Sadece LitRes`te okuyun

Kitap dosya olarak indirilemez ancak uygulamamız üzerinden veya online olarak web sitemizden okunabilir.

Kitabı oku: «Seçilmiş Eserler 2. Cilt», sayfa 2

Yazı tipi:

САДАҚА– РАДДИ БАЛО

Бир қария. Қўлларида ҳасса. Ҳасса эса уни мен томонга олиб келмоқда. Чол ўткинчи кишига қўлини чўзган ҳолда алланима деди.У яна бир ўткинчини тўхтатди. Балки танишдир…

Мен етиб бордим. Нуроний чол менга юзланди. Кўзларида бетасалло қайғунинг тирик суврати.

– Ўғлим…

– Ассалому алайкум,– дедим ва узатилган қўлларини ўз қўлларимга олдим. “Қаерда кўрган эканман…ким экан бу бобо?”

– Ваалейкум.

У қўлларини тез тортиб олди. Қўллари қорайиб,бужмайган.

– Хайр, майли…йўлингдан қолма, ўғлим…

Ҳайрон бўлдим. У менга нимадир айтмоқчи эди-ку, нега айтмади, кўнглини нега тўкмади?

– Отахон,сиз менга бир нарса демоқчи эдингиз…

– Садақақилинг, ўғлим… Садақа–радди бало…

Калавланиб қолдим. Мен бу гапни тушунмадим, чунки менинг фикрим мазкур хаёлдан жуда йироқда, жуда йироқда эди.

Автобус учун майдалатган тангаларимни очиқ кафтига ташладим.

Кайфият бузилди. Қулоқларимда ҳайқирган оҳанг…

Оёқларим остида япроқлар шитирлайди. Тўкилган япроқлар йўлларимни тўсаётгандек. Умрини тугатаётгандек. Тўкилган япроқлар кўнглимни писанд этмас, гўё менинг ҳаётимни қайтадан яшаб бераётгандек…

Садақа сўраган чолни ўйлайман. Ким у? Нега ахир? Тирикчилик учунми? Ишонмайман. Балки ғўрлигимдан, ҳаётни яхши билмаганимдан– ишонмайман. Кейин ўша чолни эски масжид ёнида учратдим. У ҳеч кимни тўхтатмади, ҳеч кимдан садақа сўрамади.

Ҳар кун кўрдим. Қўлларида ҳасса, шошиб бормоқда. Асабий ғудранади. Балки умрининг охиригача масжидга қатнар. Балки ибодатдан кўнгли қайтгандир, шунинг учун асабийғудранар. Балки мушкули оғирдир. Ночордир. Балки одамларнинг ҳамёнини, юрагини шарт юлиб олиш–масжидда саждақилиш каби осондир.

Масжид сари судралиб кетаётган ўша қарияга етиб олдим.

– Ота…

Чол тўхтади. Мен томонга қайрилиб қарамади.

– Ўғлим… Абдулмажид!

– Йўқ, менинг исмим Абдулмажид эмас… Сизга атаганим бор эди.

Чол менга юзланди. Қаттиқ тикилди.

– Керакмас… йўлингдан қолма… Абдулмажид!

Қуёш чарчаган теримчи қизнинг юзлари сингарисўлғин.

Димоғимда тупроқ иси. Оёқларим остида умрини тугатган япроқларнинг ҳасратли шивирлашлари.

Назаримда, ёмғир ёғади. Осмон булут.

ЭНГ ЯНГИ ТОНГ

Ҳикоя

Аҳмад ака мендан уч ёш катта бўлса ҳам уни “Аҳмад”дейман. Аҳмад– рассом.

– Аҳмад, бунингга қандай от қўйдинг?

– “Қотил ака ва ошиқ”. Ўтмишдан.

– Расмда бундай маъно кўрмаяпман-ку! Бир киши осмонга қараяпти. Биттаси, ҳув, чойдиш ушлаб турибди. Чой қўяди, шекиллик…

– Ҳали тугатганим йўқ. Ўрнингни тузат, юзингни юв.

– Аҳмад, шошма, манави ўтган йил чизган асарингдаги кишига ўхшайди, фақат жуда озиб кетибди.

– Ҳа, ўша. Довудбек Яҳудий.

– Қайси Довудбек?

– Синглисини ўлдирган. Бертанинг қотили.

– Берта ким?

– Берта–Асаднинг қайлиғи. Асад– ўзбек. Ваҳоб, жиғимга тегаверма саволларинг билан.

– Аҳмад, кечирасан. Мен жиддий сўрайман, англат-чи, бу асар билан нима демоқчисан? Мен мантиқсиз ҳасрат, оғир, сўнги йўқ даҳшатдан бўлак ҳеч нарса тушунмаяпман.

– Тушунмаётган бўлсанг, демак мен ўз мақсадимга эришолмапман-да. Сен бефарқ одамсан. Хўп, майли. Жек Лондонни биласан-а?

– Хўш?

