Sadece LitRes`te okuyun

Kitap dosya olarak indirilemez ancak uygulamamız üzerinden veya online olarak web sitemizden okunabilir.

Kitabı oku: «Seçilmiş Eserler 2. Cilt», sayfa 3

Yazı tipi:

ДАРЗ

Кеча ёққан қордан, пана-панадан оқаришиб турганларини ҳисобга олмаганда, бугун асарҳеч қолмади.

Бўғотларда узун-узун осилган сумалаклар ҳам эриб, буғ чиқиб турган ерга санчилиб туша бошлади. Офтобда исиниш учун қуруқ жой кўзлаб кетаётган олифта мушук лой қўлларидан хижолат бўлганидек қараб, “ме-э”, деб қўйди. Қиши бўйи ёғин-сочинга бардош беролмай мункайиб қолган ўчоқ атрофида кезинган товуқлар бирор емак тополмаган бўлсалар-да, гердайишиб юрибди.

Ингичка бармоқ тирноқларини мўъжаз эгов билан текислаб, дераза ёнида ўтирган Озода дарвозанинг “ғич” этган товушини эшитиб, ўрнидан турди. Йўқ, ҳеч ким кириб келмади. Йўқ, шамолда очилган экан. Қайнонаси бугун қайтиб келмаслигини эслаб ҳовлига чиқди. Уйга кириб унинг эски маҳсисини кийиб, ўзича кулиб юборди. Ҳали пода келишига узоқ бўлса ҳам, оғилни тозалаб қўйди. Тандир ичида тўпланиб қолган кулни оғилхонага сепди. Ўзи билиб иш қилаётганидан беҳад севиниб кетди. Ҳаммаёқ саришта-саранжом эди. Ҳалиги жойига келиб ўтирди. Китоб жавонининг ўнг томонида осилган 50 ёшлардаги, аллақачон раҳматлик бўлиб кетганқайнотасинингсуратига синчиков термилди. Қизилдухоба ўралган катта альбомдан эрининг суратини олди. Эринингйигирма беш йилдан кейинги ҳолатини кўз олдига келтирди.

Озода офтобда исиниб, чўзилиб ётган катта мушукни чақирди. Мушук бошини кўтариб зангори кўзларини бирпирпиратди-да, яна ётаверди. Мушукнинг райхушига қарамасдан, кўтариб олиб келди. Овқат берди. Емади. Озода мушукнинг кўзларига қаттиқ тикилди. “Қўйсангиз-чи, кеннойи, нима қиласиз мени қийнаб”. Қўйиб юборди. Мушук кеннойисига, “овора бўласиз”, дегандай бир қараб қўйди-да,эринибгина жойига бориб чўзилди.

Зерикди. “Хотин-қизлар гигиенаси” деган китобни ўқимоқчи бўлиб эди, кўнгли тортмади. “Оила ва бахт” деган китобчани нохушгина варақлай бошлади. Бўлмади. Тўғридаги каттатошойнада ўзини кўриб қолди. Ойна ёнига келди. Юзларига қаради. Кейин бутунлайечиниб ҳаммаёғини ойнага солди. Нимадандир қаноатланди.

Зерикди. Гарчи эри, кечроқ келсам керак, деган бўлса ҳам кўча эшикни беш-олти марта қараб келди. У тўйлари ўтганча қишлоққа келганига икки ой бўлганда биринчи марта бугун қаттиқ зерикди. “Эртадан иш бошлайман… “Ёзучи” келса айтаман” , ўйлади у.

Озода эри ҳақида ўйлаганда “ёзувчи” деб ўйлайди. Оғзаки ҳеч бундай демайди. “Турғун ака” дейди, “оппоғим” дейди. Турғун қоп-қора йигит. Отеллога ўхшайди. Озодани Дездемонадан ҳам яхши кўради. Ҳақ гап!

Кўча эшик тақиллади. Почтачи экан. Бир неча газет ва журнал берди. Кўзларини қисиб, журналга имо қилиб: “Куёвди ҳикояси бор”, деди.

ҚАЙҒУ 7

Этюд

Муталлиб ака уйга кеч қайтди. Йўлакда ағнаб ётган челакка қоқилди. Сўкинди. Хотини пишилаб ухлаётган набираси Шукуржоннинг яра тошган юзига қараб йиғламсираб ўтирарди.

– Егани бер!– Жўрттага жаҳл билан жингалак кўкрак жунларини яктагига аралаштириб тортди.– Уф! Чарчадим,хотин.

–Чарчаганингизни кўриб турибман. Эшитдик, бригадир бўлибсиз.

Намунча, жонингизни Жабборга бериб ишламасангиз! Мен ҳамодамман-ку, вахлироқ келсангиз, ҳеч-йўқ овқатни бирга емасак… Сигир подадан қайтмади. Подачи ҳам излаб тополмаганидан сўнг ўзим излашга тушдим. Қобилни Садбар холага ташлаб кетувдим. Сигир жарга йиқилиб, бўйни қайрилиб қолибди. Аҳмаджон қассоб сўйиб берди. Ана, у.– Хотини сўрига суяб қўйилган бир қоп гўштникўрсатди.

– Нима, қисирсигир-а! Нима деяпсан ўзинг?

Муталлиб ака кўзларини чақчайтирди. Жаҳл билан эшикни ёпиб чиқиб кетди.

У тўғри Акбар сўққабошнинг катакдек ҳовлиси олдида бироз ўйланиб турди-да, эшикни қоқди.

– Эй, ассалом алейкум, биргад,келинг. Йўл бўлсин?

– Шунда-ай– деди Муталлиб чўзибгина. Ўзининг бугун бригадир бўлиб сайланганлигини эслади. Ўзидан ўзи қизарди.

– Бугун биргадсан, иним, эртага раис ҳам бўларсан. Эски ошноларни унутиб қўйма. Тўрт кун кейин сенинг бригаданг ҳам унча-мунча колхоздан қолишмайди. Илгари, ёдингда бўлса, ҳозирги бир бригада ўрнида саккизта бригадабўларди. Эшмат кал раис эди. Ёдингдадир?

