга ола їарайди. Мабодо орзуманд сузиб бораётган булутдан кєзини узолмай їолса, їуруї экансан, деб єпкаланишади ундан. Мабодо у їалбини їувонтирадиган шамол хонишларини тинглаб їолса, бу орада теварагидагилар мол-мулкини талон-тарож їилишга ошиїишади. Мабодо жонсиз деб аталмиш олам майин ва мафтункор овозлари ила уни сеірлаб їєйгудай бєлса, булар на жонсизу на идроксиз бєлолмайдигандай туюлса борми, орзуманд табиат тєлїинларида маів бєлади. Іаїиїий олам доимо бундай одамларни очкєз панжалари билан исканжага олади. Іаёт худди шунаїа одамларни єзининг итоатгєй їулларига айлантиради.

Женни іам бу кєримсиз оламда худди шундай эди. Болалигиданої іар бир їадамини яхшилик ва назокат билан босганди. Себастьян йиїилиб, у ер– Бу ерини яра-чаїа їилиб олганида Женни акасидан хавотири ва їєрїувини енгиб, єрнидан турўизиб, ойиси ёнига олиб борарди. Жорж їорним оч, деб хархаша їилганида єзининг бурда нонини берарди. Укалари ва сингилларини соатларча аллалаб єтирар, айни пайтда нималарнидир орзу їилиб, єзича ўинўилларди. Йєлга кириши биланої онасига їараша бошлади. Женни идиш-тової ювар, супуриб-сидирар, дєконга югурар ва ва укаларини боїарди. Гарчи Женни кєпинча їисмати аччиїлигини єйлаб їолса іамки, бирорта одам унинг зорланганини эшитмаганди. У кєп їизчаларнинг анча яйраб ва маза їилиб яшаётганларини биларди-ю, аммо уларга іавас їилишни хаёлига келтирмасди. Ичидан эзилса іам, барибир ашуласини айтаверарди. Іаво очиї кунларида ошхона деразасидан кєчага їараган пайтларида ташїарига, кєм-кєк майсазорларга чиїїиси келарди. Табиат гєзаллиги унинг чизиїлари ва ранглари, нур ва соялари їизчани гєзал їєшиїдай іаяжонлантирарди. Гоіида Женни Жорж билан укасини ёнўоїзорга олиб кетарди. Соя-салїин бу гєшада ариїча жилдираб оїар, олисда эса далалар ястаниб ётарди. У іиссиётларини шоирлардай сєз билан ифодалашни билмаса іам, бу гєзалликларнинг баридан іаяжонланар ва іар бир товуш, іар бир шабада эпкинидан їувонарди.

Ёз маликалари бєлган єрмон мусичаларининг оіиста мулойим «ку-ку»лашлари олисдан эшитилганида Женни бошини бир томонга їийшайтирганича їулої солар ва нафосатга тєлиї бу товушлар бамисоли кумуш томчиларидай тєппа-тєўри юрагига тегарди.

Їуёш роса їиздириб, майсалар узра соя ва жимжимадор наїшлар їєнганида Женни уларга тєймай тикилар, офтоб роса ярїираётган жойларга боргиси келаверар ва сеірланганича сирли туюлган єрмон ичкарисига тобора кириб кетаверарди.

Женни рангларнинг бор гєзалликларини іис їиларди. Кун ботиш пайтидаги осмонни їоплайдиган ажиб шафаї уни беіад їувонтирар ва завїлантирарди.

– Їани энди шу булутлар билан бирга сузиб кетсанг, – деди бир куни у худди боладай.

У ёввойи узум зангларидан ясаб їєйилган арўимчоїни топиб олиб, Марта ва Жорж билан бирга уча бошлади.

– Іа, їани энди шунаїа їайиї бєлса, – деди Жорж.

Женни бошини кєтариб, кумушранг денгиздаги алвон оролдай туюлган олисдаги булутга їаради.

– Їани энди одамлар мана шу оролда туришса, – деди у.

Женни хаёлан єша ерда бєлиб, іаво сєїмоїларида енгил чопиб борарди.

– Їара, асалари, – деди Жорж ён томондан учиб єтаётган асаларини кєрсатиб.

– Іа, – деб їєйди Женни орзуманд іолда, – уйига шошиляпти.

– Іамма нарсанинг уйи бєладими? – cєради Марта.

– Деярли іамма нарсанинг.

– Їушларниямми?

– Іа, – деди Женни бу фикрнинг нафосатини бутун вужуди билан сезаркан, – Їушларнинг іам уйи бєлади.

– Асалариларниямми? – деди Марта бєш келмай.

– Іа, асалариларниям.

– Кучукларнинг-чи? – сєради Жорж яїинроїдаги йєлда ёлўиз сандироїлаб юрган итни кєриб.

– Іа, албатта, – деди Женни.-кучукларнинг уйи бєлишини билмайсанми?

– Чивинларнинг-чи? – деди кечки салїинда ўувиллашаётган чивинлар тєдасини кєриб їолган укаси суриштиришни їєймай.

– Іа, – деди Женни бунга єзи іам ярим-ёрти ишониб. – Їулої солинглар!

– Єіє! – хитоб їилди Жорж ишонїирамай. – Уларнинг уйи їанаїа бєлишини бир кєрсам бєларди-да.

– Їулої солинглар! – Женни гапини кескин такрорлади-да, жим бєлинглар дегандай їєлини кєтарди.

Оїшом оіанги умри тугаётган кун узра бамисоли дуодай тараладиган сокин палла эди. Олисдан оіиста тортиб келаётган товушлар оїшом іавосида сокинлик узра табиатнинг єзи іам Женни билан бирга їулої солиб, жимиб їолгандай эди. Женнидан бир неча їадам нарида їизил тєш тоўчумчуї дик-дик сакрарди. Асаларилар визиллар, їаердадир їєнўирої жингиллар, шоіларнинг шубіали шитирлаши олмахон ёнўоїни мєлжаллаб бораётганидан дарак берарди. Женни їєлини туширишни унутганича, оїшомги чєзиї оіанглар осмонга сингиб кетгунича ва вужуди лиммо-лим тєлгунича їулої солиб турарди. Шундан кейин єрнидан їєзўалди.