– Шундай… Эшит, бўлмасам, айтиб берақолай. Суврат, тахминан, шундай ҳикоя қилмоқ керак: Узун, қора тун. Изғирин юзни егудай бўлиб увиллайди. Икки киши– бири соқолсиз, аммо ғам-алам ғижимлаб ташлаган. Бири сочлари патила-патила соқоллари ўсган, соқов. Икки гавда ва икки шарпа бир-бирига яқинлашди. Бири қуруқ хас-хашакларни йиғиб келди. Кўзларидаёшлармуз сингари қотиб қолган. Лабларида маъно англатмайдиган бир илжайиш бор. У ҳамма нарсани унутган. Нотаниш кишининг ўтин келтирганига унга, илтижо билан қараб турганига ҳайрон бўлмайди. Кўм-кўк томирлари кўриниб турган қўллари билан чўнтагидан гугурт олади. Гулхан ёнади. Қипқизил олов унинг кўзларини юмдира олмайди. У оловга қараб соатларни ўтказади. Нотаниш киши узун жундор қўллари билан чорсисини ёзиб унга ноз-неъматларни тўкади. Икки бечора одам шундай тунни ўтказади. Соқолсиз одам кундуз қаёқларгадир йўқ бўлиб кетади. Кечаси пайдо бўлади. Топганини ўртага қўяди-да, “олинг”, дегандай соқовни имлайди. Иккиси яна олов олдида сукут сақлаб ўтиришади. Соқолсиз ғудранади:

– Эҳ, соқов! Лоақал сўзларимни эшитсанг экан. Бу дунё шу қадар кенг ва шу қадар тор. Изламаган жойим қолмади. Дунёда Асаддан кўпи борми?–“Асад” номини эшитгандек соқов бир қараб қўяди. Бундан севиниб кетган Довуд, унинг оёқларига бош қўйиб, сўрай бошлайди.– Айт, дўстим, ўз синглисини ўлдирган кишини қандай жазо кутади?

Соқов кўзларини очади, лаблари қимирлайди. Томирлари чиқиб турган қўлларини олдига чўзиб: «Б… Берт…»дейди.

– Берта, сенинг Бертангни ўлдирган Довуд мен бўламан.

Довуд икки йилдан бери излаб юрган кишисини топганини билди. Унинг кўзлари ёниб кетди. Бу соқов кишини Довуд юраги билан олдинроқ таниган эди. Асад кулди. Сўнг ориқ қўлларини чўзиб Довуднинг бўғзига кела бошлади. Довуд ўзини лаззатли туш қучоғида сезди. “Ака, мен сендан розиман. Сен менинг қотилим эмассан. Сен ўз синглинг Бертани ўлдирганинг йўқ. Ахир менинг севгилим сендан қасос олмаяпти–ку!”–деган каби бўларди. Бироқ Довуд кўзини очганда Асад яна оловга қараб жим ўлтирарди. Довуд этик кўнжидан узун пичоқ чиқарди. Асаднинг тикка тепасига келди.

– Асад.

Асад кулиб қаради, бу кулги қумғонда қайнаётган сув сингари бўлса ҳам Довудгатоғ-тошлар ағдарилаётгандек даҳшатли эди. Довуд пичоқни Асаднинг қўлига олиб берди.

– Мен–қотил. Фақат сен мени ўлдиришинг керак.

Асад ўзининг ғайритабиий кулгиси билан пичоқни чеккага қўйди.

Орзусига етолмаган Довуд чинқираб йиғлади, ўзини ерга урди. У бутун дунёни ланъатлади. Дунёдаги бутун динларни, илоҳларни ҳақорат қилди. Асаднинг оёғига ёпишиб сўради. “Мени ўлдир!” деди.

Асад яна баттар кулди.

Довуд жинни бўла бошлади.

Асад эса қаттиқ кулар, унинг кулгуси баланд минора қуббаларига урилиб ҳазин ва қўрқинчли акс садо қайтарарди. Шу, тамом.

– Аҳмад,бу сурат орқали ҳозир айтганингдек маъно чиқараолмайсан. Кечирасан.

–Майли… Ваҳоб, ойимга мени ухлаяпти деб қўявер.

Ҳаммаёқ оппоқ. Йўқ, қор эмас. Қиров. Қатқалоқ ердан Усмонали ўтиб кетди. Рустамжон деразам тўғрисида сигаретини ёндирди. Деразамнинг каттагина шу кўзи Аҳмаднинг чизмаларига ўхшаб кетади. Қумри опа челак кўтариб ўтди. Хаёлчан. Бизнинг уйдан йигирма қадам нарироқда водопровод бор. Ҳаялўтмасдан Қумри опа челакларини қўлларига осиб олади. Сув йўқ, бўш қайтди. Музлаб қолгандир. Ана, Маҳмуд ота. Носи бор лунжида. Маҳмуд ота ғаройиб қария. Унинг лаблари пичирлади. Менга эшитилмайди. Қўшиқ айтаётгандир. Ҳарқалай Қуръоннинг бирор сураси эмас-да. Маҳмуд ота мен томонга ўгирилди. Кўрмади мени. Ўтиб кетди…

– Чойингни ичмайсанми, совуди,– деди ойим.