Муталлиб:

– Эсимда.

Акбар:

– Гап шу, ука, сени обрўйинг– мениобрўйим бўлади. Ишни билиб қил. Мана кўрасан, бир йилда қаҳрамонҳам бўласан. Аъзоларингни иштаҳаси яхши.

Муталлиб:

– Иштаҳанинг нима алоқаси бор бунга?

Акбар:

– Ҳе-ҳей, иним! Иштаҳада гап кўп. Яхши ейишни ўйлаган одам, яхши ишлайди. Яхши ишлагандан кейин планлар юз бўлаверади-да.

Муталлиб:

– Қўй, бу гапларни. Мен эртага нима қилай, шуни айт, эртага сенам далага чиққин.

Акбар:

– Мана шунақа гапларинг менга ёқмайди-да! Карим кўса мениишлаталмаган-у, сен мени ишлатмоқчимисан? Тағин дўстим-а?! Қўй-е! Бундай дебўйламагандим. Одам зоти қизиқ бўларкан-да. Амал тегдими, ўзгаради-қолади. Қўй-е.

Муталлиб:

– Йўқ, амал теккани учун айтмаяпман. Мен олдиндан сенга айтмоқчи эдим. Тушингдингми?

Акбар:

– Қўй, бу гапларни, ундан кўра бир нарса қилиб менга пенса тўғирлаб бер.

Муталлиб:

– Қандай ноинсоф одамсан. Олдин ҳамшундаймидинг?

Акбар:

– Ана, яна ноинсоф ҳам бўлдик.

Муталлиб:

– Ахир, ёшинг қирққаҳам боргани йўқ-ку!

Акбар:

– Ҳозир эмас, албатта, ҳозир эмас. Планлар тўлганидан кейин. Кейинроқ қишлоқ Советига бир оғиз айтиб исправка қилдириб берсанг, бас!

Муталлиб:

– Ҳеч қачон. Тушундингми? Ҳеч қачон! Эртага ҳамма қатори далага чиқмасанг…

Акбар:

– Хўп. Хўп, дедик-ку, хўжайин. Биргад ака!

Муталлибнинг туни билан ухлай олмай чиққанлиги кўриниб турибди. Катта қора этикларини қоқди. Дазмолланган яктагини кийди. Ҳовлидан ташқарига чиқди.Яна қайтиб ҳовлига кирди. Кейин яна уй эшигини нариги хонадаги хотинига билдирмасдан очди. Эски яктагини топиб апил-тапил кийди-да, тағин секингига чиқаётган эди, хотини кўриб қолди.

Хотини:

– Ҳа, нима бўлди, ўғри мушуккаўхшаб бешарпа ҳаракат қиляпсиз?

Муталлиб:

– Шундай… ишинг бўлмасин, бор. У кетмоннивелосипедгаўрнаштирди-да, кўздан ғойиб бўлди.

ЭкрандаМуталлибнинг юзи. Пешонаси кенг, қирра бурун.

Шамол ва иссиқдан қорайиб кетган юзларида жиддийлик. Камтарона вамасъулият ўти ёниб турган кўзларида сурурнинг ички монологини эшитамиз: «Ассалому алайкум» десамми ёки «Ҳорманглар». Қизиқ, мендан бошқани сайлашса бўлмасмиди. Менингҳеч кимдан фарқим йўқ-ку. Балки, «Ҳеч кимдан фарқим бўлмагани учун сайлашгандир».

Пахта хирмони. Саксон ота, Тешабой акалар пахта қуритмоқда. Улар намиққан пахталарни ёймоқда эди. Саксон ота пахтани худди қуёшга тутиб иситиб олаётгандек кўринарди. Тешабой ака дўпписи остига қистириб олган райҳонни ҳар замон-ҳар замон ҳидлаб ишга тушиб кетди.

Муталлиб уларнинг ёнига бориб сўрашди-да, Саксон отанинг қўлидан бешликни олди.

Бир теримчи жувон бир этак пахтани зўрға кўтариб келарди. Ёнида олти яшар боласи. Бола онасининг этагидан ушлаб олган. Муталлиб этак кўтарган жувон томонга бориб, зил этакни кўтариб қайтди. Бола: “Тоға, мениямкўтаринг”, деб хархаша қилди.

– Ўл, биргад тоға дегин!– деди жувон самимий кулимсираб ўғлига.

– Биргад тоға. Биргад тоға, мениям кўтаринг!

Шу пайт ошпаз: “обед” деб қичқириб қолди.

Далашийпон гавжум. Ёшлар келди.

Муталлиб ҳам шулар орасида. Ҳеч улардан фарқ қилмайди. Алоҳида кўрсатиш шу ерда керак эмас. Кулги. Акбар бир чеккада шўппайиб ўтирибди. Ёнидаги бир нарсалар деб кулди.

Олим ака деган киши ўртага чиқиб, “Жуда қизиқ биргадир” номли қўшиқ айтиб берди. Охирида, “Қуллуқ бўлсин” деб Муталлибга қараб қўйди.Муталлиб “Қуллуғ, қуллуғ”– деган эди, кулгу кўтарилди. Шу пайт Акбар овозини баланд қўйиб:

– Мулла Муталлиб ҳам чакки эмас. Энди ювса бўлади. Кеча халққа ош бериш мақсадида сигирини сўйдирди.

Акбар бу гапни ғараз аралаш айтди. Лекин ҳамма буни самимий тушунибди. Қаҳ-қаҳ уриб кулдилар.

07. 12. 67 йил

ЙАНГИ КИНО 8

– Ичишингизни ташланг, қариб қолган чоғингиздавино қилишни қайси балодан ўргандингиз-у, бошимизга бало ёғиладиган бўлди. Масхаралик ҳам эвида-да. Кеча ҳосилот менга бошқача қараш қилди-я! Яхшиям мен ишлаб турибман. Иккинчи кун далага чиқияпсиз-у! Ёки биргадликдан ўчиришганийчун хафамисиз, ёки…

– Кўп чинқирма, хотин, сенга ким айтди вино қилиш гуноҳ деб! Ҳали қараб тур, Иброҳимжон билан Ғойибжон лоп этиб эшикданкириб келишади-да, бизнинг винолар керак бўлиб қолади. Нариги бочкани шуларга атаб солганман. Анави бочка тирикчилигимизга яраб турибди-ку,от топгунча эшак ҳам улов, деганлар.

Фарзандларининг номиниэшитиб Тожихон опа шаштидан қайтди. Эринингқошига чўнқайди, ички бир илтижо билан хўрсиниб:

– Илоҳим, айтганингиз келсин, Иброҳимжон,– деди ва челаккаҳайрон бўлибқаради, кейин ариқ томонга юриб кетди.

(2) 8

Тожихон опа ва Раҳмон оталарнинг икки ўғли, бир қизи, икки келин, бир куёви, 42 набираси бор. Набираларнинг ҳаммаси ўғил.Катта оила.Уруш тугади, лекин ўғиллари Иброҳимжон қайтиб келмади. Уч йил бурун бедаракйўқолди, деган хабар чол-кампирни ларзага солган бўлса-да, умидларини юлиб кетолмади. Келинлари Онахон (Анна Петровнани шундай аташарди) шаҳарда касалхонада ишлайди. Набиралари Искандарнинг ҳам бўйи чўзилиб қолган. Ҳафтада бир-икки келиб кетар. Қизлари Холисхоннинг куёви эса урушнинг дастлабки кунларидаёқ ҳалок бўлди.У етим йигит эди. Ундан бир ўғил ёдгор. Холисхон қора кийибэрини мотамини, бутун зарур маросимларини ўтказиб яқиндатурмушга чиқди. Тўғрироғи, ўзидан уч-тўрт ёш кичкина, узоқ юртдан келган бир студентни ўзига ичкуёв қилиб олди. Қуйи маҳаллада биринчи эридан қолган уйда яшайди. Фарзандлари, ойимга мадад бўлар деб, колхоз фаолига Ғойибжонни бултур уйлаб қўйдилар. Эндигина ўнинчини тугатган ўспирин оила билан ўралашиб ўқишга боролмади. Колхоз устахонасига бориб шогирд тушди. Яқинда харбий хизматга чақирилди. Келинлари Мунисхон илғор теримчи– эрта кетади-ю, кеч қайтади-да, кейин…

– Айтганингиз келсин!– деди такрор Тожихон опа Раҳмон отанинг ёнида ўтираркан.

Раҳмон ота бризент этигининг қўнжисига бир шаппатилади-да, ертўлага тушди. Ертўла зах, узумнинг ачимсиқ ҳидига тўлган, совуқ эди.Бурчакда икки оғзи лой билан беркитилган хум, икки бочка бўлиб, бирига қоп ёпилган.

(3)9

Қопнинг устида ухлаётган қора мушук уйғониб кетди, керишди, «миёв» деб,Раҳмон отага қаради. “Пишт-э, ялқов, ландовур, йўлбарс авлоди эканингни қара-ю!”– деди Раҳмон ота ва ўзича мийиғида кулди. Ертўланинг уёқ-буёғини супурди. Эшикларни тўғрилаб қўйди. Бочканинг қорнига ётқизиб қимиллатди, “шалоп-шалоп” деган овоз чиқди. Латта-лутта билан ўралган тиқинни суғуриб олди. Шланг солиб сўрди. Катта тунука чойнакка мусаллас тўлдирди. Чойнак лим-лим бўлди. Тошди. Раҳмон ота дўрдоқ лабларини жўмракка босиб симирди. Мошгурунч соқолига илашган мусаллас томчиларини оқ яктагининг этаклари билан артди. Яктакда қизил доғ қолди. Ертўла эшигига бузуқ босма қулфни илди. Дарвозага яқинлашганда хотинини чақирди.

– Иброҳим, тезда қайтаман, гузардан нос олиб келай, тугабди. Битта-яримта келса кириб ичаверишсин, чойнакка қуйиб қўйдим. Нон-пон қўйгин олдиларига,қуруқ ўзини ичиб бўлмайди, биласан.

Раҳмон ота мусаллас солишни қирқ тўртинчи йил Қиримдан кўчиб келган Саидумардеган отадан ўрганган эди. Ичишни ҳам. Саидумар отаўзи якка, бори-йўқ кўчи қўлидаги биргина эски сандиқчасидан иборат эди. Беҳининг ўнг қанотидаги ҳужрани бўшатиб унга жиҳозлаб берди.Чаққон, чайир, ниҳоятда меҳнатсеварлиги билан Саидумар ота ҳамманинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган эди.

(4)10

У ишдан бўш пайтларида кўзига ёш олиб, ҳижрат пайти тўс-тўполонда иккита боласини йўқотиб қўйганини гапирарди. У ҳар ҳафта қандайдир иш билан районга борар, Ўзбекистондаги етимхоналарга бориб келиш учун минг азобда рухсат олар, ҳар сафар болаларини тополмасдан афтодаҳол қайтарди. Бир сафар чиқиб кетганча қайтиб келмади. Раҳмон ота суриштириб-суриштириб охири чарчади. Бир кун келар деди-ю, ундан хотирабўлганкичкина сандиқни, бочкаларни авайлаб сақлади. Ўзи ҳам мусаллас солиб унча-мунча пуллай бошлади. Раҳмон отанинг мусалласини барча мақтаб ичарди.

***

Кун ботарди. Раҳмон ота уч киши билан кириб келди. Бирининг қўлида бир буханка нон, бирининг қўлтиғида эски дутор бор эди, учинчи киши қуруқ. Ертўлагатушдилар. Биринчи пиёладаёққизишиб, ундан–бундан гаплашиб, ҳазил-ҳузул қилишдилар. Булар сўнги чаноқларданпахтани териб олиш ниятида ҳашарга келган қирқ-қирқ беш ёшлар орасидаги кишиларэди.