– Ичаман. Ойи, Аҳмадни уйғотайми?

– Йўқ. У кечаси билан ухлагани йўқ. Иккита касалнинг суратини оляпти.

Ойимнинг қўллари қора. Менинг қўлим оқ, қизғиш.

– Нонуштада яхшилаб чой ичиб олиш керак.

Ойим бу гапни ҳар кун эрталаб айтади. Эринмайди. Мен ҳам “албатта, албатта” дейман ҳар тонг. Ойим– рўза. Бирга-бирга саҳарлик қиламиз ойим билан.

– Мулла Солиҳникига кириб фотиҳа қилиб чиқ. Бўлмаса, ёмон бўлади.

– Хўп. Кечки пайт кираман-да.

Солиҳ аканинг хотини ўтган чоршанба вафотқилибди. Садбар хола жуда хушфеъл эди. Гапирганда “гиргиттон” деб қўярди… Раҳматлик… Энди Садбарсо хола ҳақда сўз кетса, «раҳматлик» қўшиб гапирилади. Кўниколмайман. Дадамни эслайман. Дадамнинг бўйи баланд эди. Мўйлови бор эди. Сув ичганда олдин мўйлабини тепага қаратиб силаб қўярди. Бир кун қишда мен билан дадам бир ёққа кетаётган эдик. Ер сирғанчиқ. Дадам гуп этиб чалқанча йиқилиб тушди. Шундан кейин дадам мендан бир-икки кун уялиб юрди, назаримда. Мени “дадангга ўхшайсан, ўхшайсан!” дейишади. Лекин менинг бўйим жуда паст.

Қўштиғ милтиқни мойлаб қўйиш керак.

Дадам– мерган эди.

Ойим менинг дадам ҳақида ўйлаётганимни пайқади, шекилли:

– Дадангга ис чиқариш керак. Яхши бўлади. Ойлигингни қачон оласан?– деди.

Ойим доимо ё “яхши бўлади”, ё “ёмон бўлади” деб гапиради. Яхши. Ёмон.

– Ҳайда, ҳо-о. Бу–Қатрон. Молбоқар. Сигиримиз ҳозир ўрнидан турган бўлса керак, унинг овозини эшитиб.

Оғилни очиш учун ойим билан мен баравар ўрнимиздан турдик. Ойим мендан эпчиллик қилди. Шиппагини «шип» этиб кийди-ю, ташқарига отилди. Мен туфли кияман деб, кечикдим. Тарғилим ойим томонга бир қараб қўйди-да, подага аралашди.

–Қатронбой, чой ичиб кетинг.

–Йўқ, раҳмат хола, чой ичдим.

Бу сўзлар, ҳар кун такрорланишига қарамасдан, оҳори кетмайди. Балки умр бўйи оҳори кетмайди. Ойим хонага қайтишида ўтин олиб кирди.

– Ойи, уй иссиқ-ку ўзи.

– Ҳа, майли…

Ойим менга бир нарса айтиш учун тараддудланди. Мен буни ойимнинг дастурхонга кулиб туриб пиёла артишидан сездим. Қандай воқеа эканини билмасам-да, кулиб қўйдим.

– Мухторвой бор-ку… Ўшалар билан бир вақтлар қўшни эдик. Аҳмад туғилган йил. Ўшанда ёшим… билмадим, ишқилиб, сени дадангга турмушга чиқмагандим. Аҳмаднинг дадасини йили ўтганди.

Ойимнинг юзида кулги билан изтироб қўшилиб кетди. Ойим ўрнидан туриб рўмолини тузатди. Кейин ўтирди. Нон ушатди.Чойнакни дадил кўтариб чой қуйди. Нон тишлади. Ойим бир тишлам нонни бекор оғзигасолгандай шошилиб ютди-да, сўзида давом этди:

– Ҳе-ей, ўғлим…– Ойимнинг фикри чалғиди. У бошқа нарса ҳақида гапирмоқчи эди-ю, хаёли бўлинди. Мен буни печкада ўтиннинг чарсиллаётган товушига қулоқ тутиб қолганидан билдим. Дастурхон йиғилди.

Ҳализамон Мирзо чақириб қолади. Плашчимни кийдим. Плашч ўзимники эмас, Эркин аканики. Ўзимникини уларникида қолдирганман. Бўёқ тегиб қолган. Эркин ака, шуни кийиб кетақол, деб сира қўймади. Менга кичик келиб қолган, деди. Бугун Эркин акаларникига боришим керак. Нима учун? Шунчаки “Яхшимисизлар?” дейиш учун…

– Ваҳоббой, ҳой, Ваҳоббой!

Бу– Мирзо. Учта уй нарида туради. Ҳар кун ишга бирга жўнаймиз. Ҳозир у “С-с-саломалейкум”, дейди. Кейин бир пиёла чой ичиб, “Хўп бўлмасам, қани, кетдик”, дейди. Кўчага чиққанида, албатта, Лола ҳақида гапиради. Ҳар куни шу. Гапириб-гапириб, охирида, мен уни барибир севмайман, деб қўяди. Мен жуда яхши биламан: Мирзо Лолани севади. Мендан яшириб нима қиларкин! Ана, у ўзи кириб қолди.

– С-с-саломалейкум…хола, соғ-саломатмисиз?

Ойим бошқатдан дастурхон ёзди.

– Йўқ, йўқ, овора бўлманг!… Бир пиёла чой бўлса, бошқа гап.

– Овораси борми, ўғлим!

Мирзо менга қараб кулиб қўйди. Мазмуни: “Тайёрланиб олибсиз-ку, хўжайин”. Мен унга шундай мазмунда қарайман: “Бўлмасам-чи, дўстим. Сени кутиб турувдим. Бўлақол, чойингни ич”.

– Хўп бўлмаса, қани, кетдик.

Ойим:

– Ваҳобиддин, қайтишингда бир қадоқ гўшт олиб ке! Ҳой, ўтирсаларинг бўларди. Ҳали вақтли…

“Ваҳобиддин” деб мени ойим айтади, холос. Очиқ гап “дин” қўшимчаси менга ёқмайди. Лекин “ғинг” демайман.

Ойим камзулини кавлади.

– Йўқ-йўқ, ўзимда бор,– дедим Мирзонинг олдида гердайиб. Ҳақиқатан ҳам, ўтган кун ойим берган уч сўм бор чўнтагимда.

– Хўп, ойи, хайр.

Ойим:

– Хайр, дема, хайр, дема.

Биз ишлаётган жой билан уйимиз ораси 15 минутлик йўл. Кўчага чиққанимизда “ғув” этиб машина тўхтади. Акбар-ку! Ирғиб тушиб биз билан сўрашди. Кабина ойналарини гаражда артган бўлса ҳам, яна артиб қўйди. Кабинага унамадик. Тепага чиқдик. Акбар машинасини “ғириллатиб” қўйгач, бизга: “Ўтириб олинглар”, деди. Кабинадан музика товуши эшитилди. “Бир… Икки… Бир… Икки…” Учиб кетяпмиз. Олдинда тонг. Энг янги тонг. “Бир… Икки… Бир… Икки…Чуқур нафас олинг…

“Чуқур нафас олинг…”

ХАТНА 5

Уруш тугади. Бир йил ўтди. Бир ярим…

Анна Петровнанинг эри Иброҳим ака урушдан қайтмади. Ёлғиз ўғлидан, яқингинада кампиридан айрилган қайнотасига унинг юраги ачишди. 8 яшар ўғлиИскандар билан Раҳмон отанинг уйига кўчиб келди ва қишлоқ медпунктида ишлай бошлади.

Келинидан ниҳоятда миннаддор бўлган Раҳмон отанинг меҳри ийиб, бир ойдан кейин набирасига тўй қилиб, маҳаллага ош тортадиган бўлди. Бу тўғридақўни-қўшнилар биланмаслаҳатлашиб олди ҳам.

– Ҳа, энди, нима чора, кулфат экан, тортдик. Ўғлимнинг умри қисқа экан…Рисолатдан ҳам жудо бўлдим. Келиним олтин экан– Аннажоним. Неварамнинг ёши ўтинкираб қопти, қўлини ҳалоллаб қўйсаммикан, нима дейсан?–деди Раҳмон ота самоварда чой ича туриб Собит мўйлов деган ошнасига.

Собит мўйлов маъқуллади.

– Агар кўнглингга олмасанг,–деди у,–бирқўй мендан.

Анна Петровна қайнотасининг маслаҳатини кескин рад этди.

Искандар биринчи кунданоқ буваси биланапоқ-чапоқ бўлиб кетди-ю, аммо маҳалла болалари билан бир неча кун, ётсираб, ўйнолмай юрди. Мактабда Ахмад, Суюн деган болалар билан жуда ўртоқлашди.

Аҳмад ҳам, Суюн ҳам қуйи маҳалладан. Суюн лойдан коса ясаётган Искандарга «ҳоммомни»ўйнагани келган.

– Эртага тўйим бўлади,– деб қолди.

– Қанақа тўй?– сўради Искандар.

Суюн: “Шуниям билмайсанми?” деди-да, иштонини ечиб кўрсатди…

– Йў-ў-қ, биламан-у, эсимдан чиқибди-да. У-у-в, оғрийдия?

– Фи, оғрийди-я! Ари асти чаққанми сени?

– Нима? Чаққан, кўзимни чаққан, шишиб кетган.

– Ари чаққанчалик бўлмайди-да. Сеники қачон?

– Мен унамайман.

– Ҳе-ей, ҳезалак!

– Суюн, ҳейлагинг нима? Фашист! Урушасанми мен билан?