Тожихон опачироқ келтирибтокчага қўйди.Тўртовлон баравар опага қаради ва ҳурмат маъносида қимирлаб қўйдилар. Қисқа фотиҳадан сўнгдастурхон келтирилди:зоғара нон, шафтоли қоқи, бир сиқим майиз.

– Қаранг азаматларни, ўз юмишларини ташлаб, биз томонларга ёрдамга келибдилар-а!– Раҳмон ота хотининибегона одамлар орасида доим сизлаб гапирарди.

– Илоҳим омадларини берсин, яхши одам қийин пайтиёрдамга келади,– деб қўйди Тожихон опа, секин чиқиб кетаркан.

(5) 11

Суҳбат замоннинг зайли, уруш туғдирган оғриқлар, қимматчиликдан бошланиб, ҳаётларига етганда,дутор ҳамсозланиб, қадимий бир оҳанг торгина, хира, қумшувоқ ҳужрани кенгайтириб, нурлантириб юборгандай бўлди. Пиёлага яна мусаллас қуйилди. Яна суҳбат бошланди. Дуторчининг исми ҳам Раҳмонжонэканидан негадир хурсанд бўлиб кетган Раҳмон ота уни сўроққа тутди:

– Баракалло, дуторни запчаларкансиз-да, адаш, ўзлари асли қаердан бўладилар?

– Анжанданман, урушда Белўрусгача бордим. Кейин… майиб бўлганимдан кейин, уруш тугамайқайтариб юбордилар. Ўшайда уйландим. Болалик бўлдик…

– Иброҳим, деб чақирди секин Тожихон опа. Раҳмонжон ота ташқарига чиқди.

Бир коса, бир коса қўйди.

– Мен ҳам бўлганман Анжонда. Мен асли Тошкентданман. кўкчаликман,–деди қуруқ келган киши суҳбатдошларига бир-бир қараб.

– Уёқлардабўлмаганман, аммо-лекин, деб буханка нон олиб келган киши гап бошлаганида, Раҳмон ота унинг сўзини бўлди, ва:

– Хўш, кейин-чи?– дея эгилиб адашига юзланди.

– Иннайкейин… инжиқлик қилаверди хотин, бу қийинчиликлар ҳамманинг бошида борлигини англамади, шўрлик! «Шу топишингизга хотин олиб, бола қилиб, нима қилардингиз! Топганингизга мушук офтобга чиқмайди. Мен кетдим. Бир кун боқиб кўринг маши болани!”– деди-ю,эски чопонини бошига илиб чиқди-кетди.

– Бай-бай-бай, астағфурулло!Калта ўйлабдилар-да ожизангиз,– дедиота ва такрор саволназари билан боқди,пиёлани тўлдириб узатаркан.

(6) 12

– Айтаверинг. Кейин? Хўш?

– Иннайкейин… бу гап-сўзлар ҳамиятимга тегиб юрганди… шартта ўша куни дуторимни қўлтиқлаб, ўғлимни етаклаб поездга нечук чиқиб қолганимни билмай, жаҳл устида…

– Оббо!– деб юбордиқуруқ келган киши.– Онаизорнинг ҳоли не кечди экан, қақшаб юргандир ҳозир…

– Ҳа, эртан келибди уйга, қараса, ҳечзоғ йўқ… Югурибелибди, жиянини бу томонга юборибди. Тошкентга, холаваччаларимнинг ёнига келиб-кетиб турганимни биларди. Эски хатлардан адресни олиб жиянини юборибди. Бахтиёр ўшатта, холамникида… Ўғлим… уч яшар… Яқинда бораман деб, хотиржам қилиб жўнатвордим. Икки-уч кун Тошкентда мардикорлик қилдим. Ёқмади. Бу ерга ўзимча келганман. Пахта ўзимизнинг эски касбимиз. Қочадиган номерлар йўқ… Кўп гапириб юбордим, шекилли… кечирингизлар… Лекин, отахон мусалласингиз кўп ўткир экан-да, аъло экан– деди дуторчи киши, барчага узр сўраган кабибоқаркан,– ёлқини кўтарилиб кетган чироқни бироз пастлатди. Дуторини қўлга олди.

– Сизнинг завқингиз баланд!– деди у қуруқ келган кишига.–Даромадини олиб берасиз-да.

– Бизга йўл бўлсин, олаверинг, уста!

Устанинг бармоқларипардаларгаурилди.Гўёбутун ер юзинингалами ушбу ертўлага тўлди. Ҳасратли қўшиқ ўтирганлар хаёлини чархпалак қилиб, айлантириб юборди. Тинглаганлар оҳанг йўлларида тебранишар, Раҳмон ота чироққа қараб тикилганча қотиб қолган эди.

(7) 13

 
Агар ошиқлиғим айтсам, куюб жону жаҳон ўртар,
Бу ишқ сиррин баён қилсам, тақи ул хонумон ўртар…
 
 
Қаю тил бирла, эй жоно, сени сирринг баён айлай,
Тилим лолу кўзим гирён, сўнгакларим ниҳон ўртар.
 
 
На қаттиқ кун экан, жоно, висолингдан жудо бўлмоқ,
Мени оҳим тутуниға замину осмон ўртар.
 
 
Бу дард бирла хароб ўлдум, келиб ҳолимни сўрмассен,
Ғаминг бошқа, алам бошқа, юрогимни фиғон ўртар…
 

Ашуладан кейин Раҳмон ота ўзи ҳақида, болалари, набиралари, даласи ҳақида анча гапирди-ю, бироқ суҳбат барибир қовушмади. Меҳмонлар, алламаҳал бўлиб қолибди-ку, деб қўзғолдилар. Пул узатишган эди, Раҳмон ота “хафа бўламан” деди, сидқидилдан бу сафар олмади. Кузатди. Қўл-бетини ювди. Ўрнига ётиб қаттиқ ухлаб қолди. Туш кўрди. Тушида қип-қизил, узун отга миниб учиб кетаётган эмиш, тўхтамас эмиш, ёлларидан ушлаб ҳарчанд тортармиш, тўхтамас эмиш, қулоқларининг остида шамолнинггоҳ гувиллагани, гоҳ дутор оҳанглари эшитилар эмиш. Тўхта, тўхта деб бақирармиш, ҳечтўхтамас эмиш қизил от. Бир баланд қор ёққан тоққа бориб тўхтабди. От кўздан ғойиб бўлибди. Қаршисида бир чол ўтирган эмиш. Соқоллари оппоқ, узун, йигирма газча келармиш.

(8) 14

– Хўш, Раҳмон, аҳволларинг қандай, бола-чақанг билан омонмисан?– дермиш.

Зеҳн солиб бундоқ қараса, ҳалиги чол– Саидумар, қучоқлашиб сўрашибдилар.

– Болаларингни топдингми?– дебди Раҳмон.

– Оллоҳ қисмат этса, топарман, дебди у.

– Ўғилларинг келяпти, яқинда келадилар, тўй-томошалар қиласан, мусаллас солдингми?

Шу пайт қизил от пайдо бўлибди.

Яна учиб кетаверибди. Узоқларда қолаётган Саидумарга:

“Қачон келасан?”– деб бақирибди. У ҳам қўлларини кўтариб бир нарса дер эмиш-у, шамоллар ғувиллаб овозини учириб кетармиш.

Раҳмон ота саҳар сергаклашиб уйғонди-ю, ўйланиб қолди.

Эр-хотин энди нонуштани қилиб ўтиришган эди, бир-бирини қувиб, қийқириб набиралари Искандар, Шукур кириб келди. Кетма-кет Холисхон, Онахон кирдилар. Ҳол-аҳвол сўрашиб ўтирдилар. Жимжитҳовли бир нафасда жонланиб кетди. Фақат Мунисхон йўқ эди буларнинг орасида.

МЕН ҚОРАЛАЙМАН!

Бир ойдирки бекорман. Қўлим ҳеч нарсага бормайди. Китоб ҳам ўқимайман. Ёдингизда бўлса, унча-мунча шеър машқ қилардим. Ҳозир– йўқ! Ўзимизнинг оғир ўзбек куйларини эшитгим келаверади. Келаверади. Узоқ-узоқ хотиралар гирдобида яшайман. Наҳотки, менда ҳеч қандай орзу бўлмаса?Назаримда, орзусиз яшаётгандекман. Хўш, нима қилмоқ керак? Биламан, сен менга маслаҳат беролмайсан. Маслаҳат тариқасида сендан қуйидагича мазмунда хат олишим мумкун. «…Шумшайма… ёки ўзингни шумшайишга солма! Нўмеринг ўтмайди… Атрофингга қара, одамларни сев, Ҳаёт қандай гўзал. Кўр бўласан шу гўзалликни кўролмасанг!..» ва ҳоказо, ва ҳоказо… Тўғрими, дўстим, сен менга шу мазмунда хат ёзасан. Агар шундай ёзишинг тўғри бўлиб чиқса, мен чиндан ҳам кўрман! Гўзалликни йўқотиб қўйдим. Менга топишга ёрдам бер-чи! Беролмайсан. Бунинг учун мен бошқатдан туғилмоғим керак. Дарвоқе, қачон йўқотдим? Калаванинг учи қаерда? Бу, калаванинг учи менга нақадар аҳамиятли эканлигини билсанг эди. Калаванинг учи қаерда? Қаерда?

Кечир мени, сенга ҳасад қиламан, кўзим куяди, ўз ҳаётимни беозор ва гўзал изгасендек сололмаганимдан сенга ҳасад қиламан. Аммо сенинг ўрнингда бўлишни ҳеч истамайман. Илтимос қиламан, менга раҳминг келмасин. Бунга сени ишонтиришим учун манави сўз кифоя: Мен сендан руҳан юксакроқда тураман! Иззат-нафсингга тегдимми? Узр!

ҲАММАНИНГ БАХТИ БОР 9

Кечинмалар худди ёш шароб…

М.Ойбек.

– Бугун Шукриянинг тўйи, ўғлим. Киргин… Одамови сане…. Мен борақолай… Зулайхо хола қўлидаги дастурхоннинг уёқ-буёғини тузатган бўлди.

Зинг-г. Нодирнинг мияси “лўқ-лўқ” ура бошлади… Зинг-г…

– Ойи, тўхтанг… А-а, кимга тегяпти?

– Билмадим. Аллақандай амалдор эмиш. Тошканлик.

Зулайхо холанинг ҳам жаҳли чиққан кўринади. Ўзича ғудранди-да, бир қанор-қоп юмалагандай эшик олдидан ғойиб бўлди.

Нодир хафа. Қовоғи солиқ.

Шунга ҳам ташвишми?Бе-е…

Тўйхона гавжум. Иккита одам учун шунча оворагарчилик! Эй тавба. Нодир жудакўп ичди. Тинимсиз ичди. Зулайхо хола бир марта келиб, ўғлини қулоғига: “Ш-шарманда қилма онангни. Ўзингни тий!”– деб ҳам кетди. Нодир ичаверди. Шукрияни севганлиги ҳақида гапирди. Куёв томондан бўлса керак, бир йигит: “Ҳов, жўра, кўрпангга қараб оёғингни узато!..”– деди. Нодир бу гапни тушунмади. Нодир ҳайрон. Оғзига келган биринчи гапни ташлади:

– Ҳей, мўйловинга ишонма, менинг мушугимниям мўйлаби бор, аммо-лекин у ҳид билиш аъзоси хисобланади, сеники қандай аъзо? Ва-ҳа-а-а!

Нодирнингаскиясига ҳеч ким кулмади. Шунинг учун ўша йигитнинг бурнига тушурганини билади, холос.

– Ур-ҳа-ур!