– Ур! Мен урушмайман. Ҳезалак дегани «қизбола» деганийкан, энам айтди. Энди сен биланўйнамайман.

Искандар ичкарига кириб, бир бурда нон синдириб олди. Ариқда оқизиб ейиш учун ҳовлига ўтди.

Ариқ лабида бобоси сават тўқиб ўтирибди. Искандар унинг ёнбошига чўнқайди. Кейин бир нарса чаққандек ўрнидан туриб:

– Ассалому алайкўм!– деди.

– Ваалейкўм!– деди бобоси. Кейин кўзини қисди.

Искандар ҳам кўзини қисди.

– Ўртоқ Раҳмонов, ишлар қандай? Ўртоғинг кетдими? Таништирмадин-ку мен билан,–деди бобо.

– Кетди. Уришиб қолдим.

– Бекор қилибсиз, ўртоқ Раҳмонов, бекор.

– Бобо, менинг тўйим ҳам бўладими?

– Ҳм… Йўқ, бўлмайди. Ойинг оёғини тираб олди-ку!

– Билмасам.

– Сени унчасуймайди-да, шунинг-чун.

– Ойим мени ёмон кўрадими? Ойим мени яхши кўради. Кечқурун ёнимга келиб бошимни силаб йиғлайди. Мени ухлаяпти деб ўйлайди-да. Бобо, ойим мени жуда яхши кўради.

Ҳали саратонга узоқ. Кун исиб кетди.Ғир этган шамол йўқ.

Анна Петровна туш пайти ишдан келди. Хонасига кириб ечинди. Халатини, лозимини кийди-да, кўрпа-тўшакларни ташқарига олиб чиқди. Дорга ёйилган сочиқларни, жойнамозни, ўғлининг кўйлагини уйга олиб кирди. Ўчоққа ўт қалаб,қўмғон қўйди. «Пуф» десанг йиқиламан деб турган ҳужрадан тўртта тошкўмир топиб ўчоқдаги ўтга аралаштирди. Йиқилибётганобдастани ювиб, сув қуйди.

Қумғон қиқирлади. Чойнакка қуруқ чой солди. Нон қутини очди. “Искандар мактабгатағин нон олиб кетмабди”хаёлидан ўтказди у.

Кўча эшикнинг тамбасини олиб йўлга қаради.

Раҳмон ота қўлида ҳасса, мункайиб келмоқда эди. “Ишламаса ҳам бўларди. Бекорданўриснинг худоси ҳам, ўзбекниям безор, дейди. Искандарнинг ётқизилишигарозилик бермай, тўғри қилдиммикан? Мендан жуда хафа бўлса ҳам индамайди, қария”.

– Ҳорманг

– Ишдан келдингми, саломат бўл, қизим…– Раҳмон ота ариқ томонга ўтди. Уйга кириб қайтиб чиқди.

– Қизим, жойнамозни қаерга қўйдим экан?

–Ҳалидазмоллаганим йўқ эди, дада.

– Майли, майли, алҳамдуллилоҳ,ювганингаям шукур.

Анна Петровна гилос остидаги сўрига дастурхон ёзиб, чойнакни ўради. Дазмолга чўғ солди. Ишларини саранжонлаб, кийиниб чиқди. Раҳмон отани пойлади. Раҳмон ота намозини ўқиб чиқди.

– Ассалому алайкум…Дада, мен ишга борайин, ҳали-замон Искандар ҳам мактабдан келиб қолади, бирга чой ичарсизлар.

– Ваалейкум… Бор, қизим, бор. Бунақа чой-пойга овора бўлма кўпам. Ўзимиз, Искандар билан бир йўлини топамиз. Унингсиз ҳам ишинг кўп.

Раҳмон ота ариқ қувирига узун калтак суқиб лойдан тозалаётган эди,набираси яктагининг этагидантортди.

– Тишт, ке… келдиларми ўртоқ… Хўш, хўш, ким уришди, “беш”нинг тескарисини олдингми? Тўхта-чи.

Кўзлари жиққа ёш Искандар бобосининг сўзларидан кейин овозини чиқариб йиғлай бошлади.

–…Болалар мен билан ўйнашмаяпти… Аҳмад ҳам битта партада мен билан ўтирмайман, дейди. Бобо, мактабга бормайман энди…

–Ҳай, ҳай-ҳай, йигит киши ҳам йиғлайдими? Уят бўлади… Икковимиз ўйнаймиз– шунгаям ота гўри қозихонами!

– “Ота гўри қозихона” ўйнамайман, уруш-уруш ўйнайман.

–Майли,ўшанақаўйнаймиз, болам, тур, чой ичиб олайлик, кейин ўйнаймиз.

Раҳмон отанинг юраги тўлиб, ичкарига кирди, устига юпқа тунука қопланган сандиқчани кўтариб чиқди. Узун-узун қўллари билан сандиқчани артди. Калитини ярим соатча излаб, ахир топди. Сандиқча “три-линг” деб очилди. Аллақандай қоғозларнинг остидан иккита сарғайиб кетган суратни олди. Ўрнидан туриб томоша қилди. Икки томчи ёш соқолига оқиб, тўхтаб қолди. Суратни Искандарга узатди.