Нодирни ўртоқлари тинчитишти.

Тўйдан вахликкина қайтворган Зулайхо хола Нодирни қўлтиқлабкелаётганга гап қилди:

– Ҳой-ҳой, Мамасидиқмисан, мулла Мўминди ўғлимисан? Ҳа-а?

Мамасидиқ эшитмади. Пинжидагига қараб: “Ичмай ўл”,–деб сўкиниб қўйди.

Зулайхо хола Нодирга юзланди:

– Ўзимам билувдим. Ҳап, сени, қараб тур! Иншоолоҳ, эртага гаплашаман сен билан. Кепатангни қара, ўғлим!

– Ой-йи, кечирв-вор-роринг. Хўпми?… Фишт, ухлаймиз энди… Тунингиз хайрли бўлсин, ўртоқлар. Ийи акшамлар…

Данг-да-да-да-данг…

Зулайхо хола ўғлини ўрнига ётқазиб, бироз термулиб турди-да, кейин “ётгайман, ё обло”деб,хонаситомон жилди.

Нонушта пайти Зулайхо хола:

– Ўғлим, бугун бозор. Одам кўп бўлади. Ҳабтовусларга илашиб юрмагин.

– Албатта, албатта. Ойи, кечаги воқеани эслатиб, ўсал қилманг мени…

– Ўсал бўлмай қолинг сиз…

– Ойи, регламент икки минут.

– А?.. Куйдирдинг-ку мени, ўғлим. Ўқитиб-ўқитиб… Оҳ, биттаю битта ўғлимдан келган кўргуликни қаранг-а! Парвардигор, йўл кўрсат ўзинг! Шу пайтгача…

– Ойи!

– Гапириб олай, ўғлим, тўхтатма! Сендан бўлак ишонган тоғим йўқ. Барибир сени яхши кўраман, локигин, гапириб олай! Тортган азобларимни айтай. Хафа қилиб қўйсам, кечир, ўғлим. Шанба кунлари уйга шуппайиб келганингда беш-тўрт сўм топиб берай деб, чеккан ташвишларимни айтай. Бир пақир олча териб, бозорга бориб, иссиқда куйиб, сенга пул топиб берганман, сен билмасанг, худо билади. Кўп кўтара олмасдим, шунинг учун ҳар кун бир пақирдан олиб борардим. Биламан, сенинг қўлингга пул тушди дегунча, кўзингга ҳеч нарса кўринмайди, дўкондаги шишалару, уч-тўртта самарискаўртоқларингдан бошқа! Ичкилик ўлгурнинг оқибатини нев ужели билмасанг! Қудрат амакингни кўр, ичиб-ичиб нима бўлди?! Телба бўлиб қолди-ку, ўғлим… Рахматли даданг бўлганда…

– Ойи, йиғламанг…

– Ҳой, нега бўлмаса, Акбаралидан қирқ сўм олдинг? Ақлинг етмадими шунга; ўқиётган бўлсанг, ҳали ишламасанг, хўп, узолмасакансан, нега олдинг? Дадангнингғазнаси бормикин мундоқ олиб берсам.

– Мен 40 сўмни қарзга олганман. Ўзим узаман. Акбаралини сизга айтишини билганимда олмасдим. Номард…

– Айтади-да, кимга айтсин эмасам, айтади, албатта, менга айтади! Юзимни қаро ерга қаратдинг. Шу ерда шунча тўқиб қўйибсанки, Тошкенда тинч юрмайсан сен. Айт, сигиримни сотай, қарзларингни тўлай, онангдан яширма.

***

Нодир гандираклаб кетаётган кишини таниди. Беш йил олдин у билан бир кун ҳамтовоқ бўлган, ҳамхона бўлган… Бу–Бадриддин.

Бир чеккага тортиб, “Тинчликми?”деб сўрадиНодир.

– Қўлимдан ушлама, ёр-риб ташлайман!

– Ўзингизни босинг, ошна, паноҳингизда биз ҳам кун кўрайлик, мен Нодирман.

Бадриддин кўзларини ярим очиб осмонга қаради-да, сартарошнинг атир сепадиган асбобидай туфукларини сочиб,узун “уф”қўйибюборди.

– Нодир? Ҳа-а-а.Қадрдон дўстим, Нодирми?

Унинг лаблари бурилди. Йиғига ўхшаш товуш чиқара бошлади. Ҳаётида бирор бахтсизлик рўй бергандир.

– Майли, хафа бўлманг, ҳар нарса бўлади, шоир ҳам, “Неки ўтган бўлса, ўша мўътабар”, деган.

Шу пайт ёнларидан уч-тўрт қиз ўтиб қолди. Бадриддин баҳорқуёшидекочилиб кетди.

– Жонидан.И-и-иҳ-ҳ.

Қизлар унга нафрат билан тикилишди. Қизларнинг бири Нодирга ҳам ўқрайиб қўйди. Ер ёрилса-ю, Нодир ҳеч ким билан хайрлашмайгумдон бўлса…

– Войдод, оёқчаларингдан!

Нодир Бадриддин билан танишлигига минг-минг пушаймон бўлди. Ошначиликни қоғозга ўраб, ёнига қўйиб, жўнамоқчи эди, лекин у елкасига маҳкам осилиб олди.

Қўярда-қўймай ошхонага судради.

Қочиб қутулишни ҳеч имкони қолмади. Таваккал. Қўлтиқлашиб бир бўш столга бориб ўлтиришди.

Бадриддин дадаси, ойиси, яна аллакимлар тўғрисида сўзлар,Нодир ортиқ эшитмасди. Бадриддиннинг жундор кўкрагида араб ҳарфлари билан бир нарса ёзилган эди. Нима ёзилганикин? Шунинг учун бўлса керак, “Ароқ ичасизми?” деган саволга “Арабча билмайман”, деб жавоб бердиНодир. Бадриддин маза қилиб кулди. Фавқулодда хурсиниб юборди.

– Мўътабар дедингизми? Уни танийсизми?

– Йўқ.