–Дадамлар-ку, дадамлар!– деди Искандар.

–Йўқ… бу Иброҳим эмас… бу мен… уруш-уруш ўйнаган даврларим.

– Бобо, милтиғингиз ҳам бор экан, ростакамми? Дадамлар ҳам ўйнашганми?

– Ўйнашган. Сен энди ўйнамайсан…

–Нега бобо? Мен ҳам ўйнайман, бобо.

***

Самоварга чиқишга Раҳмон ота безилласа-да, бу кун бўлмади, уйда қисилиб кетди. Чойхоначи Рўзимуҳаммад “Камнамосиз, ота” деб сўрашиб ўтди. Кейин аччиқ чой дамлаб келтирди. Чеккароқдаги ошналари Қобилжон билан Собит мўйлов Раҳмон отани кўриб чақиришди.

–Боғвон, бу ёққа!

Раҳмон ота ночор чойини кўтариб ўша ёққа юрди.

Гап айланиб-айланиб, набирасининг тўйига келиб тақалди.

–Ё Онахон рўйхушлик қилмаяптими бу ишга?

–Хотинлар қўрқаверишади, онаси-да, деди Чилтон.

–Йўқ. Шундоқку-я. Лекин, бирозкамчилигимиз бор-да,–ёлғонлади Раҳмон ота.

–Бе, Полвон, нима, сен дунёга довруқ солармидинг! Зиғирдеккина тўй қиласан-да. Мақсад, қонинг аралашган неварангни ҳалоллаш. Ҳув, ўша айтганим–айтган. Лафз!– деди Мўйлов.

Хуллас, тўй шу бугуноқ бўладиган бўлди. Чукрони ҳам. Шу бугун.

Қобил Чилтон уста Тешавойга одам юборди…

…Анна Петровна уйма-уй юриб касал кўрди. Сариқ дори тарқатди. Уни ҳамма ёшлар “Онахон опа”, қариялар “Она қизим” деб ҳурмат қилди. Бутун қишлоқ Раҳмон отанижаннатийаташар, уни яккалаб қўймаган келинига эса таҳсинларўқишади.

Шуларни ўйлаб борар экан, у бундан ўн йил муқаддам Иброҳимга “Юр, алоҳида ҳовли қилиб яшайман”, деб уни ота-онасининг бағридан олиб кетганини эслаб, ўзидан-ўзи уялиб кетди.

У бутун қишлоқни айланиб қайтаётганда ҳамма ёққа қоронғулик тушиб қолган эди.

– Онахон опа… Онахон опа– деб чопиб келарди қўшниси Манзурахоннинг олти яшар қизи Собира йиғлаб. “Яна безгаки тутибди-да Манзурахоннинг”, деб ўйлади Анна Петровна, кейин Собирага қараб интилди.

–Яна тоби қочдими?– деди Анна Петровна.

–Йўқ, аямдамас… Искандар…

–Нима?! Искандар! А!!!

–Йўқ… Тўй қилишяпти… У ойимга айтаман девди, ушлаб олишди…

Анна Петровна қаттиқ силкинди. Чопди. Оёқларидан олдин чопа кетди. Шунинг учун йиқилди. Ўрнидан турди. Шиппагини киймади. Яна чопди. Яна… қоронғуликда бир чуқурликка оёғи ботиб кетди. Тирсаги билан турмоқчи эди, бир нарса «жиз» этиб санчилди. Шундан кейин орқасига қайтди. Амбулатория эшигига осилган кичкинабосма қулфни бир юлқиб очди. Шкафдан ҳар эҳтимолга қарши тайёрланган дорили стаканни олиб яна югурди. Кўзи олди қоронғи. Югурди.

Уй эшиги остонасида иккита бақувват қўлга осилиб қолди. У шундан кейингина кўзларини очди. Кўрпа устида кулиб ётган Искандарга кўзи тушди.

–Саша-а… больно, Саша?…

– Ничуть, мама… Немножечко… Зато со всеми свободно буду играть в войну…

Анна Петровна атрофга аланглади. Одам анчагина экан. Ўн-ўн беш чоғли бола уймалашиб юрибди. Гилос остидаги сўрида кимдир жуда ҳазин ашула айтяпти. Раҳмон ота қаёқдандир олиб келган патефоннинг қулоғини бураяпти. Патефондан қизиқчи кишининг овози келди. Раҳмон ота ўрнидан туриб эшитди. Кейин «Шовла қилсам, ботмайди» деб қўшиқ бошланганда қўлларини кўтарди, ғоз туриб қўшиқ мақомига йўрғалай кетди.

9. У1. 66 й.

УЧРАШУВ 6

…………….

Унинг ёшиўн олтида.Бугун туғилган куни. У қўлидаги лойни деворга шоп этиб ёпиштирди. Лой тарашадай бўлиб қолган деворнинг бир қатлами билан уваланиб тушди. Оёғи остидаги челакка қўлини ботириб деворга сув сепди, сўнг яна лойни ўша ерга урди. Андавалади.

Қўлида катта пичоқ билан ер кавлаб ўйнаётган жияни қўқисдан йиғлай бошлади.Ўшанга қаради. Йўқ, бирор жойини кесиб олмабди. Ари чақибди. У арини қаттиқ сўкди, шундан кейин жиян йиғиси босилди.

Кўча эшикдан қоп-қора кичкина бош кўринди. Бош жияни томонга телмуриб «юр, ўйнаймиз», деди. Жияни: «Сен билан ўйнамайман, иш қиляпмиз», деди тоғасига қараб. Тоғаси иржайиб: «Бор, ўйнаб кел, пичоқни ташлаб кет», деган эди, жияни уввос солиб йиғлаб юборди.

Уйдан кўзлари шишган опаси чиқди, ўғлини чирқиратиб ичкарига судради. Ичкаридан поччасининг ғулдураган товуши келди. Кейин эшикдан жундор қорин кўринди. Қорин аста-секин юриб, унинг ёнига келди.

– Баракалла, қишлақилар ишга жуда эпчил-да!– деди. Чўмилиш учун юрди. Поччаси қўлбола душнинг жумрагини бураб:– У-у-ув! Сув қайнаб қолибди-ку!”– деди.– Ука, бир челак сув олиб келинг-чи, яшанг!

У ишни битириб, поччасини кутиб ўтирди. Поччаси ювиниб чиққач, унга:

– Почча, бугун менинг туғилган куним эди,– деди.

– Ҳў, қуллуқ бўлсин. Бозор куни туғилган экансиз-да! Нега исмингиз Бозорвой эмас! Хотин! Соатни қара!

– Олти.

– Бозорга тушдингми?

Опаси қўлини пешонасига қўйиб хўмрайди.

– Ёнингиздан жилганим йўқ-ку, тавба…

– Хўп-хўп, гапни чўзма.

Поччаси бир нарсадан хижолат тортиб, қизарди.

– Ука, бозоргағириллаб бориб, пиво олиб келмайсизми? Тўлатиб-тўлатиб олинг, хўпми?

Поччаси келтирилган пивони тусмоллаб чамасиникўрди. Ўрик остидаги салқинсупага бордилар. Биргина косага қуйиб ичиб олди. Опаси ҳам ичди. «Пиво яхши нарса, уйқуни келтиради», деди поччаси. Ичкарида телефон жиринглади. Жияни йиғлади. Опаси телефонни олди. “Сизни”, деди эрига қараб. Поччаси телефондагига, «хўп», деди.

– Ташлашамиз… Беш-олти пиводан. Меникининг фарзининиўғлим овқат пишаётган қозонга ташлаб қўйган экан, хотиним отворибди. Олиб чиқақолинг.

– Уф-ф!– деди опаси.

Эри“нима чора” дегандек узун бошини эгиб илтижо қилди.

Опаси ўғлини кўтариб қаёққадир жўнади.

Бир киши шахматқўлтиқлаб кирди. Телефон қилган киши, шекилли.

– Уйда хотин йўқ… зерикдим– деди у.

Ўйинга берилиб кетишди. Пиво ичишди.

Поччаси икки марта пивога пул берди. Анави бир марта.

Ҳаво бўшашгандай бўлди. Гапга берилиб кетишди. Бояги киши:

–Бизникига кириб, сандиқнинг орқасидаги ароқни олиб чиқ,– деди.

Поччаси меҳмоннинг уйини тушинтирди. Шундоққина нариги ҳовли шуларники экан.

Кираверишда чап биқинда тўнка турибди. Нимагаишлатилишини у билолмади. Ҳув, баланд оқ гулнинг ёнида кўйлагини липпасига қистириб олган бир қиз сув сепаяпти. Қиз унга терс тургани учун бепарво, бамайлихотир. Тиззасидан анча юқорига кўтарилиб қолган кўйлак остидаги оёқларини кўриб ғалати бўлиб кетди. Нима учун келганини унутди. Бир кун мактабда шундай бўлган эди. Бир қизнинг думбасигаукол қилинаётган пайтда синфга кирибқолганда шундай бўлган эди.

У орқаси билан чиқиб, кўчада тўлиб нафас олди. Юраги дук-дук урар эди. Сандиқ орқасидаги ароқ энди эсига тушди. Ичкарига бир қадам босиши билан қиз уни кўрди; у ёқ-буёғини тезгина тузатиб олди.

– Келинг…Кираверинг… Дадамлар буларникида… нима эди?– Қиз нариги ҳовлини кўрсатди.

– Йўқ, менга дадангиз…Саломалейкум… Дадангиз айтиларки, сандиқнинг орқасида ароқ бор экан…

– Бўлса нима қилай!– Қиз муғомбирона дўқ қилди. Кўзларини бирозқисиб, унга қараб туриб қаттиқ кулиб юборди. Кейин:

– Баскетболга қатнашасизми?– деб сўради.