– Нега энди танимайсиз, у билан менинг ўртамиздаги романни ҳам билмайсизми?! Ие, оббо, мен уни…

Начора, эшитишга Нодир маҳкум. Роса жаҳли чиққанда “номард”, ҳеч иложсиз қолганда “ноинсоф” дейдиган Нодир,Бадриддиннинг сўзларини эшитишга маҳкум.

– Ўша Мўътабар туғибди!– деди Бадриддин.

Бу гапга Нодирни индамай ўлтирганини, ҳайрон бўлмаётганини кўриб,елкасига урди.

– Туғибди!…

– Кимнингдир хотини бўлгандан кейин туғади-да, бу табиий-ку!– деди Нодир, бир нарса демаса,унинг йиғлаб юборишидан хавфсираб.

Худди шу замон эшикдан жуда олифта, узун бўйли йигит булар томон кела бошлади. Бадриддин ҳалигига қараб: “Дўстим Горацио” деб бақириб юборди. Фурсатдан фойдаланиб, Нодир чиқиб кетмоқчи эди, Бадриддин маҳкам ушлади. Нодир хўрандаларни безовта қилмайин деб, яна жимгина ўлтирди.

– Максим,– деб, ўзини таништирди янги ҳамшиша.

Бадриддин Нодирга:

– Яримтага узатинг, бу ёғини қўяверинг,– деб кўчага отилди.

Максим бир нафасда жуда кўп мавзуда анча тушунарли сўзлади. Нодирни эсида қолганлари: шу, яшашни билиш керак. Пул топганинг билан,ақл топмасанг бўлмайди. У-бу деймиз-у, бари бекор…

Нодир кўп ичди. Нодир кўп гапга тушунмади! Нодирнинг кўнгли ҳаммомга тушушни тусаб қолди.

***

Ёнғоқнинг шапалоқдек сап-сариқ барги шамолда учиб, ётоқхона деворига урилди. Парча-парча бўлиб сочилди. Узоқда бурилаётган трамвай қаттиқ чийиллади. Нодир рўмолчасини олиб юзини артди, шимининг почасидаги чангни қоқиб, ётоқхонага кирди. Кираверишдаги катта ойнага қараб кўнгли озди. Кенг елкасига боши ноқулай ўрнатилгандай. Кўзлари эса, жуда кичик. Одам ҳам шунақа хунук бўларкан-да! У қоп-қора сочларини пастга қараб таради. Ёқмади шекилли, яна тепага олди. Хонасига келиб, туфлисини ечди-ю, ўзини каравотга ташлади. Кулдонда қолган кечаги сигарет чекиндисини тутатди. Тфу. Очиқ ойнадан отди. Дераза токчасида ётган китобни эринибгина олди. Кўзини юмиб, бир бетни очиб ўқиди: “Аҳмоқда инсоф бўлмайди”. Шукрия ноинсоф эди, деб ўйлади у. Ўрнидан туриб,тунука чойнакни газхонага қўйиб чиқди.

Деразадан қараб турди. Нега бунча юраги сиқилганини сабабини излар, дунё кўзига тор кўринар, фикрлари чалғирди…

Чойнакнинг қопқоғи кўтарилди, сув жизиллади, оппоқ буғ димоққа урилди. Газни ўчирди.

Ғаладондан қуруқ чой олиб пиёлага солди, кейин бир-икки қайтарди.

Ҳаво айниб, ёмғир ёға бошлади.

Маъмур келди.

– Ҳа, Нодирбек, саломатликлари?.. Нечук хомуш кўринасиз,дўстим?

Маъмур ўзини ойнага соларкан, гапларига қулоқ солмаётган дўстига анграйиб қаради.

– Чойдан қуй, биласанми, мен бугун нималарни бошимдан кечирдим, истасанг айтаман.

– Йўқ, кейин.

Нодир плашчини кийиб, қўзғолди.

– Қишлоққа бориб келай. – Бугун шанба.Ойингга салом айт. Автобусда одам кам. Нодир ойисини соғинган. Нодирнинг ажойиб онаси бор. Шукрия Тошкентнинг қайси бурчагидайкин. Саодат. Нодир Саодатга арзийдими? Йўқ, лойиқ эмас. Нодирҳеч нарсаси билан фарқ қилмайди бошқалардан. Нодир қобилиятсиз. “Саодат. Мен арзимайман, бўлмасам сизга бир гап айтармидим”, десинми. Нодир жуда оддий, жуда камтар йигит. Нодир ҳеч кимга бахт ваъда этолмайди. Хаёллари артилмаган ойнада акс этаётган сингари хира… Бадриддин қаерларда қолди экан бу йиллар ичида. …Нодир бир нав овқатлангани кафега кирди. Сочи силлиқ олинган, семизлигидан қулоғитери ичига кириб кетган,йўғон орқа бўйни кўйлак ёқасини босган киши ўлтирган стол бўш эди. Нодир рухсат сўраб ўлтирди. Қўлини рўмолчасига артиб келаётган бирйигит ҳам шу столга ўлтирди. Нодир уни таниди, у хам. Улар институтда бир-бирларини кўришган-у, ҳамсуҳбат бўлишмаган. Анави семиз дадаси бўлса керак. – Нима дейди?– овозини чиқарди семиз. – Мен бундай ишни қилолмайман, устига устак, нега “ёмон” оласиз, деди. Сизни сўради, келсинлар,деди. игитнинг жаҳли чиққанидан пешонаси тиришиб, оғзининг чап томони очилиб қолди. – Яхши, яхши. – Нимаси яхши!– дедидадасига таажжуб билан йигит. – И… и…Яхшимас, яхшимас.

Официант келди. – Иккита чучвара. Салат. – Икки юзта конъяк,– қўшилди ўғли,– иштаҳа учун.

Официант Нодирга қаради. У ҳам чучвара билан юзта коньяк буюрди. Иштаҳа учун. Бир ойда бир марта ичса, ичибди-да. Стипендия олган бугун… – Иссиқда пиводан бошқаси кетмайди ўзи!– Нодирга тиржайди йигит.– Тўғри,– деб қўйди Нодир ҳам.

Нодир билан йигит баравар туришди.

– Дада, мен бугун уйга бормайман.

Йигитлар кафедан чиқишди.

анишиб қўяйлик:Бадриддин, Боря деяверинг.

Нодир.

– Институтдан ҳайдалиш арафасида турибман. Ҳечқиси йўқ. Ишлаймиз, меҳнатда ўзимизни кўрсатамиз! Ҳо-ҳо-ҳо!..

Муйилишдаги пивнойда анча-мунча ичишди.

Ҳаво андак совугандай бўлди. Шабада юрди.

– Дўстим,– деди Боря.– Юр мен билан. Бир дунёни унутайлик.

“Айни муддао”,уйлади ширакайф Нодир.

Гастрономга киришди. Боря бир шиша, яна алланарсалар олди.

Нодирнинг ҳам бир нарса олгиси, “ҳайдалаётган” дўстига меҳрибончилигини билдиргиси келди. У ҳам олди.Боря дорихонага ҳам кириб чиқди.

– Бир танишимникига борамиз,– деди Бадриддин.

– Қош қорайди. Чироқлар ёнди. Икки ўртоқ такси ёллашди. Боря кўчанинг номини айтди.

Икки хонадангина иборат кичкина ҳовлига киришганда, қоронғи тушиб қолган эди. 30 ёшлар чамаси бир жувон ички кўйлакдаводапровод сувига оёғини юварди. Боря қўлидагини Нодирга тутқизди-да,жувонни қучоқлади, йўғон сонларига қўлини юборди.

– Боря, жиннилик қилма! Бор, Нелланг ухлаяпди, уйғот! Шарпасиз келишингни қара-ю…

– Соня, бу менинг дўстим Нодир…

Бу кеча– армонсиз эди. Йўқ! Нодир эслай олмайди…

– Нодир, юринг, жой солиб берай, уйқунгиз келди, шекилли,– деди Соня. Нодир оппоқ вужудни, дуркун кўкракларни бу қадар яқиндан кўрмаган эди… Йўқ! Нодир эслай олмайди. Сонянинг қулпунайга ўхшаш лаблари, ёниб турган кўзлари янги бир олам сари чорлади. Нодир шу олам ичига ғарқ бўлди… Эслай олмайди!..

Кеч уйғонди. Кийинди. Стол тепасидаги оқ қоғозга кўзи тушди. Унга шу сўзлар ёзилган эди:

“Нодир! Сени уйғотгим келмади, С.га 10 сўм бериб кет. Эртага, албатта, кел. Тонг саломи билан Б.”.

Автобус тўхтади.

***

Ёмғир. Уйда ҳеч ким йўқ. Нодирнинг хаёлини“шап” этиб тушган лой бўлди.Чаккатомаётган жойга тунука товоқ қўйди. Тинг. Тинг. Чакка ғамгин хотиралар уйғотади. Қишлоқ марказига чиқди. Ёмғир ивитмасин учун дўпписи устидан дастрўмолини ўраб олган киши шошибўзини магазин ичига урди. Қишлоқ идорасининг эшиги дастасини ушлаб турган бир киши худди илондан қўрққандек тисарилди. Ичкарида бирор ҳодисабўлдимикин?Нодир ўша томонга юрди.

– Кирманг!Хўжайин!– деди ҳалиги киши.

Нодир ҳайрон. Ичкарида серсавлат бир одам хаёл суриб ўтирарди.

– Ассаломалейкум.

– Ваалейкум. Келинг, йигит. Шаҳарданми?.. Ўқишлар яхшими? Ўтиринг.

Эшик секин очилди.

– Кирсак мумкинми? Ассалому алайкум.

Ўнг қўлини кўксига қўйиб, икки қадамча энгашиб келди у.

– Мунча энгашмасангиз, Алибек ака, сизга неча марта айтаман, шунақа қиладиган бўлсангиз,кирманг!

– Хўп, хўп…– орқаси билан эшик олдигача бориб,сўнг қайрилиб чиқиб кетди.

Буанави, “кирманг,хўжайин”деган киши эди.

“Хўжайин”нинг кайфияти бузилди чоғи, ўрнидан туриб,уёқ-буёққа юра бошлади. Дераза тахтасида оёғини осмонга қилиб ётган пашшага қаради-да, телефон трубкасини олди.

– Кечаги газетда чиққан мен ҳақимдаги очерк авторига айтинг, иккиламчи бундай ёзмасин! Ҳа, ҳа, ўша Ўткир Раҳмат. Қуруқ мақтов. Яна, суратим ҳам бор. Ҳадеб босаверган билан ёғи чиқармиди? Ҳа…

7.“Қайғу” этюди “7.12.67 йил”да ёзилган.
8.Бизнингча, “Йанги кино” ҳикоянинг номи эмас. У қисқа метражли фильм учун ёзилган янги сценарий. Рауф Парфи “Қайғу” ва “Йанги кино” сценарийларини Киночилар қўмитасида ишлаган йиллари (1965–1968) ёзгандир балки.
9.“Ҳамманинг бахти бор” ҳикоясининг қўлёзмаси Чоршаъм Рўзиевдаги архивда ҳам сақланади. Ҳикоя икки нусхада: бири машинкаланган. Ҳикоянинг машинка нусхаси остида “Т. П.” ёзуви бор. Бу – “Турсун Парпиев” дегани. Рауф Парфи 60-йиллардаги асарлари остида шундай ёзув қолдирган. Қўлёзма нусхаси сўнгида эса “16. VII. 65” санаси қўйилган. Ҳикоянинг дастхат нусхаси 12 бетдан иборат.

Türler ve etiketler

Yaş sınırı:
0+
Litres'teki yayın tarihi:
01 ağustos 2023
ISBN:
978-625-7403-33-7
Yayıncı:
Telif hakkı:
Elips Kitap