– Ҳа,– деди ёлғондан у. Нимагадир ғаши келиб, нимагадир хурсанд бўлиб.

– Бунча хўмраясиз, қизлар билан гаплашишни ёмон кўрасизми?

– Йўқ, нега? Яхши кўраман.– У ўзидан ўзи уялиб қизара бошлаганини сезди.

Қиз ароқни олиб чиқди. Унинг қўлига тутқазди.Йигит қизга қараб турарди. Қизиқ, кинодаги қизларга ўхшаркан. Кўзлари ката-катта экан. Нима учундир чиройли.

– Сиз ҳали ичасизми?– сўради қиз.

– Йўқ… Поччамлар, дадангиз билан ичишади.

– …

– …

– Ташлаб чиқасизми?

– Албатта,– деди нима учундир йигит.– Бугун менинг туғилган куним,– деб қўшиб қўйди яна нима учундир.

– Вой, қандай яхши! Қиз қўлларини қисди. Иссиқ. Умуман, қизиқ. Бунинг устига, бугун унинг туғилган куни.

– Рости билан чиқасизми?

Йигит ароқни стол устига қўйиб орқасига қайтди.

Қиз уни дарвозада кутиб олди. “Қандай чиройлик бу қиз”, ўйларди йигит.

“Келишган экан”,кўнглидан ўтказди қиз. “Ҳар ҳолда анавидан кўра…”

Қиз уни ток остидаги столга олиб борди. Курси кўрсатди. Қаршисига келиб ўтирди. Улар ўзларидан ўзлари кула бошлашди. Кейин қиз ўрнидан туриб қандайдир пластинкани қўйди. Овозини пастлатди. Йигит шу вақтгача бундай ажойиб оҳангни эшитмаганлигига ҳайрон эди. Салқин шаббада эсди. Осмонда парча булут йўқ. Кўм-кўк. Кўм-кўк…

– Музика яхшими? Ўйнанг?..

– Йўқ… билмайман… иккимиз ўйнайлик.

Йигит қизнинг қўлларидан дадил ушлади. Музика кўпга чўзилмади. Қиз бошқасини қўйди. Бундай ажойиб пластинкаларни қаердан топган экан бу қиз?

Олис денгиз кўм-кўк эмиш. Қандайдир қушлар (оққушларми?) уфққа қараб учаётган эмиш. У қизга қаради. Кўзларини юмиб олган қизқўқисдан уйғониб кетгандек:

– Тўхтанг!– деди.– Туғилган кунингиз билан табриклайман… Ўтиринг.

Қиз унга қараб графин, кичкина иккита қадаҳ олиб чиқди. “Сиз қуйинг”, деди йигитга. Йигит қадаҳларга қуйди. Ичиб кўрди. Иккаласи роса кулишди.

– Яхна чой ҳам ичимликка ўхшаркан,– деди йигит.

Тикка туришди. Қиз у билан қадаҳ уриштирди.

– Табриклайман…Неча ёшга тўлдингиз?

– Рахмат, раҳмат… Ўн олтига.

Қизнинг қўлидаги тушиб кетди… лекин синмади. Йигит бошқатдан қадаҳ тўлдирди. Ёлғондан тамадда қилди. Кулди. Кулди. Қандай бахтли-а? Сабаб?

– Умуман… бахтли бўлинг… Соат ҳам саккиз бўлиб қолибди, дадамлар ҳам чиқади ҳозир.

Йигит ўрнидан туриб, қизнинг маъюс кўзларига тикилди.

– Келаси якшанба келаман… Келсам, сизни яна кўра олишим мумкинми?– деди йигит.

– Йўқ,– деди қиз, ёшли кўзларини йигитга қаратиб… Сиз… Сиз… мендан тўрт юз ўн беш кун кейин туғилгансиз ахир… Йўқ…

– Хайр…

– Хайр…

У опасининг ҳовлисига кирганда поччаси райҳон, жамбилларнинг ариғига қаттиқ-қаттиқ ўқчиб қусар, меҳмон завқланиб куларди.

У опасини кутиб ўтирмасдан, онасиқишлоқдан қовоқ сомса солиб юборган сўмкани ҳам олмасдан кўчага отилди.

Қоп-қорайиб қолганига қарамай, ҳаво дим. Дим. Уф-ф-ф.

Унинг ёши ўн олтида.Бугун унинг туғилган куни.

11. 02. 67 й.
5.“Хатна” ҳикояси сўнгида “9. VI. 66 й.” санаси қўйилган
6.“Учрашув”нинг ёзилиш санаси: “11.02.67 й.”

Türler ve etiketler

Yaş sınırı:
0+
Litres'teki yayın tarihi:
01 ağustos 2023
ISBN:
978-625-7403-33-7
Yayıncı:
Telif hakkı:
Elips Kitap